Ниязова Ойбахор Бахритдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зарафшон водийси мевали боғлари тупроқ макрофаунасининг систематик таркиби, экологияси ва хўжаликдаги аҳамияти», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.РhD/В244.
Илмий раҳбар: Иззатуллаев Зувайдулло Иззатуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.30.08.2018.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Тангиров Хасан Тоштемирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Зарафшон водийсидаги мевали боғлар тупроқ макрофаунасининг таксономик таркибини, биоэкологик хусусиятлари ва хўжаликдаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўрта Зарафшон водийси мевали боғларида ёмғир чувалчангларнинг 1 оила 3 авлодга мансуб 5 та тури, қуруқлик моллюскаларининг 6 та оила, 6 та авлодга мансуб 9 та тури, ҳашаротларнинг 1 та оила 10 та авлодга мансуб 14 та тури тарқалганлиги аниқланган;
ёмғир чувалчангларидан: 1 та кенжа тури – Aporrectodea caliginoza caliginoza Savigny,3 та тури – Dendrabaena byblica Rosa, D. veneta Rosa, Eusenia fetida Savigny; қуруқлик моллюскаларидан: 4 тури –Cochlicopa lubrica Müller, Vallonia pulchella Müller, Leucozonella rufispira Martens, L. retteri Rosen; ҳашаротлардан: 6 та тури – Polyphylla tridentata Reitter, Сhioneosoma porosum Fischer von Waldheim, Epicometis turanica Reitter, Oxythyrea cinotella Schaum, Potosia turkestanica Kraatz, P. marginicollus Fabricius, жами 14 та тур Ўрта Зарафшон водийси мевали боғлари фаунаси учун янги тур эканлиги аниқланган;
Ўрта Зарафшон водийси мевали боғлари тупроқ макрофаунаси яшаш шароитига кўра 6 та гуруҳга ва озиқланиш усулига кўра 3 та экологик гуруҳга ажралиши асосланган;
илк бор табиий биоценозлар ва мевали боғлар макрофаунасининг фасллараро тарқалиш динамикаси очиб берилган;
Ўзбекистон шароитида Melolontha hippocastani Fabricius, 1801 нинг фенологияси, популяция сонининг мавсумий ўзгариш хусусиятлари, личинкаларнинг тупроқ қатламлари бўйлаб миграциясининг ҳарорат ва намликка боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланган.
илк бор M. hippocastani личинкаларига механик ва кимёвий қарши кураш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта Зарафшон водийси мевали боғлари тупроқ макрофаунаси систематик таркиби, морфологик, экологик хусусиятлари, тарқалиши ва хўжаликдаги аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мевали боғлар тупроқлари макрофаунасининг биоэкологик хусусиятлари ва тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари узумзорларининг май қўнғизи билан зарарланишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 13 июлдаги 02/030-208-сон маълумотномаси). Натижада узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида иқтисодий самарадорликни 8,33% га ошриш имконини берган;
мевали боғлар тупроқ макрофаунасининг турлар таркиби бўйича маълумотлар Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси фаолиятида ҳудуднинг популяцион кўрсаткичларини аниқлашда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 03-03/2-4562-сон маълумотномаси). Натижада тупроқ макрофаунаси таркибининг ўзгаришини баҳолаш орқали ҳудуднинг экологик омиллар ўзгарувчанлигини аниқлаш ва улар асосида ҳайвонот дунёси барқарорлигини сақлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган.