Искандаров Абдуллох Абдурахмон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўзада мураккаб дурагайлаш асосида трансгрессив шакллар олиш ва ДНК маркерлардан фойдаланиб қимматли хўжалик белгилари полиморфизмини баҳолаш”, 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/B1334.
Илмий раҳбар: Рафиева Феруза Умидуллаевна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.05/2025.27.12.В.24.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Саидғани Мухторович биология фанлари доктори, профессор; Ҳусенов Наим Нутфиллоевич,  биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзада турлараро оддий дурагайларнинг юқори авлодида қимматли-хўжалик белгиларини таҳлил қилиш, мураккаб Ф1-Ф2 дурагайларида бу белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги, ўзаро боғлиқлигини генетик полиморфизмини аниқлаш асосида ноёб селексион ашёлар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ғўзанинг ёввойи Г. мустелинум тури, Г. ҳирсутум Л. ссп. паниcулатум кенжа тури, ўрта толали “Бешқаҳрамон” ва ингичка толали “Сурхон-9” навлари иштирокида янги генетик асосга эга мураккаб дурагай комбинациялар яратилган. Ушбу дурагайларнинг Ф2 авлодида тола чиқими белгисининг юқори ирсийланиши (ҳ² = 0,74-0,84) аниқланиб, генетик вариациянинг асосий қисми ирсий омиллар билан бошқарилиши ҳамда мазкур белги бўйича самарали селексион танлашга эришиш мумкинлиги исботланган;
мураккаб Ф1 дурагайларида ҳосил шохлари сони ва тола чиқими кўрсаткичлари ўртасида салбий генетик корреляция мавжудлиги ҳамда унда эпистатик ва ноаддитив генлар таъсири устунлик қилиши исботланган. Аксинча, оддий Ф4 дурагайларида ушбу белгилар ўртасида ижобий корреляция кузатилиб, унда аддитив генлар таъсирининг устунлиги аниқланган;
бир кўсакдаги пахта оғирлиги, тола чиқими ва тола сифати белгиларига генетик боғланган юқори полиморф ССР маркерлар аниқланиб, бир кўсакдаги пахта оғирлиги учун НАУ6966 (ПИC=0,90), тола сифати учун БНЛ2449 (ПИC=0,90) ва тола чиқими учун ДПЛ0041 (ПИC=0,82) маркерларининг селекция жараёнида қимматли хўжалик белгиларини баҳолаш ва маркер-ассоцияланган танлашда энг самарали ДНК маркерлари эканлиги аниқланган;
мураккаб дурагай комбинацияларида ёввойи Г.мустелинум тури ва Г. ҳирсутум Л. ссп. паниcулатум кенжа тури иштирокида тола чиқими, бир кўсакдаги пахта оғирлиги ҳамда тола узунлиги белгиларида ижобий трансгрессия ҳодисалари аниқланган. Жумладан, ИД-12 намунасида тола чиқими 40,0 % ва бир кўсакдаги пахта оғирлиги 6,5 г, ИД-133 намунасида эса тола чиқими 41,8 % ва тола узунлиги 34,5 мм га етган трансгрессив шакллар ажратиб олиниб, мазкур ёввойи генофонддан фойдаланиш орқали қимматли хўжалик белгиларини яхшилаш ва селекция учун янги донор манбалар яратиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзада мураккаб дурагайлаш асосида трансгрессив шакллар олиш ва ДНК маркерлардан фойдаланиб қимматли хўжалик белгилари полиморфизмини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғўзанинг Г.мустелинум × ссп. эубарбаденсе «Сурхон-9» нави) × (ссп. эуҳирсутум «Бешқаҳрамон» нави × Г.мустелинум) мураккаб комбинациясидан танлаб олинган 6, 8, 12 ҳамда 17 рақамли трансгрессив шакллар, шунингдек, (Г.мустелинум × ссп.эуҳирсутум «Бешқаҳрамон» нави) × (ссп.паниcулатум × Г.мустелинум) комбинациясидан танлаб олинган 84, 113 ҳамда 129 рақамли трансгрессив шакллар Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти “Ғўза генофонди” ноёб обекти коллекциясига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 30 июндаги  4/1255-1601 сон маълумотномаси). Натижада, ушбу трансгрессив шакллар ғўзанинг дунёвий генофондини бойитиш ва коллекция электрон базасини шакллантириш имконини берган;
бир кўсакдаги пахта оғирлиги, тола чиқими ва тола сифати белгиларига боғланган ССР маркерларни аниқлаш бўйича олинган натижалар 2021–2024-йилларда бажарилган “Госсйпиум Л. туркумининг дунёвий биохилма-хиллигини генетик потенсиалини ўрганиш, филогениянинг классик услублари асосида, ташқи муҳитнинг биотик ва абиотик таъсирларига бардошли донорлар яратиш” мавзусидаги давлат илмий дастурида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025-йил 3-июлдаги  4/1255-1646-сон маълумотномаси). Натижада, НАУ6966, БНЛ2449 ва ДПЛ0041 маркерлари ёрдамида қимматли хўжалик белгиларига эга генотипларни молекуляр даражада танлаш имконияти кенгайтирилиб, ғўза селекциясида маркер-ассоцияланган танлаш самарадорлиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish