Бекмирзаев Шоҳруҳ Икром ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий арпа донидан функсионал ун ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5854.
Илмий раҳбар: Джахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Баракаев Нусратулло Ражабович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашева Хуснирабо Бобоназаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий арпа донининг кимёвий таркиби, биофаол компонентлари ва технологик хоссаларини илмий асосда баҳолаган ҳолда, функсионал ун технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Абу Ғофур” ва “ҲМ-140” арпа навларининг физик-кимёвий ва технологик кўрсаткичлари функсионал ун ишлаб чиқаришга юқори даражада мос эканлиги илмий жиҳатдан асосланган;
арпа донига қўлланган иссиқлик-намлик билан ишлов бериш 0,4 МПа босимда 6 дақиқалик буғлаш, 15 % намлаш ва 110 °C да қуритиш режими дон таркибидаги чидамли крахмал миқдори 8,63 % га оширувчи оптимал технологик параметрлар эканлиги исботланган;
иссиқлик-намлик билан ишлов бериш усули арпа унинг микробиологик кўрсаткичлари барқарорлигини таъминланиши ҳисобига, маҳсулотнинг сақланиш муддати 4 ойдан 6 ойгача узайиши илмий жиҳатдан асосланган;
арпа унининг нонвойлик хусусиятларини белгиловчи сув ютиш қобиляти WА (70–76 %) ва хамир барқарорлиги (10–11,5 мин) кўрсаткичлари технологик жиҳатдан печене ишлаб чиқариш учун мақбуллиги аниқланган;
маҳаллий қобиқли арпа донидан ун олиш технологияси такомиллаштирилган ва илк бор қобиқсиз арпа донидан ун олиш технологияси яратилган ҳамда иқтисодий самарадорлиги тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Арпа уни ва печене маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий арпа донидан функсионал ун ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноат уюшмасининг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноат уюшмаси 2025 йил 22 декабрдаги 22-127/12-2025-сон маълумотномаси). Натижада, функсионал хусусиятларга эга, чидамли крахмал улуши юқори бўлган арпа уни олиш имконини беради;
маҳаллий арпа донидан олинган унлардан шакарсиз печене маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноат уюшмасининг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноат уюшмаси 2025 йил 22 декабрдаги 22-127/12-2025-сон маълумотномаси). Натижада биофаол моддалар миқдори юқори бўлган функционал шакарсиз печене олиш имконини беради.