Муродов Жавлонбек Зафар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Катионли сирт фаол моддалар синтези ва уларни модификациялаш асосида полимер-битум эмулсиялари олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – «Коллоид ва мембрана кимёси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6103.
Илмий раҳбар: Ҳайдаров Ахтам Амонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Бозоров Ғайрат Рашидович, техника фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона  давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: катион сирт фаол моддалар синтез қилиш ва уларни модификациялаш асосида полимер-битум эмулсияларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стеарин кислотасининг мураккаб эфирлари билан Н,Н-диметилетилендиамин ва бензилбромид асосида катион сирт фаол моддалар синтез қилинган;
синтез қилинган катионли сирт фаол моддаларнинг гидрофил-липофил баланси 8,0 эканлиги, мойда-сув эмулсиялар ҳосил бўлишида критик консентрациясини 0,475 % бўлганда дисперсияланиши илмий исботланган;
модификацияланган полимер-битум эмулсияларнинг 40 оC шартли қовушқоқлиги 18,5с, адгезияси 89%, сита бўйича гомогенлиги 0,20 % бўлганда тез парчаланадиган хусусиятни намоён қилганлиги  исботланган;
маъқбул режимларда стеарин кислотанинг мураккаб эфирлари билан Н,Н- диметилетилендиамин ва бензил бромид асосида катион сирт фаол моддаларнинг ҳамда полимер-битум эмулсияларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Катион сирт фаол моддалар ва уларни модификацийлаш асосида полимер-битум эмулсиялар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий натижалар асосида:
синтез қилинган катион сирт фаол моддалар ва улар асосида тайёрланган полимер-битум эмулсиялари олиш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖда 2026-2030-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025-йил 7-февралдаги 02-03-01/196-сон маълумотномаси). Натижада, намуна сифатида тайёрланган битум эмулсияларининг кўрсаткичлари мос равишда: 40 °C даги шартли қовушқоқлиги 37,9–41,1 с, минерал материалларга нисбатан адгезияси 100 %,  элакда қоладиган қолдиқ миқдори 0,24-0,27 %, 7 кундан кейинги сақланиш барқарорлиги 3–4 %, тарқалиш индекси 120-140 ни ташкил этиб, амалдаги стандарт талабларига тўлиқ жавоб бериш имконини беради;
таркибида синтез қилинган катион сирт фаол моддалар сақлаган полимер-битум эмулсиялар олиш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖда 2026-2030-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли режалар рўйхатига киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025-йил 7-февралдаги 02-03-01/196-сон маълумотномаси). Натижада, эмулсиядан сув буғлангандан кейинги қолдиқ битумнинг физик-механик кўрсаткичлари: 25 °C да пенетрацияси (0,1 мм) 52-58, “Ҳалқа ва шар” усули бўйича юмшаш ҳарорати 53-54 °C, Фраас усули бўйича мўртлашиш ҳарорати -14 дан -11 °C гача, 25 °C да эластиклик кўрсаткичи 63 % ни ташкил этиб, ГОСТ Р 52128-2003 ҳамда ГОСТ 55420-2013 стандарт талабларига мувофиқлигини таъминлаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish