Юсупова Севара Ришатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ташқи ва ўрта қулоқнинг туғма нуқсони бор болаларда эшитиш ва нутқ реабилитациясини оптималлаштириш” 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.3.PhD/Tib3737.
Илмий раҳбар: Хасанов Улуғбек Сайдакромович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Болалар миллий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Шарипов Санжар Саломович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамадиева Гулмира Амантаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург қулоқ, томоқ, бурун ва нутқ илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ташқи ва ўрта қулоқнинг туғма нуқсони билан касалланган болаларда суяк орқали товуш ўтказишни кучайтириш ёрдамида эшитиш ва нутқ реабилитациясини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсони билан туғилган болаларнинг анамнез маълумотларини сўровномалар асосида таҳлил қилиниши натижасида 6,5% ҳомиладорлик вақтида қабул килинган дори воситалар, 21,2% генетик касалликлар, 17,2% ҳомиладорликдаги инфекциялар, 48,2% яқин қариндошлик туғма нуқсон ривожланишига сабаб бўлганлиги аниқланган;
ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсони бўлган болаларда объектив аудиологик текширувлар (ҚЛЧЭП, MultiASSR) ўтказиш натижасида суяк ўтказувчанлиги 18,7±2,1 дБ, ҳаво ўтказувчанлик 62,7±3,6 дБ бўлганлиги ҳамда кондуктив турдаги эшитиш заифлигини 2 даража ва аралаш эшитиш заифлигини 3 даражада ифодаланганлигини исботланган;
ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсони бўлган болаларни реабилитация қилишда суяк орқали ўтказувчи мослама қўллаш ёрдамида прелингвал гурухда ҳаёт сифати постлингвал гурухга қараганда 1,4 баравар юқори самарадорликка эришилиши (98,21±4,25 ва 79,09±4,48 балл) ҳамда ҳаёт тарзига ижобий таъсир қилиниши исботланган;
ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсонлари бўлган болаларни эшитишини суяк орқали ўтказувчи мослама ёрдамида эрта ёшда реабилитация қилиш болаларнинг нутқ ва эшитиш кўникмаларини шаклланиши 87% га ошишига, болаларни эшитиш ва нутқ реабилитацияси алгоритмини жорий қилиниши эса касалликни эрта аниқлаш, диагностика, даволаш ва реабилитацияни тизимли ва босқичма-босқич ташкил қилиш, индивидуал ёндашувни таъминлаш, эшитиш ва нутқ ривожланишининг оптимал натижаларига эришиш имконини бергани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техника кенгашининг 2025-йил 15-августдаги 23/06-сонли йиғилиши баённомасига асосан Илмий-тадқиқот натижаларни амалиётга тадбиғи бўйича хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Болалар миллий тиббиёт марказининг 2025-йил 8-июндаги №06-3481-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсони билан туғилган болаларнинг анамнез маълумотларини сўровномалар асосида таҳлил қилиниши натижасида 6,5% ҳомиладорлик вақтида қабул килинган дори воситалар, 21,2% генетик касалликлар, 17,2% ҳомиладорликдаги инфекциялар, 48,2% яқин қариндошлик туғма нуқсон ривожланишига сабаб бўлганлиги аниқланганлиги Болалар миллий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 25 мартдаги №3 йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “Ташқи ва ўрта қулокни туғма нуқсонлари бор болаларда ташхислашни мақбуллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 3 майдаги 78-сонли буйруқ асосида) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 17 майдаги 42-сонли буйруқ асосида) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги №27/26-сонли хулоса). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсонлари бўлган болаларда ҚЛЧЭП текшириш эшитиш заифлигининг оғирлик даражасини аниқлаш ва динамикада яхшилаш учун эшитиш ва нутқ мониторинги ўтказиш комплекс ташхислаш самарадорлигини ошириш ҳамда даволаш усулини тўғри танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсонлари бўлган болаларда ҚЛЧЭП текшириш ўтказиш беморларда ўрта ҳисобда 127000 сўм иқтисод қилиш имкони берди, агар 1 йилда ўртача 40 нафар бемор ушбу касаллик билан мурожаат қилишини инобатга олсак, умумий йиллик 5080000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсонлари бўлган беморларда касалликни тарқалиши ва ўзига хос кечишини инобатга олиш комплекс ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширади.
иккинчи илмий янгилик: ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсони бўлган болаларда объектив аудиологик текширувлар (ҚЛЧЭП, MultiASSR) ўтказиш натижасида суяк ўтказувчанлиги 18,7±2,1 дБ, ҳаво ўтказувчанлик 62,7±3,6 дБ бўлганлиги ҳамда кондуктив турдаги эшитиш заифлигини 2 даража ва аралаш эшитиш заифлигини 3 даражада ифодаланганлигини исботланганлиги Болалар миллий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 25 мартдаги №3 йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “Ташқи ва ўрта қулоқни туғма нуқсонлари бор болаларда ташхислашни мақбуллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 3 майдаги 78-сонли буйруқ асосида) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 17 майдаги 42-сонли буйруқ асосида) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги №27/26-сонли хулоса). Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича йиғилиш баёнининг 2025 йил 10 июндаги 19/78-сон баёни асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Тошкент давлат стоматология институти¬нинг 2025 йил 5 июндаги №3288-сонли, соғлиқни сақлашнинг бошқа муассасаларига илмий янгиликларни жорий этиш тўғрисидаги хатига асосан):
учинчи илмий янгилик: ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсони бўлган болаларни реабилитация қилишда суяк орқали ўтказувчи мослама қўллаш ёрдамида прелингвал гурухда ҳаёт сифати постлингвал гурухга қараганда 1,4 баравар юқори самарадорликка эришилиши (98,21±4,25 ва 79,09±4,48 балл) ҳамда ҳаёт тарзига ижобий таъсир қилиниши исботланганлиги Болалар миллий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 25 мартдаги №3 йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “Ташқи ва ўрта қулоқни туғма нуқсонлари бор болаларда эшитув реабилитациясини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 3 майдаги 78-сонли буйруқ асосида) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 17 майдаги 42-сонли буйруқ асосида) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги №27/26-сонли хулоса). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ҚЛЧЭП ва MultiASSRдан фойдаланиш орқали эшитиш ҳолатини комплекс баҳолаш исботланган, бу эса ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсони бўлган болаларда аппарат самарадорлигини оширишга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ҚЛЧЭП ва MultiASSRдан фойдаланиш орқали эшитиш ҳолатини комплекс баҳолаш исботланган. Шунинг ҳисобига, реабилитация билан боғлиқ хизматлар ва дори-дармон сарфи бир беморда ўртача 500000 сўмгача қисқаради. Бу нафақат тўғридан-тўғри харажатларни камайтиради, балки беморларнинг иқтисодий йўқотишларини (ишдан қолиш вақти, транспорт, парвариш харажатлари) ҳам қисқартиради. Йилига камида 60 нафар беморда жорий этилса, муассаса даражасида йиллик умумий иқтисодий самара 3000000 сўм атрофида шаклланади. Хулоса: ҚЛЧЭП ва MultiASSRдан фойдаланиш орқали эшитиш ҳолатини комплекс баҳолаш исботланган, бу эса ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсони бўлган болаларда аппарат самарадорлигини оширишга имкон берган, реабилитация бўйича харажатларни қисқартиради.
тўртинчи илмий янгилик: ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсонлари бўлган болаларни эшитишини суяк орқали ўтказувчи мослама ёрдамида эрта ёшда реабилитация қилиш болаларнинг нутқ ва эшитиш кўникмаларини шаклланиши 87% га ошишига, болаларни эшитиш ва нутқ реабилитацияси алгоритмини жорий қилиниши эса касалликни эрта аниқлаш, диагностика, даволаш ва реабилитацияни тизимли ва босқичма-босқич ташкил қилиш, индивидуал ёндашувни таъминлаш, эшитиш ва нутқ ривожланишининг оптимал натижаларига эришиш имконини бергани асосланганлиги Болалар миллий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 25 мартдаги №3 йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган “Ташқи ва ўрта қулоқни туғма нуқсонлари бор болаларда эшитув реабилитациясини такомиллаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 3 майдаги 78-сонли буйруқ асосида) ва Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази (2025 йил 17 майдаги 42-сонли буйруқ асосида) буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 24 октябрдаги №27/26-сонли хулоса). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсонлари бўлган болалар ҳаёт сифатини баҳолаш ёрдамида бола ҳолатини тўғри баҳолаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: анъанавий усулда даволаниш ўртача 9-10 кун ташкил этса, биз ишлаб чиққан комплекс давода эса 6 ва 7 кунни ташкил этди. Хар бир бемор учун ўртача ўрин куни ва даволаш харажатлари 2855540 сўмни ташкил этса, ишлаб чиқилган комплекс даво ва ўрин куни қисқаришини хисобга олиб 1280350 сўмни ташкил қилади. Хулоса: ташқи ва ўрта қулоқ туғма нуқсонлари бўлган болалар ҳаёт сифатини баҳолаш ёрдамида бола ҳолатини тўғри баҳолаш имконини берган.