Аҳмаджонова Садоқатхон Шокировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси шароитида Agriotes meticulosus Candeze 1863 (Elateridae) қўнғизининг биоэкологияси ва вертикал миграцияси», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B191.
Илмий раҳбар: [Аҳмедов Мадаминбек Ҳотамович], биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.30.08.2018.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Ҳусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Раҳимов Матназар Шомуродович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси шароитида Туркистон қирсилдоқ қўнғизи (симқуртлар)нинг биологик, экологик хусусиятлари ва аҳамиятини аниқлаш ҳамда биозарарланишдаги иштирокини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси шароитида Туркистон қирсилдоқ қўнғизи (симқуртлар)нинг биологияси ва экологик хусусиятлари, жумладан, ривожланиш босқичлари давомийлиги ва унга тупроқ намлиги, тупроқ ҳарорати, тупроқ таркибининг таъсири очиб берилган;
симқуртларнинг мавсумий озиқланиш усуллари, трофик алоқалари ва озуқа спектри аниқланган ҳамда уларнинг сабзавот экинларига зарар келтириш даражалари асосланган;
илк бор симқуртларнинг суткалик (vms), ойлик (vmo) ва мавсумий (vmm) вертикал миграциялари ҳамда бу жараёнга экологик омилларнинг таъсири аниқланган;
Фарғона водийси шароитида симқуртларнинг минтақавий тақсимланиши ва симқуртлар популяцияси зичлигининг мавсумий ўзгарувчанлик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Agriotes meticulosus Candeze 1863 қўнғизининг биоэкологияси ва вертикал миграцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси шароитида Agriotes meticulosus Candeze 1863 қўнғизининг тупроқ қатламлари бўйлаб вертикал ва горизонтал ҳаракатланиши, минтақалар бўйлаб тарқалиши, тупроқ рH муҳитни аниқлаш бўйича олинган маълумотлар ОТ-ЁФ3-011 рақамли “Мевали боғлар шираларини ўрганиш (ҳаёт цикли, тарқалиши, экологияси, этологияси, газлар алмашинуви ва зарар келтириш хусусиятлари)” мавзусидаги лойиҳада симқуртларнинг тупроқ қатламларидаги ҳаракати, вертикал ва горизантал миграцияси ҳамда зараркунанда ҳашоратлар популяцияси зичлигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 июлдаги 89-03-2839-сон маълумотномаси). Натижада ёш кўчатларни етиштириш, ўсимликлар иммунитетини ошириш, кўчатларнинг ташқи муҳит омилларига чидамлилигини ошириш имконини берган;
Фарғона водийси шароитида Agriotes meticulosus Candeze 1863 қўнғизининг биоэкологияси, вертикал миграцияси ва зарар келтириши бўйича тавсиялар Қува, Учкўприк, Олтиариқ туманларидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликларида жорий қилинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2019 йил 2 августдаги 01/03-2185-сон; Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 14 августдаги 02-025-1782-сон маълумотномалари). Натижада зараркунандалар зичлигини чегаралаб турувчи намлик ва ҳарорат кўрсаткичларини олдиндан аниқлаш, экин майдонлари атрофидаги ёввойи ўсимликларни қисман сақлаб қолиш ва майдонларга йиртқич визилдоқ қўнғизларни жалб қилиш ҳисобига симқуртлар зичлиги ошиб кетишининг олдини олиш имконини берган.