Эгамова Ситора Нусратиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Билиар сладж бўлган ҳомиладорларда ҳомила йўлдош тизимини комплекс эходопплерографик баҳолаш» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология, 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.1.PhD/Tib3703.
Илмий раҳбар: Каримов Ахмаджон Хошимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат Тиббиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Курбанов Баходир Бобирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нормуродова Нодира Муродуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: билиар сладж бўлган ҳомиладорларда эхография ва фетоплацентар тизим томирларида қон оқими тезлигини баҳолаш орқали диагностика ва даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
овқатланиш тартиби бузилиши, анамнезида тўрт ва ундан ортик ҳомиладорлик бўлиши, камқонлик ва ҳомиладор аёлнинг ёши билиар тизимнинг функционал ўзгаришлари ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиши ҳамда мазкур хавф омилларининг ҳомиладор аёлларда билиар сладж ривожланиши билан ишончли статистик боғлиқлиги исботланган;
билиар сладжи мавжуд ҳомиладор аёлларда бачадон-йўлдош-ҳомила мажмуасининг допплерометрик текширувида бачадон артериялари, ҳомила киндик артерияси ва ҳомиланинг ўрта мия артериясида қон оқими бузилишлари юқори частотада аниқланиши исботланган;
ҳомиладорликнинг учинчи триместридаги билиар сладж билан фетоплацентар дисфункция оқибатида ҳомиладорлик асоратлари ва ҳомила гипоксияси ривожланиш хавфининг ошиши ўртасида корреляцион боғлиқлик аниқланган;
билиар сладжи мавжуд ҳомиладор аёлларни олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш акушерлик асоратлари частотасининг камайиши ва перинатал натижаларнинг яхшиланишига хизмат қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21/69-сонли қарорига кўра:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда доимий ва вақтинчалик хавф омилларининг ишончли боғлиқлиги мавжудлиги билиар сладж юзага келишида аҳамияти статистик жиҳатдан асосланган бўлиб, хавф омилларининг ёки улар комбинациясининг  билиар тизимда функционал ўзгаришлар ривожланишига олиб келишини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Координацион-эксперт комиссияси томонидан 2025 йил 27 январда 01-25/459-t сон билан тасдиқланган «Билиар сладж бўлган ҳомиладорларда ўт пуфаги эхографияси ва ҳомиладорликни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Тошкент шаҳри РИОваБСИАТМ туғруқ мажмуасига 2025-йил 18 февралдаги 51-сон ҳамда РИОваБСИАТМ Тошкент шаҳар филиалига 2025-йил 18 февралдаги 70-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: бирламчи тиббий ёрдам бўғинида ҳомиладор аёлларда билиар сладж юзага келиш эҳтимоллари хавф омилларини текшириш касалликни эрта аниқлаш ва оқибатларини башорат қилиш имкониятини яхшилайди, бунда бу усул самарали диагностика усули бўлиб хизмат қилади ва даволашнинг самарадорлик кўрсаткичи мақсадида қўлланилади, бу эса, тўғри профилактика йўналишини танлаш вақтини қисқартиришга олиб келади. Иқтисодий самарадорлик: билиар сладжни эрта аниқлаш уни эрта консерватив даволаш ва касаллик симптомларини енгиллаштиради ва аёлларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Бу ўт пуфагидаги тошларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади. Билиар сладжни эрта аниқлаш ва консерватив даволаш билан жарроҳлик аралашуви учун кўрсатмалар сони бир неча марта камаяди. Бу касалхонага ётқизилишнинг олдини олиш ва камида 3 кунлик жарроҳлик аралашуви ва касалхонага ётқизиш учун ҳар бир бемор учун ўртача 3500000 сўмни тежаш имконини берган. Хулоса: клиник ва анамнестик маълумотларни таҳлил қилиш асосида билиар сладжи бўлган ҳомиладорларда устувор тиббий-ижтимоий хавф омилларини аниқлаб тегишли даво чорасини кўрганимизда, ҳомиладорлар ҳаёт сифати ошади ва ҳомиладорлик кечишида юзага келиши мумкун бўлган асоратлар олди олинган ва ҳар бир аёл учун 2360000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. 
иккинчи илмий янгилик: билиар сладж мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда допплерометрик тадқиқот усули орқали бачадон–йўлдош–ҳомила комплексида плацентар дисфункция ҳолатлари юқори частотада кузатилиши аниқланган бўлиб, мазкур патология деярли ҳар иккинчи ҳомиладор аёлда учраши асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Координацион-эксперт комиссияси томонидан 2025 йил 27 январда 01-25/459-t сон билан тасдиқланган «Билиар сладж бўлган ҳомиладорларда ўт пуфаги эхографияси ва ҳомиладорликни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Тошкент шаҳри РИОваБСИАТМ туғруқ мажмуасига 2025-йил 18 февралдаги 51-сон ҳамда РИОваБСИАТМ Тошкент шаҳар филиалига 2025-йил 18 февралдаги 70-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: билиар сладж бўлган ҳомиладорларда плацентар дисфункция учраш частотасининг пасайиши, клиник натижаларнинг яхшиланиши, шунингдек, ўт йўллари касалликлари ва улар билан боғлиқ асоратлар даражасининг пасайишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлик: Билиар сладж бўлган ҳомиладорларда плацентар дисфункция аниқланганда Хофитол препарати ҳам она-йўлдош-ҳомила гемодинамикасига ҳам ўт пуфагидаги ижобий тасир қилиши туфайли уни қўллаш тўғри профилактика йўналишини танлаш вақтини қисқартиришга, танланган даволаш йўналишининг ҳисобига бемор ҳаражатларини камайтиришга имкон беради. Ҳар бир ҳомиладор аёл учун 680000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Билиар сладжни эрта аниқлаш уни эрта консерватив даволаш ва касаллик симптомларини енгиллаштиради ва аёлларни яхши яшаш сифатини оширди.
учинчи илмий янгилик: билиар сладж фонида сурункали плацентар етишмовчилик мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда артишок экстракти дори воситасининг фетоплацентар тизим ҳолатига таъсири ўрганилиши асосида, бачадон–йўлдош–ҳомила комплексида ижобий функционал ўзгаришлар кузатилиши, акушерлик асоратлари частотасининг камайиши ҳамда перинатал натижаларнинг яхшиланишини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Координацион-эксперт комиссияси томонидан 2025 йил 27 январда 01-25/459-t сон билан тасдиқланган «Билиар сладж бўлган ҳомиладорларда ўт пуфаги эхографияси ва ҳомиладорликни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Тошкент шаҳри РИОваБСИАТМ туғруқ мажмуасига 2025-йил 18 февралдаги 51-сон ҳамда РИОваБСИАТМ Тошкент шаҳар филиалига 2025-йил 18 февралдаги 70-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ҳомиладорларда билиар сладж частотасининг пасайиши, клиник натижаларнинг яхшиланиши, шунингдек, ўт йўллари касалликлари ва улар билан боғлиқ асоратлар даражасининг пасайишига имкон берди. Иқтисодий самарадорлик: билиар сладж бўлган ҳомиладорларда допплерометрик текшириш усулда бачадон-йўлдош-ҳомила комплексидаги гемодинамик бузилишларни эрта аниқлаш, ҳомила ривожланишидан ортда қолиши ва ҳомила эрта ўлимини олдини олади, шунингдек, ҳар бир аёл учун 1616000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Ҳомиладор аёлларда билиар сладжни аниқлашда УТТ текширувидан фойдаланиш диагностика ва даволашга сарфланадиган вақтни қисқартириш, шунингдек беморларнинг моддий ҳаражатларини камайтириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: билиар сладж мавжуд бўлган ҳомиладор аёлларда артишок экстракти билан олиб борилган даволаш фонида ўт пуфагининг эхографик кўрсаткичлари, жумладан унинг ҳажми, деформация даражаси, ички таркиби ҳамда девори структурасидаги патологик ўзгаришларнинг ижобий динамикаси ва бартараф этилиши статистик жиҳатдан ишончли равишда асосланган бўлиб, мазкур терапия билиар сладжнинг тўлиқ ёки қисман регрессияси кузатилишини асословчи таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Координацион-эксперт комиссияси томонидан 2025 йил 27 январда 01-25/459-t сон билан тасдиқланган «Билиар сладж бўлган ҳомиладорларда ўт пуфаги эхографияси ва ҳомиладорликни олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсиянома таркибига киритилган ва Тошкент шаҳри РИОваБСИАТМ туғруқ мажмуасига 2025-йил 18 февралдаги 51-сон ҳамда РИОваБСИАТМ Тошкент шаҳар филиалига 2025-йил 18 февралдаги 70-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21/69-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ҳомиладорларда билиар сладж частотасининг пасайиши, клиник натижаларнинг яхшиланиши, шунингдек, ўт йўллари касалликлари ва улар билан боғлиқ асоратлар даражасининг пасайишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлик: бирламчи тиббий ёрдам бўғинида билиар сладж билан ҳомиладорларни олиб бориш бўйича таклиф этилган алгоритм, касалликни эрта аниқлаш ва оқибатларини башорат қилиш сифатини яхшилаган, шунингдек, ҳар бир аёл учун 4316000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: билиар сладж бўлган ҳомиладорларда Хофитол препаратини қўллаш билиар ва ичак диспепсияси белгиларини бартараф этишга, сладжни регрессиясига ва ўт пуфагининг мотор-эвакуация функциясини яхшилаши имкониятини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish