Ризаева Малика Адуманнаповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликларнинг тузилиши ва кечишининг хусусиятлари, даволаш ва реабилтация чораларини такомиллаштириш», 14.00.12 – Тиббий реабилитология, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib4406.
Илмий раҳбарлар: Ризаев Жасур Алимжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.04.
Расмий оппонентлар: Закирова Нодира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Равшанбек Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н. Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертатсия йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликларнинг клиникасида бўладиган ўзгаришларни ўрганиш ҳамда даволаш-реабилитация чора-тадбирларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
SARS-CoV-2 инфекциясини бошдан кечирган репродуктив ёшдаги аёлларда кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши 34,8% гача ва бачадон қон кетишлар 29,6 % гача ортиши аниқланган (p<0,01);
COVID-19 дан кейинги ҳолат яллиғланишга қарши цитокинлар (ФНО-α, ИЛ-6) даражасининг 2,1 марта ошиши, қоннинг коагуляцион фаоллиги кўрсаткичларининг 1,8 марта ортиши ва азот оксидининг 1,9 марта камайиши (p<0,01) орқали гинекологик касалликлар кечишининг оғирлашиши исботланган;
Илк бор COVID-19 инфекциясидан кейинги даврда гинекологик касалликларга чалинган аёлларда витамин D миқдорининг 2,4 марта, магнийнинг 1,7 марта, рухнинг 1,6 марта ва кальцийининг 1,5 марта камайиши (p<0,05) натижасида кичик чаноқ аъзоларида микроциркуляциясининг бузилишига олиб келиши илмий жиҳатдан асосланган;
COVID-19 дан кейинги даврда гинекологик касалликларга чалинган аёлларда комплекс даволаш ва реабилитацияни қўллаш кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланишини 2,3 марта, бачадондан қон кетишларни 2,1 мартага камайтириши, микроэлементларнинг 38,6 % га ортиши (p<0,001) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши. Тадқиқот натижалари Тошкент шаҳар перинатал маркази амалиётига (2025 йил 26 июндаги №06/25-659/01-сонли буйруқ) ҳамда ТТА кўп тармоқли клиникаси амалиётига (2025 йил 26 июндаги №06/25-660/01-сонли буйруқ) жорий этилган.
биринчи илмий янгилик. SARS-CoV-2 инфекциясини бошдан кечирган репродуктив ёшдаги аёлларда кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши 34,8% гача ва бачадон қон кетишлар 29,6 % гача ортиши аниқланган (p<0,01). Бу бўйича таклифлар “Ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликларни ташхислаш ва даволаш усулларни такомиллаштириш” ва “Ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликлари бўлган аёлларни комплекс даволаш ва реабилитация қилиш” номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказига 2025-йил 16-июлдаги 104-сонли буйруғи асосида ва ТошДТУ Кўп тармоқли клиникасига 2025-йил 22 июндаги 73-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган алгоритм COVID-19 ни бошдан кечирган аёлларда гинекологик касалликларни эрта аниқлаш имкониятларини кенгайтиради, асоратларнинг олдини олишга хизмат қилади ҳамда ихтисослаштирилган гинекологик ёрдам сифати ошишини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритмнинг амалиётга жорий этилиши қўшимча диагностик текширувлар ва асоратларни стационар шароитда даволаш билан боғлиқ харажатларни камайтириш имконини бериб, 3200000 сўмгача маблағ тежалишига эришилган.
иккинчи илмий янгилик. COVID-19 дан кейинги ҳолат яллиғланишга қарши цитокинлар (ФНО-α, ИЛ-6) даражасининг 2,1 марта ошиши, қоннинг коагуляцион фаоллиги кўрсаткичларининг 1,8 марта ортиши ва азот оксидининг 1,9 марта камайиши (p<0,01) орқали гинекологик касалликлар кечишининг оғирлашиши исботланган. Бу бўйича таклифлар “Ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликларни ташхислаш ва даволаш усулларни такомиллаштириш” ва “Ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликлари бўлган аёлларни комплекс даволаш ва реабилитация қилиш” номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказига 2025-йил 16-июлдаги 104-сонли буйруғи асосида ва ТошДТУ Кўп тармоқли клиникасига 2025-йил 22 июндаги 73-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: қон томир эндотелийси ва қон ивиш факторларига таъсир қилувчи фокторларни ўрганиб уларни амалиётга жорий қилиниши натижасида коронавирус ўтказган аёлларда гинекологик касалликларнинг камайиши орқали репродуктив бузулишлар камайишига хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур тавсияларни амалиётга жорий этиш қўшимча диагностика ва узоқ муддатли стационар даволаш харажатларини қисқартириш имконини бериб, 1800000 сўмгача маблағ тежалишини таъминлаган.
учинчи илмий янгилик. Илк бор COVID-19 инфекциясидан кейинги даврда гинекологик касалликларга чалинган аёлларда витамин D миқдорининг 2,4 марта, магнийнинг 1,7 марта, рухнинг 1,6 марта ва кальцийининг 1,5 марта камайиши (p<0,05) натижасида кичик чаноқ аъзоларида микроциркуляциясининг бузилишига олиб келиши илмий жиҳатдан асосланган. Бу бўйича таклифлар “Ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликларни ташхислаш ва даволаш усулларни такомиллаштириш” ва “Ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликлари бўлган аёлларни комплекс даволаш ва реабилитация қилиш” номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказига 2025-йил 16-июлдаги 104-сонли буйруғи асосида ва ТошДТУ Кўп тармоқли клиникасига 2025-йил 22 июндаги 73-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 инфекциясидан кейинги даврда гинекологик касалликларга чалинган аёлларнинг муолажаларига қўшимча равишда витаминлар ва микроэлементларни киритиш орқали уларнинг репродуктив саломатлигига таъсир қилувчи иммун яллиғланишларнинг камайишига кўмаклашган. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш муолажаларига ушбу воситаларни қўшимча равишда киритиш орқали репродуктив муаммоларни ҳал этишга сарфланадиган ҳаражатлар миқдорининг камайишига эришилган.
тўртинчи илмий янгилик. COVID-19 дан кейинги даврда гинекологик касалликларга чалинган аёлларда комплекс даволаш ва реабилитацияни қўллаш кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланишини 2,3 марта, бачадондан қон кетишларни 2,1 мартага камайтириши, микроэлементларнинг 38,6% га ортиши (p<0,001) аниқланган. Бу бўйича таклифлар “Ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликларни ташхислаш ва даволаш усулларни такомиллаштириш” ва “Ковиддан кейинги даврда гинекологик касалликлари бўлган аёлларни комплекс даволаш ва реабилитация қилиш” номли услубий тавсияномада ўз аксини топган. Мазкур таклиф Тошкент шаҳар Она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт марказига 2025-йил 16-июлдаги 104-сонли буйруғи асосида ва ТошДТУ Кўп тармоқли клиникасига 2025-йил 22 июндаги 73-сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: даволаш ва реабилитация жараёнини комплекс равишда олиб бориш орқали гинекологик касалликларнинг асоратлари ривожланишининг олдини олиш орқали юзага келиши мумкин бўлган репродуктив бузулишларнинг олди олинган ва бу орқали аёлларнинг ижтимоий яккаланишининг олди олинган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур тавсияларни амалиётга жорий этиш асоратларни даволаш ва диагностик текширувлар билан боғлиқ харажатларни қисқартириб, диагностика ва даволашга сарфланадиган маблағларнинг тежалишига эришилган.