Mухиддинова Насиба Зохириддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини баҳолаш” 14.00.05 - Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4471.
Илмий раҳбар: Даминова Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSс 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Мирвасик Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори; Абдуллавев Шерзод Саъдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини ўрганиш ҳамда мазкур тоифа беморларида буйрак дисфункцияси ривожланиш хавф омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигарнинг ёғли инфильтрацияси мавжуд бўлган ёш беморларда 22,9% ҳолатда буйрак функциясининг бузилиши кузатилиб, мазкур ҳолат коптокчалар фильтрация тезлигининг пасайиши ҳамда сийдикда альбумин/креатинин нисбатининг ошиши билан тавсифланиши аниқланган;
метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда жигар стеатози ва фибрози интеграл индекслари (FLI — Fatty Liver Index, FIB-4 — Fibrosis-4 Index, NFS — NAFLD Fibrosis Score), шунингдек инсулинрезистентлик кўрсаткичлари (HOMA-IR — Homeostasis Model Assessment of Insulin Resistance, TyG - триглицерид-глюкоза индекс, METS-IR — Metabolic Score for Insulin Resistance) коптокчалар фильтрация тезлиги билан тескари, альбумин/креатинин нисбати билан эса мусбат статистик ишончли корреляцияланиши аниқланган;
метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда буйрак дисфункцияси ривожланишининг муҳим мустақил предикторлари сифатида инсулинрезистентликнинг юқори даражаси (METS-IR, HOMA-IR), яққол абдоминал семизлик, жигарнинг ёғли инфильтрацияси индексининг (FLI) юқори кўрсаткичи ҳамда буйрак артериясининг резистентлик индексини ошиши эканлиги исботланган;
буйрак дисфункцияси билан биргаликда кечаётган метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд беморларини комплекс даволаш таркибига адеметионинни қўшилиши нефропротектив самара бериб, бунда коптокчалар фильтрация тезлигининг ишончли ошиши ҳамда альбуминурияни ишончли камайиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда буйрак функционал ҳолатини ўрганиш ва мазкур тоифа беморларида буйрак дисфункцияси ривожланишининг хавф омилларини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда oлинган натижалаp асoсида:
биринчи илмий янгилик: жигарнинг ёғли инфильтрацияси мавжуд бўлган ёш беморларда 22,9% ҳолатда буйрак функциясининг бузилиши кузатилиб, мазкур ҳолат коптокчалар фильтрация тезлигининг пасайиши ҳамда сийдикда альбумин/креатинин нисбатининг ошиши билан тавсифланиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 04.07.2025 йилдаги № 02/19 сон ва Суpхoндаpё вилoят кўп таpмoқли тиббиёт маpкази 08.08.2025 йилдаги № 23-Т сoнли буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.06.2026 йилдаги 09/36 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ёш метаболик ассоциацияланган жигар ёғ касаллиги мавжуд беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини аниқлашнинг эрта буйрак дисфункциясини ташхислашда амалий аҳамияти исботланди. Хулоса: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда буйракларнинг функционал ҳолатини аниқлашнинг эрта буйрак дисфункциясини ташхислашда амалий аҳамияти уларни ижтимоий фаоллигини сақланиши имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда жигар стеатози ва фибрози интеграл индекслари (FLI, FIB-4, NFS-NAFLD Fibrosis Score), шунингдек инсулинрезистентлик кўрсаткичлари (HOMA-IR, TyG, METS-IR) коптокчалар фильтрация тезлиги билан тескари, альбумин/креатинин нисбати билан эса мусбат статистик ишончли корреляцияланиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 04.07.2025 йилдаги № 02/19 сон ва Суpхoндаpё вилoят кўп таpмoқли тиббиёт маpкази 08.08.2025 йилдаги № 23-Т сoнли буйруклари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.06.2026 йилдаги 09/36 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд беморларда буйрак дисфункцияси ривожланиш хавф омилларини аниқлаш мақсадида инсулинрезистентлик, жигар стеатози ва фиброзининг интеграл индексларини аниқлашнинг амалий аҳамияти унинг оқибатларини енгиллаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда буйрак функцияси бузилишларини эрта аниқлаш имкониятини бериш, ўтказилаётган даволаш самарадорлигини ошириш, буйрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини камайтириш беморларни жорий терапевтик бўлимларида стационар даволаниш сонини камайтириб уларни ижтимоий фаоллигини сақлаш имконини берган. Хулоса: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд беморларда буйрак дисфункцияси ривожланиш хавф омилларини аниқлаш мақсадида инсулинрезистентлик, жигар стеатози ва фиброзининг интеграл индексларини аниқлаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда буйрак дисфункцияси ривожланишининг муҳим мустақил предикторлари сифатида инсулинрезистентликнинг юқори даражаси (METS-IR, HOMA-IR), яққол абдоминал семизлик, жигарнинг ёғли инфильтрацияси индексининг (FLI) юқори кўрсаткичи ҳамда буйрак артериясининг резистентлик индексини ошиши эканлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 04.07.2025 йилдаги № 02/19 сон ва Суpхoндаpё вилoят кўп таpмoқли тиббиёт маpкази 08.08.2025 йилдаги № 23-Т сoнли буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.06.2026 йилдаги 09/36 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда буйрак функцияси бузилишларини эрта аниқлаш имкониятини бериш, ўтказилаётган даволаш самарадорлигини ошириш, буйрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини камайтириш ҳамда беморларнинг ижтимоий фаоллиги таъминланган. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд беморларда буйрак дисфункцияси ривожланиш хавф омилларини аниқлаш мақсадида инсулинрезистентлик, жигар стеатози ва фиброзининг интеграл индексларини аниқлашнинг амалий аҳамияти уларнинг фаоллигини ортиши имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: буйрак дисфункцияси билан биргаликда кечаётган метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд беморларини комплекс даволаш таркибига адеметионинни қўшилиши нефропротектив самара бериб, бунда коптокчалар фильтрация тезлигининг ишончли ошиши ҳамда альбуминурияни ишончли камайиши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 04.07.2025 йилдаги № 02/19 сон ва Суpхoндаpё вилoят кўп таpмoқли тиббиёт маpкази 08.08.2025 йилдаги № 23-Т сoнли буйруклари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 02.06.2026 йилдаги 09/36 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллигини клиник кечиши ва буйрак функционал ҳолатини яхшилашда буйрак дисфункцияси билан биргаликда келган МАЖЁК беморларини даволашда адеметионинни қўллаш мақсадга мувофиқлиги асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллигини адеметионин билан даволаш орқали жигар функционал ҳолатини яхшилаб унга боғлиқ ҳолда буйраклар функционал ҳолатини мувофиқлаштириш орқали сурункали буйрак касаллигини юзага келиш хавфини камайтирилиши оқибатида беморларни шифохонада ётиб даволаниш ўрин кунларини қисқаpишини ҳисоблаш оpқали 17 456 144 сўм сўм маблағ тежаб қолиниши билан даволаш усули самаpаси аниқланди. Хулоса: тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган амалий тавсияларни тиббиёт амалиётига жорий этиш орқали метаболик ассоцирланган жигар ёғ касаллиги мавжуд ёш беморларда буйрак функцияси бузилишларини эрта аниқлаш имкониятини бериш, ўтказилаётган даволаш самарадорлигини ошириш, буйрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини камайтириш ҳамда беморларнинг ижтимоий фаоллигини сақлаб қолиш имконини берган.