Исакова Гулчехра Сайиталиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Церебрал фалажи (БЦФ) бўлган болалар қўлларида майда моториканинг бузилиши», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib1893.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Шухрат Ташмирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ғаффарова Висола Фурқатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилояти шароитида церебрал фалаж билан оғриган беморларда эрготерапия усулларини жорий этиш, уларнинг ҳаракат фаолияти чекланиш даражасига таъсирини комплекс баҳолаш ҳамда самарали реабилитацион ёндашувларни ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реабилитация дастури таъсирида антагонист мушаклар коактивация коэффициентининг 2,2 баробарга ишончли камайиши, маятник тести параметрларининг яхшиланиши (релаксация вақти ва релаксация коэффициенти), шунингдек қўлни қисиш кучи 1,4 баробарга ва чимчилаб ушлаш кучи 1,5 баробарга ошиши аниқланган;
церебрал фалажи бор болаларда касалликнинг клиник шакли, ёш хусусиятлари ҳамда моторика бузилиши даражаси ҳисобга олинган ҳолда Монтессори усулини (45 дақиқа, ҳафтасига 5 марта, 3 ой), Forbrain технологиясини (30 дақиқа, ҳафтасига 5–7 марта, жами 40–60 сеанс) ҳамда механик қўлқоп ёрдамида терапияни (45 дақиқа, ҳафтасига 5 марта) қўллашнинг юқори самарадорлиги асосланган; 
Монтессори усули, Forbrain технологияси ҳамда майда моторика ва нутқ бузилишларини коррекция қилишга қаратилган механик реабилитация қўлқопини биргаликда қўллашни ўз ичига олган, БЦФ билан оғриган болалар учун кенг қамровли эрготерапевтик реабилитация усули ишлаб чиқилган;
церебрал фалажи бор болаларда реабилитация тадбирлари самарадорлигининг прогноз қилувчи омиллар аниқланган бўлиб, энг катта самарадорликка касалликнинг спастик шакллари ва ўртача оғир бузилишлари (GMFCS II-III даражалари) бўлган ёш (7-10 ёш) гуруҳида эришилганлиги исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Болалар церебрал фалажида қўлдаги майда моторикани баҳолаш ва терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: реабилитация дастури таъсирида антагонист мушаклар коактивация коэффициентининг 2,2 баробарга ишончли камайиши, маятник тести параметрларининг яхшиланиши (релаксация вақти ва релаксация коэффициенти), шунингдек қўлни қисиш кучи 1,4 баробарга ва чимчилаб ушлаш кучи 1,5 баробарга ошиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 29 ноябрдаги 6i-122/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Мактаб ёшидаги болалар фалажи бор беморларда даволашда Монтессори усули” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Наманган вилояти болалар куп тармоқли тиббиёт маркази 2.12.2025 йилдаги 254-сонли буйруқ ва Фарғона вилояти болалар куп тармоқли тиббиёт маркази 12.12.2025 йилдаги 64-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: комплекс эрготерапия (Монтессори, Forbrain ва механик қўлқоп) БЦФ бўлган болаларда мустақиллик, нутқ ва мотор кўникмаларни яхшилаб, таълим ва ижтимоий муҳитга интеграцияни оширди, ҳаёт сифати ва ижтимоий фаолликни яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: Монтессори, Forbrain ва механик реабилитация қўлқопини комплекс қўллаш БЦФ бўлган болаларда мотор ва нутқ функцияларини яхшилаб, реабилитация муддатини қисқартиради, такрорий даволаш эҳтиёжини ва тиббий харажатларни камайтиради, ижтимоий юкламани пасайтирди. Хулоса: ушбу комплекс эрготерапия ёндашуви функционал натижаларни яхшилаб, ногиронликни камайтириш ва самарасиз даволашнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. 
иккинчи илмий янгилик: церебрал фалажи бор болаларда касалликнинг клиник шакли, ёш хусусиятлари ҳамда моторика бузилиши даражаси ҳисобга олинган ҳолда Монтессори усулини (45 дақиқа, ҳафтасига 5 марта, 3 ой), Forbrain технологиясини (30 дақиқа, ҳафтасига 5–7 марта, жами 40–60 сеанс) ҳамда механик қўлқоп ёрдамида терапияни (45 дақиқа, ҳафтасига 5 марта) қўллашнинг юқори самарадорлиги асосланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 29 ноябрдаги 6i-122/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Мактаб ёшидаги болалар фалажи бор беморларда даволашда Монтессори усули” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Наманган вилояти болалар куп тармоқли тиббиёт маркази 2.12.2025 йилдаги 254-сонли буйруқ ва Фарғона вилояти болалар куп тармоқли тиббиёт маркази 12.12.2025 йилдаги 64-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Объектив нейрофизиологик кўрсаткичларнинг яхшиланиши (мушак координацияси, қўл функцияси ва ушлаш кучининг ошиши) БЦФ бўлган болаларда мустақил ҳаракат ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиради, таълим жараёнига фаол жалб этилишини таъминлаб, ижтимоий мослашув ва ҳаёт сифати ошишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: Объектив нейрофизиологик баҳолаш асосида реабилитацияни индивидуаллаштириш даволаш самарадорлигини ошириб, реабилитация муддатини ўртача 20–25% га қисқартиради, такрорий курслар эҳтиёжини 25–30% га камайтиради ва умумий тиббий харажатларни 15–20 % га пасайтиради. Қўл функциясининг яхшиланиши (қисиш кучи +41, %, чимчилаб ушлаш +52,5%) эса парвариш харажатларини қисқартириб, оилавий иқтисодий юкламани камайтирди. Хулоса: Ушбу комплекс эрготерапия ёндашуви функционал натижаларни яхшилаб, ногиронликни камайтириш ва самарасиз даволашнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
учинчи илмий янгилик: Монтессори усули, Forbrain технологияси ҳамда майда моторика ва нутқ бузилишларини коррекция қилишга қаратилган механик реабилитация қўлқопини биргаликда қўллашни ўз ичига олган, БЦФ билан оғриган болалар учун кенг қамровли эрготерапевтик реабилитация усули ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 29 ноябрдаги 6i-122/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Мактаб ёшидаги болалар фалажи бор беморларда даволашда Монтессори усули” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Наманган вилояти болалар куп тармоқли тиббиёт маркази 2.12.2025 йилдаги 254-сонли буйруқ ва Фарғона вилояти болалар куп тармоқли тиббиёт маркази 12.12.2025 йилдаги 64-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Касаллик тури, ёш ва мотор бузилиш даражасига мос равишда ишлаб чиқилган реабилитация схемалари (Монтессори, Forbrain ва механик қўлқоп) болаларда ҳаракат ва нутқ функцияларини барқарор яхшилаб, мустақилликни оширади, таълимга мослашув ва ижтимоий фаолликни кучайтирди. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуал ёндашув даволаш жараёнини оптималлаштириб, ортиқча ва самарасиз муолажаларни 20–25% га қисқартиради, реабилитация давомийлигини 15–20% га камайтиради ва тиббий харажатларни 15% гача пасайтирди. Хулоса: илмий асосланган оптимал реабилитация схемалари функционал тикланишни тезлаштириб, даволаш самарадорлигини оширади ва ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: церебрал фалажи бор болаларда реабилитация тадбирлари самарадорлигининг прогноз қилувчи омиллар аниқланган бўлиб, энг катта самарадорликка касалликнинг спастик шакллари ва ўртача оғир бузилишлари (GMFCS II-III даражалари) бўлган ёш (7-10 ёш) гуруҳида эришилганлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 29 ноябрдаги 6i-122/u сонли кенгаши қарори билан тасдиқланган “Мактаб ёшидаги болалар фалажи бор беморларда даволашда Монтессори усули” номли услубий тавсияномаcи мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Наманган вилояти болалар куп тармоқли тиббиёт маркази 2.12.2025 йилдаги 254-сонли буйруқ ва Фарғона вилояти болалар куп тармоқли тиббиёт маркази 12.12.2025 йилдаги 64-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: самарадорликнинг прогноз қилувчи омилларини аниқлаш (спастик шакллар, GMFCS II–III, 7–10 ёш) реабилитацияни мақсадли гуруҳларга йўналтириш имконини бериб, функционал натижаларни яхшилайди, болаларнинг таълим ва ижтимоий муҳитга мослашувини оширади ҳамда ҳаёт сифати яхшиланишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Прогностик омилларга асосланган мақсадли реабилитация ресурсларни самарали тақсимлаш имконини бериб, ортиқча даволаш харажатларини 12–18 % га камайтиради, такрорий курслар эҳтиёжини 15–22 % га қисқартиради ва умумий реабилитация харажатларини 10–14% га пасайтирди. Хулоса: прогностик омилларга асосланган шахсийлаштирилган ёндашув реабилитация самарадорлигини ошириб, ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish