Жўраев Зохиджон Абдужалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқ чуқур веналари тромбозини ультратовуш ташхисотига қиёсий услубий ёндашув» 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3185.
Илмий раҳбар: Розиходжаева Гулнора Ахмедовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01.
Расмий оппонентлар: Юлбарисов Абдурасул Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори; Каримов Ахмад Хашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оёқ чуқур веналари тромбозини амбулатор-поликлиника шароитида ташхислашда ультратовуш текшируви турли услубий ёндашувларининг имкониятларини қиёсий баҳолаш ва инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи бўғин шароитида ЧВТ ривожланишида ёндош касалликлар ва хавф омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳамда мусбат корреляцион алоқанинг кучайиши касалликнинг ривожланиш қонуниятларига мувофиқ эканлиги исботланган;
оёқ веналари ультратовуш текширувининг барча мавжуд услублари қиёсий таҳлил қилиниб, ишлаб чиқилган амбулатор-поликлиника шароитида ЧВТни аниқлашга мослаштирилган модификацияланган текшириш услубининг диагностик самарадорлиги статистик усуллар орқали исботланган;
ЧВТ ташхисотида допплерография текширувининг диагностик имкониятлари, чекловлари ва афзалликлари дифференциал таҳлил асосида исботланган;
кўп омилли таҳлил ва математик моделлаштириш асосида ЧВТ ўрганилиб, тромбоз ривожланиш хавфи ва прогнозини баҳолаш, шунингдек оёқ веналарининг симптомсиз тромбозларини аниқлашга йўналтирилган ультратовуш текшируви алгоритми илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 20 июндаги №20 н-р/33 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: беморларда ЧВТ юзага келишида бирламчи бўғин шароитида учровчи ёндош касалликлар ҳамда хавф омиллари ўзаро таъсири касаллик ортишига ҳамоҳанглиги исботланган бўлиб, илмий тадқиқот хулосалари асосидаги таклифлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази олимлар кенгаши 2023 йил 27 декабрдаги 35-баённомаси билан тасдиқланган “Бирламчи тиббиёт муассасалари шароитида ўтказиладиган оёқ чуқур веналари тромбози ультратовуш диагностикасини имкониятлари” номли услубий тавсияномаси таркибига киритилган ва Тошкент шаҳар Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси 53-оилавий поликлиникасининг 5 февраль 2024 йилдаги 116-сонли ҳамда Тошкент вилояти Қибрай тумани 28-оилавий поликлиникасининг 7 февраль 2024 йилдаги 2-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлик: оилавий шифокорлар ва поликлиникаларда ишловчи ультратовуш шифокорларини тромбоз юзага келиш хавфи юқори ёндош касалликлар ҳамда хавф омилларини олдиндан билиши беморларни саралаш ва скринингдан ўтказиш имконини беради. Бу эса ЧВТни эрта аниқлаш, асоратларини олдини олиш, ўлим хавфини камайтиришга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлик: беморларни саралаб олиб текширувдан ўтказиш хар бир текширувга йўналтирилмаган пациентдан ўртача 29,2% иқтисод қилинишига, текширув кабинетлари зўриқиши камайишига олиб келган. Хулоса: бирламчи бўғин шароитида стационардан фарқли равишда ёндош касалликлар ҳамда хавф омиллари оғирлиги эмас балки уларни миқдори ЧВТ хавфини ошириши статистик таҳлиллар асосида исботланди. Хавф гуруҳларини аниқлаб беморларни саралаб олиш эвазига скрининг тизими шаклланиши, симптомсиз ЧВТни эрта аниқланиши, ўлим ва ногиронлик харажатлари камайишига имкон берган. Кунлик инструментал ва лаборатор текширувлардан ҳар бир бемор учун 230 000 сўм тежалган.
иккинчи илмий янгилик: биз томонимиздан ишлаб чиқилган кенгайтирилган дуплекс ультратовуш текшириш услуби юқори аниқлиликка эга эканлиги тадқиқот давомида исботланган. Ҳозирги кунда фойдаланиладиган барча услубларнинг қиёсий таҳлили ва қўллашга қулайлиги марказда таълим олаётган ўрганувчилар орасида тадқиқ қилинди. Олинган натижалар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази олимлар кенгашининг 2023 йил 27 декабрдаги 35-баённомаси билан тасдиқланган “Бирламчи тиббиёт муассасалари шароитида ўтказиладиган оёқ чуқур веналари тромбози ультратовуш диагностикасини имкониятлари” номли услубий тавсияномаси таркибига киритилган. Услуб Тошкент шаҳар Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси 53-оилавий поликлиникасининг 5 февраль 2024 йилдаги 116-сонли ҳамда Тошкент вилояти Қибрай тумани 28-оилавий поликлиникасининг 7 февраль 2024 йилдаги 2-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлик: УТТ текширув услубини такомиллаштириш орқали ЧВТ ташхисоти сифати яхшиланди, текширув вақти 37 дақиқадан 19 дақиқага қисқарди. Янги ўрганувчилар учун эса ўзлаштириш вақти 2 баробарга қисқариб, 36 соатлик ўқув курси давомида оёқ чуқур веналари текширувини ўзлаштириш имконияти пайдо бўлди. Иқтисодий самарадорлик: текширувга кетадиган вақт қисқариши ҳар бир пациентдан 50 000 сўм тежаб қолиш имконини берган. Ўқув курси соати камайиши эвазига ҳар бир ўрганувчидан 650 000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: кенгайтирилган дуплекс ультратовуш текширув услуби ЧВТ ташхисоти сифатини ва аниқлилигини яхшилаган, текширув вақтини камайишига олиб келган. Услуб нархи (бир бемор учун 100 000-120 000 сўм) аниқлилиги яқин тўлиқ дуплекс ультратовуш текшируви услубига (бир бемор учун ўртача 200 000 сўм) нисбатан 2 баробарга арзонлашиши ҳар бир бемордан 80 000-100 000 сўм тежаб қолинган.
учинчи илмий янгилик: допплерография режими қўшилиши ЧВТни тасдиқлаш имконини бергани, УТТда визуализацияси қийин бўлган пастки ковак, ёнбош ва болдир веналари тромбозини истисно қилиш имкониятлари борлиги, режим афзаллик ва камчиликлари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази олимлар кенгашининг 2023 йил 27 декабрдаги 35-баённомаси билан тасдиқланган “Бирламчи тиббиёт муассасалари шароитида ўтказиладиган оёқ чуқур веналари тромбози ультратовуш диагностикасини имкониятлари” номли услубий тавсияномасида тўлиқ ёритилган. Допплерография режими қўлланилган услуб Тошкент шаҳар Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси 53-оилавий поликлиникасининг 5 февраль 2024 йилдаги 116-сонли ҳамда Тошкент вилояти Қибрай тумани 28-оилавий поликлиникасининг 7 февраль 2024 йилдаги 2-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлик: допплерография ёрдамида ташхислаш қийин бўлган симптомсиз ЧВТларни аниқлаш имкониятини ортиши тромбозни эрта ташхислаш, асоратларини камайтириш, беморлар умрини узайтириш ва яшаш сифатини яхшилаш имкониятини берган. Допплерография компрессияли УТТдаги ёлғон ижобий натижаларни камайтириши эса пациентларни кераксиз текширувлардан ўтишини олдини олган. Иқтисодий самарадорлик: ёлғон ижобий натижалар бартараф этилиши ўртача 24% маблағни иқтисод қилиш имконини берган. Болдир ва қорин бўшлиғи веналари тромбозини истисно қилиниши эса ҳар бир пациентдан 600 000 сўмгача тежашга олиб келган. Хулоса: допплерография ёрдамида ташхислаш қийин бўлган симптомсиз ЧВТларни аниқлаш, ёлғон ижобий натижаларни камайтириш мумкин. ЧВТ ташхисотида амалиётда қўлланиладиган МСКТ ангиографиясига (бир бемор учун ўртача 600 000 сўм) нисбатан допплерография 5-6 баробарга арзон тушган.
тўртинчи илмий янгилик: кўп омилли таҳлил ва ОР математик моделлаштириши асосида оилавий ва ультратовуш шифокорлари учун яратилган алгоритм ҳамда унинг таркибидаги баҳолаш мезони бирламчи бўғин шароити учун бошқа тадқиқотчилар томонидан яратилган шунга ўхшаш тизимлардан юқори аниқлилиги статистик таҳлил асосида исботланган бўлиб, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази олимлар кенгашининг 2023 йил 27 декабрдаги 35-баённомаси билан тасдиқланган “Бирламчи тиббиёт муассасалари шароитида ўтказиладиган оёқ чуқур веналари тромбози ультратовуш диагностикасини имкониятлари” номли услубий тавсияномасида тўлиқ ёритилган ва Тошкент шаҳар Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси 53-оилавий поликлиникасининг 5 февраль 2024 йилдаги 116-сонли ҳамда Тошкент вилояти Қибрай тумани 28-оилавий поликлиникасининг 7 февраль 2024 йилдаги 2-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлик: алгоритм ультратовуш шифокорига ЧВТ ташхисотини дастлабки босқичидан бошлаб беморни клиницистга юборгунча қадамма-қадам йўл кўрсатади. Натижада якуний қарор тез қабул қилинади ва бемор мутахассисга вақтида йўналтирилади ёки динамик кузатувга олинади. Бу флебологлар ишламайдиган чекка ҳудуд учун катта аҳамият касб этди. Иқтисодий самарадорлик: текширувда алгоритмдан фойдаланиш УТТга такрорий ташрифлар сонини камайишига, беморларни гуруҳларга ажратиб кузатишга имкон берган. Қайта диагностик текширувдан озод қилинган бир бемордан тежалган маблағ ўртача 70 000 сўмни ташкил этган. Хулоса: баҳолаш мезони, Б-режим, компрессияли ультратовуш текшируви, допплерография усулларининг комбинациясидан асосида ишлаб чиқилган алгоритм ЧВТ ташхисоти аниқлигини оширган (92,9%), такрорий ташрифлар сонини камайтирган, флебологга ўз вақтида мурожаат қилишига олиб келган.