Номозова Қумри Исоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рақамлаштириш шароитида суғурта бозорини трансформациялашнинг методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4. DSc /Iqt1043.
Илмий маслаҳатчи: Қўлдошев Қамариддин Мансурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзайев Самариддин Эшқуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бабайева Наргиза Музаффаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий глобаллашув ва рақамлаштириш омилларининг Ўзбекистон суғурта бозоридаги трансформасия жараёнларига таъсирини аниқлаш, шунингдек, мазкур таъсир асосида иқтисодий (суғурта) экотизимларни шакллантириш ва уларнинг моделини ишлаб чиқиш орқали миллий суғурта бозорининг самарали ривожланиши учун илмий-назарий ва амалий асос яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон суғурта бозорида рақамлаштириш ва глобаллашув шароитида суғурта компанияларининг рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий асослари рақамли бизнес моделларини жорий этиш, мижозга йўналтирилган сервисларни кенгайтириш ва янги иқтисодий экотизимларда иштирок этиш орқали суғурта хизматлари бозорида барқарор позицияни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
электрон суғурта агентининг иқтисодий мазмуни, функционал вазифалари ва фаолият юритиш хусусиятларини аниқлаштириш асосида уни суғурта маҳсулотларини рақамли каналлар орқали сотиш ва мижозлар қамровини кенгайтиришнинг янги институтционал шакли сифатида жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган;
суғурта ташкилотлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг комплекс илмий модели самарадорликнинг ҳар бир йўналишини кутилаётган реал иқтисодий самара ва ушбу самарага эришиш жараёнида тежалган харажатлар ҳажми орқали аниқлаш , мазкур кўрсаткичлар интеграцияси воситасида суғурта компаниялари фаолиятининг иқтисодий натижадорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи интеграл мезонни шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
суғурта экотизимларининг илмий таснифи рақамли суғурта маҳсулотлари турлари ва глобаллашув даражасига кўра 9 турдаги эҳтимолий суғурта экотизимига ажратилиб, ахборот технологиялари, рақамли платформалар ва тармоқ инфратузилмаларининг интегратциясига асосланган секторлараро суғурта экотизими энг самарали модел сифатида асослаб берилган;
экотизимни шакллантиришда ташаббускор сифатида иштирок этган суғурта компанияларининг “юқори даража”, ҳамкор сифатида иштирок этган компанияларнинг “нисбатан паст даража”, якка тартибда фаолият юритувчи суғурта компанияларининг “имконияти чекланган даража”даги самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда суғурта бозори иштирокчилари ўртасида экотизимли ҳамкорликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда иқтисодий глобаллашув ва рақамлаштириш шароитида суғурта бозорини трансформатциялаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
Ўзбекистон суғурта бозорида рақамлаштириш ва глобаллашув шароитида суғурта компанияларининг рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий асослари рақамли бизнес моделларини жорий этиш, мижозга йўналтирилган сервисларни кенгайтириш ва янги иқтисодий экотизимларда иштирок этиш орқали суғурта хизматлари бозорида барқарор позитцияни таъминлаш орқали такомиллаштириш тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 1-мартдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-108 сон қарориннинг йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2026-йил 21-январдаги №001-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта компанияларида мажбурий суғурта турлари бўйича суғурталаниши талаб этиладиган объектлар тўғрисидаги маълумотларнинг шаклланишига эришилган;
электрон суғурта агентининг иқтисодий мазмуни, функционал вазифалари ва фаолият юритиш хусусиятларини аниқлаштириш асосида уни суғурта маҳсулотларини рақамли каналлар орқали сотиш ва мижозлар қамровини кенгайтиришнинг янги институтционал шакли сифатида жорий этиш таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 23-июлдаги 458-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон суғурта бозориннинг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2026-йил 21-январдаги №001-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон суғурта агенти тушунчаси ва фаолият хусусиятлари, уни йўлга қўйишда талаб этиладииган қўшимча талаблар янги таҳрирдаги суғурта агентлари тўғрисида низомга киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинган;
суғурта ташкилотлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг комплекс илмий модели самарадорликнинг ҳар бир йўналишини кутилаётган реал иқтисодий самара ва ушбу самарага эришиш жараёнида тежалган харажатлар ҳажми орқали аниқлаш , мазкур кўрсаткичлар интеграцияси воситасида суғурта компаниялари фаолиятининг иқтисодий натижадорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи интеграл мезонни шакллантириш асосида такомиллаштириш таклифи AJ ALSKOM суғурта компанияси томонидан амалиётда жорий этилган (AJ ALSKOM суғурта компаниясининг 2025-йил 20-январдаги №04-7167-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компания бизнес стратегиясини қайта кўриб чиқилиб, компания бизнес фаолиятининг самарадорлиги ва тежамлилиги ~ 10 % га ошишига эришилган;
суғурта экотизимларининг илмий таснифи рақамли суғурта маҳсулотлари турлари ва глобаллашув даражасига кўра 9 турдаги эҳтимолий суғурта экотизимига ажратилиб, ахборот технологиялари, рақамли платформалар ва тармоқ инфратузилмаларининг интеграциясига асосланган секторлараро суғурта экотизими энг самарали модел сифатида асослаш таклифи AJ ALSKOM суғурта компанияси томонидан амалиётда жорий этилган (AJ ALSKOM суғурта компаниясининг 2025-йил 20-январдаги №04-7167-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида AJ ALSKOM суғурта компанияси томонидан келтирилган моделни компания амалиётида қўллаш мақсадида ишлар олиб борилган ва ижобий натижаларга эришилган;
экотизимни шакллантиришда ташаббускор сифатида иштирок этган суғурта компанияларининг “юқори даража”, ҳамкор сифатида иштирок этган компанияларнинг “нисбатан паст даража”, якка тартибда фаолият юритувчи суғурта компанияларининг “имконияти чекланган даража”даги самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда суғурта бозори иштирокчилари ўртасида экотизимли ҳамкорликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифи AJ ALSKOM суғурта компанияси томонидан амалиётда жорий этилган (AJ ALSKOM суғурта компаниясининг 2025-йил 20-январдаги №04-7167-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компаниянинг бозордаги рақобатбардошлигини ошириш ва рақамли бизнес моделлардан фойдаланиш бўйича амалий ишлар шу асосда кўриб чиқилиб, қайта ташкил этилган ҳамда қўлланилаётган экотизимни янада такомиллаштиришга қаратилган амалий ишларни йўлга қўйиш натижасида компаниянинг умумий фаолияти янада яхшиланишига эришилган.