Умарова Насиба Абдували қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий Миср адабиётида “қисқа роман” хусусиятлари (Салва Бакр ижоди мисолида)”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3431.
Илмий раҳбар: Мухиддинова Дилафруз Зохриддиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03.
Расмий оппонентлар: Муҳибова Улпатхон Учкуновна, филология фанлари доктори, профессор; Мубаракова Дилшода Абдурахматовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Миср адабиётида “қисқа роман”нинг шаклланиши ва ривожланиши, жанр хусусиятлари ва сюжет қурилиши масалалари Салва Бакр қисқа романлари мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
замонавий Миср адабиётида роман жанрининг тадрижий такомили, “янги роман” контекстида “қисқа роман”нинг шаклланиш босқичлари, ички ва ташқи омиллар, “қисқа роман”нинг жанр хусусиятлари: сюжетнинг ихчамлашуви, воқеаларнинг тезкор ривожи, марказлашуви, қисқа ифодада тагмаънолилик белгилари исботланган;
замонавий Миср романчилиги ривожида адиба Салва Бакр ижодий йўли, насрнависликдаги хилма-хиллик, адиба ижодининг икки босқичли эволюцияси, романларида янги услуб, реалистик ва модернистик тасвир тамойиллари, адибанинг “қисқа роман”ларининг тавсифи, гўявий ва мазмуний хусусиятлари очиб берилган; 
Салва Бакрнинг қисқа романлар силсиласининг илк босқичида яратилган “Қуёнлар” (أرانب) романида сюжет қурилишида реалистик тасвир, яъни бош қаҳрамоннинг ҳаёти, қашшоқликка қарши курашиш тафсилотлари, қуёнчилик лойиҳаси билан боғлиқ воқеалар, бош қаҳрамон ва мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий масалалар билан боғланган ОАВ (газета, ТВ)га тегишли хабарлар, янгиликлар каби ҳужжатли матн баёни уйғунлиги, романда рамзийлик, киноявийлик ва бадиий тасвир воситалари мисоллар орқали далилланган;
Салва Бакрнинг қисқа романлар силсиласининг иккинчи босқичида яратилган “Вақт чархпалаги” (سواقي الوقت) романида модернистик ривоя, яъни ассоциатив сюжет ва онг оқими асосида қурилгани, воқеалар изчиллиги қаҳрамон онгидаги хотира ва руҳий кечинмалар оқимига бўйсундирилиши, романда турли ижтимоий қатламдаги индивидуал қарашлар мустақил овоз сифатида намоён бўлиши, полифоник нутқ хусусияти, рамзий, киноявий ифодалар, ташбеҳ, истиора, киноя, бадиий контраст, муболағали истеҳзо каби бадиий тасвир ва ифода воситалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Замонавий Миср адабиётида “қисқа роман” хусусиятлари (Салва Бакр ижоди мисолида)” тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
замонавий Миср романчилиги ривожида адиба Салва Бакр ижодий йўли, насрнависликдаги хилма-хиллик, адиба ижодининг икки босқичли эволюцияси, романларида янги услуб, реалистик ва модернистик тасвир тамойиллари, адибанинг “қисқа роман”ларининг тавсифи, гўявий ва мазмуний хусусиятлари асосида олинган хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Бадиий таржима ва халқаро адабий алоқалар”, “Наср ижодий кенгашлари” ҳисобот йигʻилишларида, ёш ижодкорлар тўгараги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 3-ноябрдаги 01 – 03/360-сон маълумотномаси). Натижада, Миср “қисқа роман”и, унинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари, Салва Бакрнинг романчиликдаги ўрни ва унинг қисқа романлари ҳақидаги монографик таҳлилий-тадқиқий натижалари билан ўзбек ўқувчилари яқиндан таништирилган;
замонавий Миср адабиётида роман жанрининг тадрижий такомили, “янги роман” контекстида “қисқа роман”нинг шаклланиш босқичлари, ички ва ташқи омиллари ёритилган назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон – 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар ссенарийсида (2024-2025-йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси ДМнинг 2025-йил 7-ноябрдаги 05 – 09  – 1751-сон далолатномаси). Натижада, адабиётшунослар ва ўзбек китобхонларига маълумот беришда ҳамда араб адабиёти намуналаридан баҳраманд этишда  муҳим аҳамият касб этган;
Миср адабиётида “қисқа роман”нинг жанр хусусиятлари: сюжетнинг ихчамлашуви, воқеаларнинг тезкор ривожи, марказлашуви, қисқа ифодада тагмаънолилик белгиларига оид назарий хулосаларидан Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган “Адабиётшунослик терминлар лугʻати” (шарқ тиллари кесимида”) мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 01-майдаги 01-04-02/1214-сон маълумотномаси). Натижада, луғатдаги роман шакллари, бадиий тасвир воситалари, истиора тазод, ташбеҳ каби терминларнинг аниқ ва тўғри изоҳлари шакллантирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish