Қурбонов Салохиддин Ўрмонбек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ислом молиясига оид савдо-сотиқ терминларининг структур-семантик тадқиқи”, 10.00.05 – “Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти” (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil3425
Илмий раҳбар: Бегматова Бузаҳро Маъруфжановна, юридик фанлари номзоди, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03.
Расмий оппонентлар: Усмонова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Казакбаев Акбар Акмалджанович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ислом молияси савдо-сотиқ терминларини мустақил функсионал қатлам сифатида асослаб, структур-дериватив ва семантик-парадигматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ислом молияси савдо-сотиқ терминологияси ривожининг тўрт асосий босқичи – 1) Илк ислом даври (ВИИ–ВИИИ аср); 2) Мазҳаблар ва мумтоз фиқҳ даври (ВИИИ–ХИИИ аср) 3) Ўрта аср ва усмонийлар даври (ХИИИ–ХИХ аср); 4) Ҳозирги кодификация ва глобаллашув даври (ХИХ–ХХИ аср) каби даврлари ҳамда терминларининг дериватив хусусиятлари ва қолиплари, синтактик каби ички омиллар, ўзлашма, калка каби ташқи омиллар орқали шакллангани асосланган;
Ислом молиясига оид савдо-сотиқ терминларини ҳосил қилишда аффиксал, синтактик, семантик деривация ва калкалашнинг ўрни белгиланган, шунингдек, иштиқоқ-аффиксал усулнинг етакчилиги ҳамда араб тилининг ички имкониятларига асосланган термин ясаш моделлари маҳсулдорлиги миқдорий кўрсаткичлар асосида далилланган, терминларнинг бир, икки ва кўп компонентли структур типлари таснифланган;
Ислом молиясига оид савдо-сотиқ терминлари ўртасидаги полисемия, синонимия, антонимия, гипер-гипонимия ва градуонимия муносабатларининг намоён бўлиш хусусиятлари очиб берилган, мазкур муносабатларнинг терминологик тизимни тартибга солиш, тушунчалар чегарасини белгилаш ҳамда терминларнинг ўзаро иерархик алоқаларини шакллантиришдаги функсионал-семантик роли асосланган;
Ислом молиясига оид савдо-сотиқ терминларининг тарихий-семантик тараққиётида умумистеъмол бирликларининг терминлашуви, классик фиқҳий терминларнинг қайта фаоллашуви, маъно кенгайиши ва торайиши каби семантик трансформация моделлари очиб берилган, фаол ва архаик терминларнинг шаклланишига таъсир этган лингвистик ҳамда экстралингвистик омиллар далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ислом молияси савдо-сотиқ терминларини структур-семантик тадқиқ қилиш қуйидагиларга имкон берди:
Ислом молиясига оид савдо-сотиқ терминларини ҳосил қилишда аффиксал, синтактик, семантик деривация ва калкалаш, шунингдек, иштиқоқ-аффиксал усулнинг етакчилиги ҳамда араб тилининг ички имкониятларига доир термин ясаш моделлари маҳсулдорлиги билан боғлиқв илмий хулоса ҳамда тавсиялардан Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилган “Холид Абдулазизнинг “Амалий грамматика” дарслигини таржима қилиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 6-мартдаги 17-ИБ-сон маълумотномаси). Натижада, ўзлашма терминларни изоҳлаш, арабчалаштириш ва таржимада муқобиллаштиришга оид материалларнинг илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштирилишига ҳамда талабаларда арабча терминларни таржима қилиш кўникмаларининг шакллантирилишига эришилган;
Ислом молиясига оид арабча савдо-сотиқ терминларининг структур-семантик хусусиятлари, ўзбек тилига ўзлашиш ва калкаланиш усуллари, маъно кенгайиши ҳамда торайиши асосидаги семантик тараққиёти, терминларнинг ўзбекча муқобилларини белгилаш ва уларни нутқда меъёрий қўллаш тамойилларига доир илмий хулоса ва тавсиялардан 2024-2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” ва “Ҳидоят сари” эшиттиришлари ссенарийларини тайёрлаш ҳамда муаллиф иштирокидаги суҳбатларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 4-августдаги 05-09-1269-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг ислом молияси терминологиясига оид мазмуни илмий далиллар билан бойитилган, арабча терминларнинг мазмунини тингловчиларга аниқ ва илмий-оммабоп шаклда етказиш ҳамда уларнинг ўзбекча муқобилларини меъёрий қўллаш имконияти яратилган;
Ислом молиясига оид арабча савдо-сотиқ терминларининг структур моделлари, семантик уялар бўйича таснифи, полисемия, синонимия, антонимия ва гипер-гипонимия каби парадигматик муносабатлари, шунингдек, классик фиқҳий терминларнинг замонавий ислом молияси тизимида маъно кенгайиши, торайиши ва қайта фаоллашувига доир илмий хулоса ҳамда тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида амалга оширилаётган илмий лойиҳаларда, хусусан, араб тилидаги фиқҳий терминларни тизимлаштириш, уларнинг маъноларини изоҳлаш ва ўзбекча муқобилларини белгилаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 12-сентябрдаги 02/429-сон маълумотномаси). Натижада, фиқҳий терминларнинг кўп қатламли маъноларини контекст асосида фарқлаш, ўзаро парадигматик алоқаларини белгилаш ҳамда савдо-сотиқ терминларини структур ва семантик жиҳатдан тизимли тавсифлаш имконияти кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish