Файзуллаева Мадина Қаҳрамон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хитой тилидаги гастрономик метафораларнинг когнитив-прагматик хусусиятлари”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4839.
Илмий раҳбар: Мустафаева Самида Тошмухаммедовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03.
Расмий оппонентлар: Насирова Саодат Абдуллаевна, филология фанлари доктори, профессор; Бахронова Дилрабо Келдиёровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади хитой тилидаги гастрономик метафораларнинг когнитив-прагматик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг консептуал асосларини очиб бериш ҳамда иқтисодий медиа дискурсда воқеланишининг коммуникатив-прагматик хусусиятларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хитой тилидаги гастрономик метафораларнинг лингвокогнитив хусусиятлари аниқланиб, уларнинг консептуал тузилиши очиб берилган;
гастрономик метафораларнинг консептуал манба ва мақсад майдонлари асосида ҳосил бўлиши ҳамда улар ўртасидаги когнитив боғланиш механизми далилланган;
гастрономик метафораларнинг миллий-маданий хусусиятга эгалиги, халқнинг тарихий тажрибаси, анъаналари, ижтимоий ҳаёт тарзини акс эттириши илмий жиҳатдан асосланган;
хитой тилидаги гастрономик метафораларнинг иқтисодий медиа дискурсдаги коммуникатив-прагматик вазифалари ва дискурсив функсиялари тавсифланган;
2018–2025-йилларда иқтисодий медиа дискурсда қўлланган гастрономик метафораларнинг семантик-прагматик ўзгариш динамикаси ҳамда уларнинг ижтимоий ва консептуал аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитой тилидаги гастрономик метафораларнинг когнитив-прагматик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
хитой тилидаги гастрономик метафораларда манба ва мақсад майдонлари ўртасидаги когнитив-семантик кўчиш механизми аниқланиб, манба майдонлари озиқ-овқат, ошхона жиҳозлари, овқатланиш ҳаракатлари, таъм ва таом тайёрлаш жараёнлари, мақсад майдонлари эса инсон феъл-атвори, фикри ва ҳис-туйғуси, воқеа-ҳолат, ижтимоий ҳолат ҳамда нутқий баён гуруҳларига ажратилиб, улар ўртасидаги консептуал-семантик боғланишлар асосланганлиги асосида Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг тарғибот материаллари, йўл харитаси ва истиқбол режаларини ишлаб чиқишда ҳамда “СCО cуисине” каби маданий лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси марказининг 2025-йил 4-ноябрдаги 588/25-сон маълумотномаси). Натижада, давлатлараро маданий ҳамкорликни ривожлантиришда “халқ дипломатияси”нинг замонавий тармоғи ҳисобланган гастродипломатияни атрофлича илмий жиҳатдан тадқиқ қилишда, “Хитой ошхонаси” ва миллий таомлари тўғрисидаги билимларни олишда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
хитой тилидаги гастрономик метафораларнинг консептуал тузилиши ва лингвомаданий асослари аниқланиб, 170 та метафорик бирлик таҳлили асосида “озиқ-овқат – ҳаёт”, “ошхона жиҳозлари – ижтимоий-иқтисодий муносабатлар”, “овқатланиш – ижтимоий фаолият”, “таъм – ҳиссий ҳолат” ва “таом тайёрлаш – ҳаётий жараён” консептуал моделларининг устуворлиги ҳамда уларнинг шаклланишидаги кундалик гастрономик тажриба, хўжалик фаолияти, ижтимоий муносабатлар ва маданий ассоциацияларнинг лингвомаданий ўрни очиб берилганлиги асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканалидаги “Ассалом Ўзбекистон!” дастурида гастрономик метафораларнинг халқ анъаналари, қадриятлари, маданий кодлари ва жамият тафаккурини ифодалаш хусусиятларини ёритишга оид суҳбатни илмий-маърифий мазмун билан бойитишда фойдаланилган (“Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 5-ноябрдаги 05-09-1742-сон маълумотномаси). Натижада, дастур гастрономик метафораларнинг тилнинг маданий кодлари, халқ анъаналари ва қадриятларини ифодалаши, жамият тафаккури ва маданият билан боғлиқлиги ҳақидаги илмий-маърифий маълумотлар билан бойитилган;
хитой тилидаги гастрономик метафораларнинг консептуал тузилиши ва лингвомаданий асослари аниқланиб, уларнинг шаклланишида кундалик гастрономик тажриба, хўжалик фаолияти, ижтимоий муносабатлар ва маданий ассоциацияларнинг лингвомаданий ўрни очиб берилганлиги асосида Тошкент давлат шарқшунослик университетида ташкил этилган “Риштон, Чуст, Янгиқўрғон ва Бойсун туманларининг этнотуризм салоҳиятини оширишда локал атрибутлардан фойдаланиш” амалий лойиҳасида ҳудудларнинг гастрономик меросини аниқлаш ва тизимлаштириш, локал гастрономик атрибутларни этнотуристик фаолиятга жалб этиш ҳамда улардан туристик маҳсулот сифатида фойдаланишга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2026-йил 18-августдаги 02/2138-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий ёндашувлар ҳудудларнинг гастрономик меросини этнотуристик фаолиятга жалб этиш, локал атрибутлардан туристик маҳсулот сифатида фойдаланиш ҳамда этнотуризм салоҳиятини оширишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда қўлланилган.