Эргашева Дурдона Азимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий уйғониш даври корейс ва ўзбек ҳикояларида муаллиф эстетик тафаккури (Ли Гвансу, Ким Донин, Фитрат ва Чўлпон ижоди мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3618.
Илмий раҳбар: Сайдазимова Умида Турахановна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03.
Расмий оппонентлар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлар доктори, профессор; Муродова Дурдона Баходир қизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади корейс маърифатпарвар ёзувчилари Ли Гвансу, Ким Донин, жадид адабиёти намоёндалари Фитрат, Чўлпонлар қаламига мансуб ҳикояларда муаллиф эстетик тафаккурини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср биринчи ярмида корейс ва ўзбек адабий жараёнларида маърифатпарварлик ҳамда жадидчилик ҳаракатларининг бадиий матнларга ғоявий-эстетик таъсири қиёсий жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларнинг муштарак ва фарқли жиҳатлари илк бор аниқланган.
Ли Гвансу, Ким Донин ҳамда Фитрат, Чўлпон ижоди қиёсланиб, уларнинг эстетик қарашларидаги миллий ўзликни англаш, эрк туйғуси, озод шахс консепсиялари умумбашарий ва миллий-минтақавий хусусиятлар нуқтаи назаридан таснифланган.
Корейс ва ўзбек маърифатпарвар-жадид ҳикоячилигида анъанавий тасвир усулидан воз кечиб, ихчам композиция, ички монолог ва психологик таҳлилга асосланган янги бадиий шакл ҳамда янги типдаги қаҳрамон (маърифатпарвар зиёли, руҳий изтиробдаги шахс) яратилиши асосланган.
Икки адабиётдаги рамз ва деталларнинг бадиий-функсионал вазифаси очиб берилиб, аёл образининг пассив қиёфадан фаол, мустақил қарор қабул қилувчи янги типдаги образ даражасига кўтарилган эволюцияси далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий уйғониш даври корейс ва ўзбек ҳикояларида муаллиф эстетик тафаккури (Ли Гвансу, Ким Донин, Фитрат ва Чўлпон ижоди мисолида) такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
ХХ аср биринчи ярмида корейс ва ўзбек адабий жараёнларида маърифатпарварлик ҳамда жадидчилик ҳаракатларининг бадиий матнларга ғоявий-эстетик таъсири қиёсий жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларнинг муштарак ва фарқли жиҳатлари илк бор аниқланиб, мазкур илмий янгилик ва хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида корейс адабиёти бўйича ўқув фанлари мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 28-июндаги 1321/02-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий корейс ҳикоячилигида қўлланилган бадиий детал ва рамзлар, оила, никоҳ ҳамда қизлар тақдири билан боғлиқ масалалар ўқув фанлари мазмунини илмий-назарий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган;
Ли Гвансу, Ким Донин ҳамда Фитрат, Чўлпон ижоди қиёсланиб, уларнинг эстетик қарашларидаги миллий ўзликни англаш, эрк туйғуси, озод шахс консепсиялари умумбашарий ва миллий-минтақавий хусусиятлар нуқтаи назаридан таснифланган ҳамда корейс ва ўзбек маърифатпарвар-жадид ҳикоячилигида анъанавий тасвир усулидан воз кечиб, ихчам композиция, ички монолог ва психологик таҳлилга асосланган янги бадиий шакл ҳамда янги типдаги қаҳрамон (маърифатпарвар зиёли, руҳий изтиробдаги шахс) яратилиши асосланган бўлиб, тадқиқотда олинган ушбу илмий натижалардан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтида корейс ва ўзбек адабиётини қиёсий ўрганишга йўналтирилган ўқув фанлари мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2025-йил 16-декабрдаги 03-17-09-6-сон маълумотномаси). Натижада, корейс адабиётида даврнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий хусусиятларининг бадиий акс этиши, ўзбек жадид адабиётида эса давр руҳини ифодалаш тамойиллари билан боғлиқ назарий материаллар ўқув фанлари мазмунини бойитган;
Икки адабиётдаги рамз ва деталларнинг бадиий-функсионал вазифаси очиб берилиб, аёл образининг пассив қиёфадан фаол, мустақил қарор қабул қилувчи янги типдаги образ даражасига кўтарилган эволюсияси далилланган бўлиб, ушбу илмий хулоса ва назарий умумлашмалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Оилавий” телеканали муҳарририяти томонидан тайёрланган “Фореигн лангуаге” номли дастур ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Натижада кўрсатувларнинг илмий мазмуни бойитилиб, миллий уйғониш даври корейс ва ўзбек адабиётининг етук намуналари ҳамда мазкур адабиётларда илгари сурилган маърифатпарварлик, миллий ўзликни англаш ва инсон қадрини улуғлаш ғоялари кенг жамоатчиликка етказилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Оилавий” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2023-йил 30-апрелдаги 04-25-654-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар илмий жиҳатдан бойитилиб, миллий уйғониш даври корейс ва ўзбек ижодкорларининг сара асарлари кенг оммага ҳавола этилган.