Муродова Раъно Бўроновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сунъий интеллект воситасида масофавий таълим самарадорлигини ошириш ва педагогик жараёнларни ташкил этиш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped11256.
Илмий раҳбар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаева Гулҳаё Ихтиёр қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хазратов Фазлиддин Хикматович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш асосида масофавий таълим самарадорлигини ошириш ва педагогик жараёнларни ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
масофавий таълим шароитида “Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фанини ўқитиш жараёни мазмуни ўқув контентини шахсга йўналтирилганлик, индивидуаллаштириш ва адаптивлик тамойиллари асосида талабанинг индивидуал таълим эҳтиёжларига мослаштирувчи “адаптив таълим траекторияси” моделида когнитив услуб (визуал, аудио, кинестетик), ўзлаштириш суръати ва руҳий-эмоционал ҳолатни СИ ёрдамида реал вақт режимида диагностика қилиш орқали аниқлаштирилган;
сунъий интеллект воситасида масофавий таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик имкониятлари “талаба – СИ – педагог” учлигида адаптив методик кўмак, тезкор тескари алоқа ва педагогик назорат функсияларини дифференциал тақсимлаш, талабанинг индивидуал ўқув эҳтиёжларига мувофиқ ўзаро таъсир жараёнларини узвий ташкил этувчи ташкилий-методик босқичларни интеграциялаш асосида кенгайтирилган;
масофавий таълимда талабаларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари “Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фанининг мазмуний-дидактик хусусиятларига мувофиқ, сунъий интеллект ёрдамида талабанинг “рақамли изи”дан олинган ўқув фаоллиги, топшириқларни бажариш динамикаси, хатолар такрорийлиги ва ўзлаштириш суръатини диагностик индикаторларга трансформация қилиш, уларнинг индивидуал ривожланиш динамикасини адаптив баҳолаш ҳамда натижаларга кўра таълим траекториясини автоматик коррексиялаш механизмларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
сунъий интеллект воситасида масофавий таълим жараёнларини ташкил этиш методикаси “Адаптив генератив топшириқлар цикли” асосида талабанинг ўзлаштириш натижаларига мувофиқ кейслар, тестлар ва виртуал лаборатория ссенарийларининг мураккаблик даражасини динамик дифференциаллаштириш, генератив моделлар ёрдамида индивидуал топшириқларни шакллантириш, бажарилган ишларни мезонли дастлабки баҳолаш, педагогик верификация ва коррексиядан сўнг навбатдаги топшириқ параметрларини адаптив қайта белгилаш босқичларини узвий интеграциялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш асосида масофавий таълим самарадорлигини ошириш ва педагогик жараёнларни ташкил этиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
масофавий таълим шароитида “Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фанини ўқитиш жараёни мазмуни ўқув контентини шахсга йўналтирилганлик, индивидуаллаштириш ва адаптивлик тамойиллари асосида талабанинг индивидуал таълим эҳтиёжларига мослаштирувчи “адаптив таълим траекторияси” моделида когнитив услуб (визуал, аудио, кинестетик), ўзлаштириш суръати ва руҳий-эмоционал ҳолатни СИ ёрдамида реал вақт режимида диагностика қилиш орқали аниқлаштиришга оид тавсиялардан олий таълим муассасаларининг 60610100 – Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган «Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар» номли ўқув қўлланма мазмунини бойитишда фойдаланилган (Бухоро давлат университети ректорининг 2026-йил 3-июндаги 414-У-сон буйруғи, Гувоҳнома №414-27). Натижада, талабаларнинг алгоритмик тафаккури, мустақил ишлаш кўникмалари ва фан бўйича касбий компетенсияларини ривожлантириш самарадорлиги оширилди, ўқув материалларини индивидуаллаштирилган тарзда ўзлаштириш имкониятлари кенгайтирилди ҳамда «Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар» фанини масофавий таълим шароитида ўқитиш сифати яхшиланишига эришилган;
сунъий интеллект воситасида масофавий таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик имкониятлари “талаба – СИ – педагог” учлигида адаптив методик кўмак, тезкор тескари алоқа ва педагогик назорат функсияларини дифференциал тақсимлаш, талабанинг индивидуал ўқув эҳтиёжларига мувофиқ ўзаро таъсир жараёнларини узвий ташкил этувчи ташкилий-методик босқичларни интеграциялаш асосида кенгайтирилган таклифлардан «Робокит» МЧЖ да бажарилган «СТЕМ йўналишида ардуино базасига асосланган ДИЙ (до ит ёурселф) конструкторларини яратиш ҳамда уларни ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш» Стартуп лойиҳасида фойдаланилган («Робокит» МЧЖнинг 2025-йил 26-июлдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг СТЕМ йўналишидаги амалий-топшириқларни бажариш фаоллиги, мустақил таълим компетенсияси ва ўқув материалларини ўзлаштириш кўрсаткичлари ошишига, мураккаб мавзуларни ўрганишда индивидуал ёндашув ва тезкор тескари алоқа механизмларининг такомиллашишига эришилган;
масофавий таълимда талабаларнинг ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари “Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар” фанининг мазмуний-дидактик хусусиятларига мувофиқ, сунъий интеллект ёрдамида талабанинг “рақамли изи”дан олинган ўқув фаоллиги, топшириқларни бажариш динамикаси, хатолар такрорийлиги ва ўзлаштириш суръатини диагностик индикаторларга трансформация қилиш, уларнинг индивидуал ривожланиш динамикасини адаптив баҳолаш ҳамда натижаларга кўра таълим траекториясини автоматик коррексиялаш механизмларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган тавсиялар асосида чиқилган илмий-методик тавсиялар ва хулосалардан 60610500 – Сунъий интеллект ва 60610100 – Ахборот тизимлари ва технологиялари таълим йўналишлари талабалари учун «Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 11-июндаги 02/01-01-524-сон маълумотномаси). Натижада, «Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар» фанини ўқитишда талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг адаптив мезонлари амалиётга жорий этилган, ўқув жараёнини индивидуаллаштириш ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичларини мониторинг қилиш имкониятлари кенгайган; 
сунъий интеллект воситасида масофавий таълим жараёнларини ташкил этиш методикаси “Адаптив генератив топшириқлар цикли” асосида талабанинг ўзлаштириш натижаларига мувофиқ кейслар, тестлар ва виртуал лаборатория ссенарийларининг мураккаблик даражасини динамик дифференциаллаштириш, генератив моделлар ёрдамида индивидуал топшириқларни шакллантириш, бажарилган ишларни мезонли дастлабки баҳолаш, педагогик верификация ва коррексиядан сўнг навбатдаги топшириқ параметрларини адаптив қайта белгилаш босқичларини узвий интеграциялаш орқали такомиллаштиришга оид методик тавсиялар 60610500 – Сунъий интеллект ва 60610100 – Ахборот тизимлари ва технологиялари таълим йўналишлари талабалари учун «Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 11-июндаги 02/01-01-524-сон). Натижада, ўқув топшириқларини яратиш ва баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш, талабаларнинг индивидуал таълим эҳтиёжларига мос адаптив ўқув муҳитини шакллантириш ҳамда фан бўйича билим, кўникма ва компетенсияларни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish