Камалова Дилобар Таировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда конгруентлик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Ped12030.
Илмий раҳбар: Ҳомидов Ҳусниддин Кўпайсинович , педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаева Гулҳаё Ихтиёр қизи, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Жабборова Саодат Зоировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Каттақўрғон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда интегратив ёндашув асосида конгруентлик компетенсиясини ривожлантириш ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда конгруентлик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари шахснинг ички қадриятлари, касбий эътиқоди, эмоционал ҳолати ва ташқи педагогик хулқ-атвори ўртасидаги мувофиқликни таъминлашга қаратилган шахсий, ижтимоий ва предметли конгруентлик даражаларини ўзаро уйғунлаштириш ҳамда ўзини англаш, рефлекция, эмпатик мулоқот ва касбий ўзини баҳолаш жараёнларини интегратив ташкил этиш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг конгруентлик компетенсиясини ривожлантириш методикаси педагогика, психология, педагогик маҳорат, нутқ маданияти, креатив ва инновацион педагогика, педагогик технологиялар ҳамда бошланғич таълим методикаси фанларининг мазмуний-функсионал интеграциясини диалогик таълим муҳити, рефлексив мулоқот, педагогик вазиятларни таҳлил қилиш, ҳамкорликда ўқитиш ва муаммоли топшириқлар билан узвий боғлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда конгруентлик компетенсиясини ривожлантириш модели мақсадга йўналтирилган, мазмуний-интегратив ва натижавий компонентларнинг узвийлигини таъминлаш, педагогик шарт-шароитлар, индивидуал ва гуруҳли таълим шакллари, интерактив методлар, мултимедиа ва дидактик воситалар ҳамда гамификация, СТЕАМ, дифференциал ва индивидуал таълим технологияларини интеграциялаш, ривожланиш натижаларини мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлар асосида баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда конгруентлик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик механизми ички қадрият – касбий позиция – эмоционал барқарорлик – педагогик хатти-ҳаракат уйғунлигини таъминлашга йўналтирилган лойиҳавий, ҳамкорликдаги, муаммоли ва рефлексив таълим технологияларини реал педагогик вазиятлар, кейс-стади, индивидуал ривожланиш топшириқлари ва қайта алоқа (феедбаcк) билан босқичма-босқич интеграциялаш ҳамда талабанинг ўз-ўзини англаш, баҳолаш, бошқариш ва касбий рефлекция фаолиятини фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда интегратив ёндашув асосида конгруентлик компетенсиясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларда конгруентлик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари шахснинг ички қадриятлари, касбий эътиқоди, эмоционал ҳолати ва ташқи педагогик хулқ-атвори ўртасидаги мувофиқликни таъминлашга қаратилган шахсий, ижтимоий ва предметли конгруентлик даражаларини ўзаро уйғунлаштириш ҳамда ўзини англаш, рефлекция, эмпатик мулоқот ва касбий ўзини баҳолаш жараёнларини интегратив ташкил этиш асосида аниқлашга доир илмий таклиф ва тавсиялардан олий таълим муассасаларида педагогик туркум фанларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 30-апрелдаги 02/01-01-343-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларида конгруентлик компетенсиясини ривожлантиришга оид ишларни самарали ташкил этиш долзарб муаммо эканлигини асослаш имконияти яратилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг конгруентлик компетенсиясини ривожлантириш методикаси педагогика, психология, педагогик маҳорат, нутқ маданияти, креатив ва инновацион педагогика, педагогик технологиялар ҳамда бошланғич таълим методикаси фанларининг мазмуний-функсионал интеграциясини диалогик таълим муҳити, рефлексив мулоқот, педагогик вазиятларни таҳлил қилиш, ҳамкорликда ўқитиш ва муаммоли топшириқлар билан узвий боғлаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Эрасмус дастури доирасида “Марказий Осиёда “Биг Дата Интеллигент Аналйсис” бўйича ўқув ва илмий марказларни ташкил қилш ва курсларни ишлаб чиқиш” лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат техника университетининг 2026-йил 26-мартдаги 01/04-89-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда интегратив ёндашув асосида конгруентлик компетенсиясини ривожлантириш имкониятларини аниқлаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда конгруентлик компетенсиясини ривожлантириш модели мақсадга йўналтирилган, мазмуний-интегратив ва натижавий компонентларнинг узвийлигини таъминлаш, педагогик шарт-шароитлар, индивидуал ва гуруҳли таълим шакллари, интерактив методлар, мултимедиа ва дидактик воситалар ҳамда гамификация, СТЕАМ, дифференциал ва индивидуал таълим технологияларини интеграциялаш, ривожланиш натижаларини мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлар асосида баҳолаш орқали такомиллаштирилган тавсиялар “Халқаро баҳолаш дастурлари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 24-июндаги 1481-сон гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда интегратив ёндашув асосида конгруентлик компетенсияси ривожлантиришининг технологик компонентлари мазмуни ва ташкилий-методик асослари такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда конгруентлик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик механизми ички қадрият – касбий позиция – эмоционал барқарорлик – педагогик хатти-ҳаракат уйғунлигини таъминлашга йўналтирилган лойиҳавий, ҳамкорликдаги, муаммоли ва рефлексив таълим технологияларини реал педагогик вазиятлар, кейс-стади, индивидуал ривожланиш топшириқлари ва қайта алоқа (феедбаcк) билан босқичма-босқич интеграциялаш ҳамда талабанинг ўз-ўзини англаш, баҳолаш, бошқариш ва касбий рефлекция фаолиятини фаоллаштириш асосида такомиллаштиришга оид методик тавсиялар “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида аниқ ва табиий фанларни интеграциялаш методикаси” номли монография мазмунига сингдирилган (Шаҳрисабз давлат педагогика институти Кенгашининг 2026-йил 29-январдаги 06-сон баённомаси билан нашрга тавсия этилган). Натижада, талабаларда конгруентлик компетенсиясини ривожлантириш технологиясини такомиллашишига хизмат қилган.