Комилов Бахром Жамолдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Pulicaria uliginosa, Pulicaria gnaphalodes, Thalictrum minus ва Inula caspica ўсимликларининг терпеноид ва фенол моддалари», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/К133.
Илмий раҳбар: Эшбакова Комила Алибековна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салимахон Фазиловна, кимё фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимжон Давлатбоевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: P. uliginosa, P. gnaphalodes, Th. minus L. ва Inula caspica ўсимликларининг терпеноид ва фенол моддаларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ҳамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
P. uliginosa, P. gnaphalodes, Th. minus L. ва I. caspica ўсимликларидан 9 та терпеноид, 13 та фенол моддаси ажратиб олинган;
ажратиб олинган моддалардан 5 таси (2 та дитерпеноид, 1 та флавоноид дигликозиди, 2 та фенол табиатли) янги модда бўлиб, уларнинг тузилиши аниқланган;
илк бор Ўзбекистон флораси ва Pulicaria туркумидан энт-кауран типидаги дитерпеноид ажратиб олинган;
пулигеиндиозид дитерпеноидининг юқори антиспазмолитик ва антигипертензив таъсирга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Pulicaria, Thalictrum ва Inula туркумларига оид P. uliginosa, P. gnaphalodes, Th. minus L. ва I. caspica ўсимликларининг терпеноид ва фенол моддаларини ажратиш, кимёвий тузилиши ва биологик фаоллиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
I. caspica ўсимлигидан ажратиб олинган хризоэриол ва лютеолин флавоноидларидан ФА-Ф6-Т083 рақамли «Юрак ва силлиқ мускул ҳужайраларини Са2+-гомеостази биологик фаол моддалар ёрдамида модуляция йўлларини излаш ва тавсифлаш» лойиҳасида релаксант таъсирида каламуш аорта қон томири препарати силлиқ мускул ҳужайраларида жойлашган L-тип Са2+-каналларга таъсирини ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил августдаги 4/1255-2136-сон маълумотномаси). Натижада релаксант таъсирида каламуш аорта қон томири препарати силлиқ мускул ҳужайраларида жойлашган L-тип Са2+-каналларга таъсирини аниқлаш имконини берган;
Pulicaria uliginosa, Pulicaria gnaphalodes, Inula caspica ва Thalictrum minus ўсимликларидан ажратиб олинган дитерпеноидлар, флавоноидлар, кумарин, стероллар ва уларнинг антиоксидант, антиспазмолитик ҳамда антигипертензив фаоллиги бўйича маълумотлардан Хитой Фанлар академияси Синьцзян физика ва кимё-техника институтида «International Science and Technology Center Projects» лойиҳасида ўсимликлардан ажратиб олинган моддаларнинг тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлашда фойдаланилган (Хитой Фанлар академияси Синьцзян физика ва кимё-техника институти маълумотномаси). Натижада ажратиб олинган янги моддаларнинг тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлаш имконини берган;
пулигеиндиозиднинг тузилиши Англиядаги халқаро маълумотлар базаси КСМБга киритилган (The Cambrige Structural Database, https:/www.ccdc.cam.ac.uk/structures/). Натижада базага киритилган ўхшаш моддаларнинг фазовий тузилишларини ва электрон дастурларни қўллаган ҳолда потенциал фармакологик фаолигини аниқлаш имконини берган.