Ахметов Адилбек Агабековичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шўрланган ерларда тупроққа экишдан олдин ишлов берувчи ротацион иш органли комбинациялашган машинани яратиш», 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтганлиги ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: (30.09.2014/В 2014.5.Т.354).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент автомобиль-йўллар институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти, 16.07.2013.Т.07.01.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Байметов Рустам Исаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Маматов Фармон Муртозаевич, техника фанлари доктори; Аскарходжаев Тулкин Ишонович, техника фанлари доктори; Эргашев Исмоил Ташкентович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Токент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: TIAV-мультимедиа тизимларида ахборот ресурсларига ишлов беришнинг дискрет-узлуксиз жараёнларини моделлари, усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Комбинациялашган машина – тупроқ – тупроққа ишлов бериш технологик жараёнлари» тизими доирасида шўрланган тупроққа экишдан олдин ишлов беришнинг такомиллаштирилган технологиясини амалга оширувчи комбинациялашган машиналарнинг технологик схемалари ва конструкциялари ишлаб чиқилган;
илк бор комбинациялашган машинанинг янги эквидистант троекторияда ҳаракатланувчи пичоқлар билан жиҳозланган ротацион ва бир қаторда туташ жойлашган пассив иш органлари ўлчам ва иш режимлари билан иш сифати кўрсаткичларининг боғлиқлигини ҳамда ушбу иш органлари билан тупроқнинг ўзаро таъсирлашувини ифодаловчи механик-математик моделлари ишлаб чиқилган;
илк бор иш принципи йўналтирилган кучланиш концентрациясига асосланган кесакларни майдаловчи янги иш органларининг принципиал схемалари ва конструкциялари яратилган;
биринчи маротаба деформация зонаси чўққисини эквидистант силжитилган ҳолда тупроққа ишлов берувчи комбинациялашган машина ва унинг иш органларининг рационал ўлчамларини аниқловчи аналитик боғлиқликлар келтириб чиқарилган;
янги ишлаб чиқилган комбинациялашган машиналарнинг сифат ва энергетик кўрсаткичларини, уларнинг иш органлари параметрлари ва ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Илмий-тадқиқот ишининг натижалари буйича тупроққа экишдан олдин ишлов берувчи комбинациялашган машинага дастлабки талаблар ва техник топшириқлар тасдиқланиб (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ТЗ 23.01.467:2013 ва «O‘zagrosanoatmashxolding» АХК ТЗ 23.01.472:2015) улар асосида комбинациялашган машиналарнинг тажриба-саноат намуналари ишлаб чиқилган («BMKB-Аgromash» АЖнинг 2014 й. 28 август 4-сонли баённома қарори, «Chirchiqqishloqmash» АЖнинг 2012 й. 5 июль 546-сонли ва «Namanganagromash» АЖнинг 2013 й. 6 ноябрь 01/238-сонли маълумотномалари). Ишлаб чиқилган комбинациялашган машиналарнинг тажриба-саноат намуналари 2012–2014 йилларда Сирдарё вилояти фермер хўжаликларида жорий қилиниб, иш унумдорлиги ортиши, ёнилғи-мойлаш ва фойдаланиш харажатлари камайиши ҳисобига иқтисодий самара 189,55 млн. сўмни ташкил этган («O‘zagrosanoatmashxolding» АХКнинг 2015 й. 3 август 1-сонли далолатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 й. 11 ноябрь 02/23-906 сонли хати).