Юсупова Динора Акмал қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Сиёвуш Касроий шеъриятида анъана ва новаторлик” мавзусидаги 10.00.05 – “Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти” (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2911
Илмий раҳбар: Турдиева Ойдин Зафардиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03
Расмий оппонентлар: Ходжаева Раъно Умаровна, филология фанлари доктори, профессор; Тўйчиева Ойдин Сайфуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ХХ аср форс шеърияти тараққиёти жараёнида Сиёвуш Касроийнинг “آرش کمانگیر”(“Ораш камончи”) ҳамда “مهره سرخ” (“Қизил мунчоқ”) достонларида анъанавийлик ва новаторлик тамойилларининг ўзаро уйғунлашуви, поетик рамзларнинг шаклланиш омиллари ҳамда бадиий образлар тизимининг янгиланишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср Эрон янги шеърияти (шеър-э ноу)нинг шаклланиши форс мумтоз шеърияти анъаналарининг инкори эмас, балки уларнинг замонавий ижтимоий-сиёсий ва маданий-эстетик жараёнлар таъсирида поетик трансформацияга учраши натижасида юзага келган адабий ҳодиса эканлиги аниқланиб, янги шеъриятнинг шаклланиш қонуниятлари ҳамда поетик-эстетик тамойиллари далилланган;
Сиёвуш Касроий поетикасида ижтимоий-сиёсий, миллий, тарихий ва инсонпарварлик ғояларининг уйғунлиги, мумтоз поетик мерос ва замонавий адабий тафаккур синтези асосида янги бадиий ифода тизими ҳамда анъанавий қофия ва вазн меъёрларидан чекиниш асосида замонавий ҳаёт ва инсон руҳиятини ифодаловчи янги поетик оҳанг шакллангани илмий жиҳатдан аниқланган;
Сиёвуш Касроий поетикасидаги “Ораш”, “Рустам”, “Симурғ” ва “Суҳроб” образларининг анъанавий семантикаси замонавий поетик тафаккур асосида трансформацияга учраб, мумтоз адабиётдаги қаҳрамонлик талқинидан миллий ўзлик, тарихий хотира, миллий бирдамлик ва озодлик ғояларини ифодаловчи рамзий образлар даражасига кўтарилгани илмий асосланган;
“آرش کمانگیر” (“Ораш камончи”) ва “مهره سرخ” (“Қизил мунчоқ”) достонларида мумтоз эпик анъаналар ва шеър-э ноу поетикасининг уйғунлашуви қиёсий-типологик таҳлил асосида аниқланиб, “آرش کمانگیر” (“Ораш камончи”) янги шеърият тамойиллари асосида яратилган илк йирик эпик намуналардан бири экани очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ХХ аср Эрон янги шеърияти (шеър-э ноу)нинг шаклланиши форс мумтоз шеърияти анъаналарининг инкори эмас, балки уларнинг замонавий ижтимоий-сиёсий ва маданий-эстетик жараёнлар таъсирида поетик трансформацияга учраши натижасида юзага келган адабий ҳодиса эканлиги аниқланиб, шеъриятнинг анъанавий вазн ва қофиядан чекиниш, эркин шеър шаклининг қарор топиши, миллий-мифологик образларнинг замонавий мазмун билан бойитилиши каби қонуниятлари ҳамда поетик-эстетик тамойиллари далиллангани асосида келиб чиққан хулосаларидан Олий таълимни Ривожлантириш тадқиқотлари марказида тайёрланган “Замонавий Эрон шеърияти” ўқув қўлланмасини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни Ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 28-январдаги 01/01-01-43-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот материаллари замонавий форс шеъриятининг шаклланиш жараёнлари аниқлашга замин яратган;
“آرش کمانگیر” (“Ораш камончи”) ва “مهره سرخ” (“Қизил мунчоқ”) достонларида мумтоз эпик анъаналар ва шеър-э ноу поетикасининг уйғунлашуви қиёсий-типологик таҳлил асосида аниқланиб, “آرش کمانگیر” (“Ораш камончи”) янги шеърият тамойиллари асосида яратилган илк йирик эпик намуналардан бири экани очиб берилганлигидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Шеърият ижодий кенгаши” ҳисобот йиғилишларида, шунингдек, “Адабий дўстлилк – адабий дўстлик” каби халқаро даражада ўтказилиб келинаётган тадбирларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг 2025-йил 19-декабрдаги 01-03/483-сон маълумотномаси). Натижада, Эрон адабиётида “янги шеър”и, унинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари, Сиёвуш Касроий ижодида “янги шеър”нинг тутган ўрни ва ижод намуналари билан яқиндан таништиришга хизмат қилган;
Сиёвуш Касроий поетикасидаги “Ораш”, “Рустам”, “Симурғ” ва “Суҳроб” образларининг анъанавий семантикаси замонавий поетик тафаккур асосида трансформацияга учраб, мумтоз адабиётдаги қаҳрамонлик талқинидан миллий ўзлик, тарихий хотира, миллий бирдамлик ва озодлик ғояларини ифодаловчи рамзий образлар даражасига кўтарилгани илмий асосланганлиги “Тошкент” телерадиоканалида эфирга узатилган “Завқли кун” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Тошкент” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 25-декабрдаги 01-02-154-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот матераиллари амалиётга жорий этилиши кўрсатувнинг илмий-маърифий мазмунини бойитишга ва Эрон замонавий шеърияти намуналарини кенг жамоатчиликка бадиий-таҳлилий жиҳатдан тарғиб қилишга хизмат қилган.
Сиёвуш Касроий поетикасида ижтимоий-сиёсий, миллий, тарихий ва инсонпарварлик ғояларининг уйғунлиги, мумтоз поетик мерос ва замонавий адабий тафаккур синтези асосида янги бадиий ифода тизими ҳамда анъанавий қофия ва вазн меъёрларидан чекиниш асосида замонавий ҳаёт ва инсон руҳиятини ифодаловчи поетик оҳанг шакллангани Тошкент давлат шарқшунослик университетида тайёрланган “Ҳозирги замон Форс адабиёти” (ХХ аср охири ва ХХИ аср)” номли дарслигининг “Замонавий Эрон шеърияти” бўлимини назарий жиҳатдан ёзишда, шунингдек, “Ҳозирги замон Эрон адабиёти (замонавий Эрон шеърияти мисолида)” номли ўқув қўлланманинг “Янги давр Форс шеъриятида услуб ва шакл” бўлимини ёзишда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2026 йил 13 феврал 04/392-сон маʼлумотномаси). Натижада, тадқиқот материаллари назарий жиҳатдан кенгроқ ўрганилишига ва Сиёвуш Касроий ижод мактабини таништиришда илмий манба бўлиб хизмат қилган.