Ҳикматов Беҳзод Амоновичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Полиетилен+функсионал керамика композит плёнкали қуёш қуритгичи”, 05.05.06 – Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6528.
Илмий раҳбар:  Рахимов Рустам Хакимович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.16.01
Расмий оппонентлар: Ахадов Жобир Замирович - техника фанлари доктори, катта илмий ходим. Назаров Мустақим Рашидович - техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: Полиетилен+функсионал керамика композит плёнкали иссиқхона типли қуёш қуритгич қурилмасини ишлаб чиқиш ва энергия самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Татқиқотнинг илмий янгилиги:
ПРИСМА методи асосида ўтказилган тизимли таҳлил натижасида иссиқхона типли қуёш қуритгичларининг дизайни, ўлчами, конвексия режими, иссиқлик узатиш режими, корпус материали, шаффоф қопламаси, пол қопламаси, шимолий деворнинг изоляцияси параметрлари қамраб олган янги классификацияси ишлаб чиқилган;
қуёш қуритгичлари учун мўлжалланган полиетилен+функсионал керамика композит плёнка қопламали мажбурий конвексия режимида ишловчи иссиқхона типли қуёш қуритгич қурилмаси ишлаб чиқилган (№ ФАП 2653); 
полиетилен+функсионал керамика композит плёнкали иссиқхона типли қуёш қуритгич қурилмасида қуритиладиган маҳсулот, қуритгич ҳавоси ва қурилма полининг ҳароратлари ҳамда қуритилаётган маҳсулот массасининг вақт бўйича ўзгаришини ҳисоблаш имконини берадиган, энергетик баланс тенгламалари асосида тузилган математик моделлар ва ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган; 
помидор маҳсулотини қуритишда маҳсулот ва қуритгич ҳавоси орасидаги иссиқлик узатиш коеффициентини аниқлайдиган эмпирик коеффициентлар полиетилен+функсионал керамика композит плёнкали иссиқхона типли қуёш қуритгичида  =0.36 ва  =1.35, анъанавий полиетилен плёнкали иссиқхона типли қуёш қуритгичида  =0.3 ва  =2.05 га тенг бўлиши чизиқли регрессия тенгламаси орқали аниқланган;
помидор маҳсулотини қуритишда иссиқхона типли қуёш қуритгичларида шаффоф қоплама сифатида полиетилен+функсионал керамика композит плёнка материали қўлланилганда анъанавий полиетиленга нисбатан фойдали иш коеффициенти 11.8% га юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Полиетилен+функсионал керамика композит плёнкали қуёш қуритгич қурилмасини ишлаб чиқиш боъйича олинган илмий натижалар асосида: 
иссиқхона типли қуёш қуритгичларининг тизимли таҳлили асосида олиб борилган тадқиқот натижалари турли нуфузли журналларда чоп этилган илмий тадқиқотларда тадбиқ этилган, хусусан [Солар Энергй, 2026, ДОИ:10.1016/ж.соленер.2026.114534, CитеСcоре 12.6, ИФ 6.6; Солар Энергй, 2026, ДОИ:10.1016/ж.соленер.2026.114506, CитеСcоре 12.6, ИФ 6.6; Ренеwабле Энергй, 2026, ДОИ: 10.1016/ж.ренене.2026.125444, CитеСcоре 17.6, ИФ 9.1; Жоурнал оф Энергй Стораге, 2025, ДОИ: 10.1016/ж.эст.2025.117599, CитеСcоре 13.3, ИФ 9.8; Апплиед Тҳермал Энгинееринг, 2026 ДОИ: 10.1016/ж.апплтҳермаленг.2025.128774, CитеСcоре 11, ИФ 6.9;  Тҳермал Сcиенcе анд Энгинееринг Прогресс, 2025, ДОИ: 10.1016/ж.цеп.2025.104112, CитеСcоре 7.3, ИФ 5.4] ларда ва бошқаларда фойдаланилган;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш учун полиетилен+функсионал керамика композит плёнкали иссиқхона типли қуёш қуритгич “Гелиоқуритгич” қурилмаси учун Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган (№ ФАП 2653; 21.01.2025). Натижада, Полиетилен+функсионал керамика композит плёнкали қуёш қуритгич қурилмасининг унумдорлигини ошириш усули ва юқори самарадор “Гелиоқуритгич” қурилмасининг конструксияси ишлаб чиқилган;
полиетилен+функсионал керамика композит плёнкали иссиқхона типли қуёш қуритгич қурилмаси Бухоро вилояти Бухоро шаҳар “Мухаммад Комил Азиз” фермер хўжалигида ва Ғиждувон туман “Умарбобо Усмонов” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги Қишлоқ Хўжалигида Билим ва Инновациялар Миллий Марказининг 2026 йил 6 майдаги 05/04-04-442-сонли маълумотномаси). Натижада, полиетилен+функсионал керамика композит плёнкали иссиқхона типли қуёш қуритгичининг бирлик юзасидан 1-апрелдан 31-октябргача бўлган давр оралиғида 332.91   электр энергияси тежаб қолинишига ва атроф-муҳитга чиқадиган иссиқхона газларининг табиий газ ёқилганига нисбатан 65.753  , кўмир ёқилганига нисбатан 231.924   миқдорида камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish