Зарипов Абдужаппар Абдуразаковичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Разрядлар ёрдамида металл нанозарраларини олишдаги жараёнлар”, 01.04.12 - Наноматериаллар физикаси ва технологияси (физика-математика фанлари).
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/FM313.
    Илмий маслаҳатчи: Ашуров Хатам Бахранович, техника фанлари доктори, профессор.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.05/2025.27.12.FM/Т.09.01
    Расмий оппонентлар: Кутлиев Учкун Отобоевич физика-математика фанлари доктори, профессор Абдуваитов Акбаржон Абдумажитович физика-математика фанлари доктори, профессор; Якубов Йўлдош Юсупбоевич  кимё фанлари доктори, профессор. 
    Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Металлар ва уларнинг қотишмаларидан электролитдаги разрядлар ёрдамида нанозарралар олишнинг физик механизмларини ёритиш ва олинган нанозарраларни тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
-илк бор, суюқ муҳитидаги электр разрядли дисперслаш жараёнидаги Лейденфрост буғ-газ қатлами ва кавитацион коллапснинг ўзаро боғлиқлигининг яхлит синергетик механизми ишлаб чиқилган. Лейденфрост эффекти ва экзотермик оксидланиш ҳисобига нанозарраларнинг ўз-ўзини тоблаши ҳамда ўта тез совиш шароитида юқори кристаллик даражасига эга фазалар шаклланиши назарий ва амалий жиҳатдан асосланган;
-илк бор, Релей-Плессет модели асосида кавитацион пуфакча коллапси натижасида наносекундлик вақт оралиғида 7 МW оний қувват ва 2,5 ГПа локал босим ҳосил бўлиши исботланган, ушбу кўрсаткичлар материалнинг портлашсимон емирилишини таъминлаши ва биргина импулслар серияси давомида масса жиҳатдан 12,25 µг гача ҳамда диаметри 10 нм бўлган тахминан 2,7 триллион нанозарралар шаклланиши физик жиҳатдан асослаб берилган;
-илк бор, учқун-плазмали дисперслаш усули билан стехиометрик мураккаб қотишмалар (Ти-Ба-О-Cу-Ал, Ти-Фе-Эу-В-Нд-Зр-См-Си-Cр, Ти-Фе-Эу-Cр-Ни ва Ни-О-Си-Фе-Ти) нанозарраларини олиш механизми аниқланган. Оний юқори босим ва ҳарорат (104 К) шароитида элементларнинг атом даражасида қотишма таркибидаги компонентларнинг стехиометрик нисбатларини сақлаб қолиши аниқланган;
-илк бор, тўққиз компонентли мураккаб қотишма Ти-Фе-Эу-В-Нд-Зр-См-Си-Cр учун кавитация ва термал таъсирнинг синергетик эффекти экспериментал тасдиқланган. Нодир ер элементлари (Эу, Нд, См) нинг дисперслаш жараёнидаги роли ўрганилиб, уларнинг нанозарралардаги сақланиш даражаси 85–90% га етказилган, бу юқори энтропияли қотишмалар ва магнит материалларни дисперслаш учун янги ечим бўлган; 
-учқун разрядлар билан дисперсланган Ни нанозарралари аморф-кристалл  тузилишда ҳамда юзасида НиО ҳамда Ни(ОҲ)₂ метастабил қатламларига эга эканлиги ва бу Раман (544, 1082, 636, 721 cм⁻¹) ҳамда ФТ-ИҚ (400–600, 800–1000 cм⁻¹) орқали тасдиқланган. Калсинация ҳамда водород билан қайта тиклаш ёрдамида ушбу зарралардан кўп деворли УНН синтезида юқори фаол катализатор сифатида фойдаланилган;
-қотишма нанозарраларида турли атомли (Эу, Нд, См, Зр ва б.) киришмаларининг кристал панжара тугунларига кириши натижасида панжара параметрларининг силжиши, ички кучланишлар ва микродеформациялар ҳосил бўлиши аниқланган. Никел асосидаги қотишмаларда катод шаклининг ўткирлашиши ҳисобига электр майдони кучланганлигини ошириш орқали зарралар ўлчамини 10–20 нм гача пасайтириш ва каталитик фаолликни икки баравар ошириш механизми исботланган;
- илк бор 30 кҲз частотали импулсли ишлов бериш орқали наносуюқликлардаги нанозарралар агрегациясини (ДЛВО назарияси бо'йича) ва Оствалд рипенинги ҳисобига йириклашиш кинетикасини сусайтириш (блокировка қилиш) механизми асосланди. Ти-Фе-Эу-Cр-Ни қотишма нанозарраларининг юқори солиштирма юза майдони (39,07 м²/г) ва мезог'овакли тузилиши суюқликнинг гидродинамик қаршилиги (қовушқоқлиги) ортишига ҳамда юзада ко'п қатламли адсорбсия жараёнлари фаоллашувига олиб келиши исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация доирасида олинган натижалар асосида учқун разрядлар билан дисперслаб олинган, юзаси НиО ҳамда Ни(ОҲ)₂ метастабил қатламларига эга Ни катализатори асосида ўстирилган кўп деворли углерод нанонайчаларини олишдаги тажриба натижалари №АЛ-7623031231 рақамли «Циклопента диенил темир дикарбонил димер асосида углеродли нанонайлар синтез қилиш ва уларни физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш» лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026 йил 3 мартдаги №4/1256-567-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш углерод нанонайчалар ўстириш моҳиятини ҳамда ундаги Ни нанокатализаторнинг ролини англаб етиш ва кўп деворлилик сабабларини аниқлаш имконини берган;
таркиби Ни (52,7%), О (32,8%), Си (6,6%), Фе (5,2%) ва Ти (0,75%) ҳамда Ти (55,4%), Ба (20,0%), О (13,0%), C (8,6%) ва Cу (2,6%) дан иборат бўлган ИГБТ-транзисторлар негизидаги учқунли дисперслаш қурилмасида олинган нанозарралар «Базалт мустаҳкамлигини ошириш» амалий лойиҳасида фойдаланилган (ҚК МЧЖ «БАСАЛТ ЭНГИНЕЕРИНГ CОРП»  2026 йил 5 мартдаги № 18-сон маълумотномаси) Илмий натижалардан фойдаланиш кўп фазали нанозарралар тасирида базалтни механик мустаҳкамлигини 7 %, термик барқарорлигини ва эластиклигини 5 % га ошириш имконини берган; 
таркиби Ти (55,4%), Ба (20,0%), О (13,0%), C (8,6%) ва Cу (2,6%) ҳамда Ти ( 60,1%); Фе  (27,7%); Эу (5,5%); Cр (3,4%); Ни (2,4%) дан иборат, солиштирма юза майдони 39,070 м²/г га тенг юқори мезоғовакли морфологияга эга нанозарралари “Тиббиётда қўлланиладиган махсус имплантлар” амалий лойиҳаси дастурини бажаришда фойдаланилган (“СГД Сйстемс” масъулияти чекланган жамиятнинг  2026 йил 24 февралдаги № 24/02-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш имплантлар таркибига кўп компонентли металл нанозарраларини (Ни, Фе, Ти) киритиш орқали материалнинг микроқаттиқлиги ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish