Равшанова Ойдиной Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий Тебинбулоқ кони вермикулитини модификациялаш ва адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5830.
Илмий раҳбар: Умиров Фарҳод Эргашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлими.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.31/2025.27.12.Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, профессор; Эргашев Дилмурод Адилжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий Тебинбулоқ кони вермикулитини термик, термик-кимёвий усул билан модификациялаш орқали самарали адсорбент материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва оқова сувларни тозалашда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий Тебинбулоқ вермикулит минералининг термик, термик-кимёвий модификация жараёнлари асосида юқори адсорбсион қобилиятли ва регенерация қилинадиган адсорбентлар яратилган;
вермикулит минералини термик, термик - кимёвий фаоллаштиришнинг оптимал параметрлари (температура, вақт, консентрация) аниқланиб, минералнинг қаватлараро масофаси ва сорбсион фаоллигини ошириш имконияти илмий асосланган;
минералнинг юза қатламини сулфат кислотаси ва кучли оксидловчи (водород пероксид), натрий гидроксид ёрдамида модификациялашнинг мақбул шароитлари ишлаб чиқилган ҳамда юқори сорбсион сиғимга эга бўлган сорбентлар олишнинг илмий-технологик ечимлари аниқланган;
модификацияланган вермикулит асосидаги сорбентларнинг юза морфологияси ва функсионал гуруҳларининг ўзгариш қонуниятлари физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида исботланиб, уларнинг ифлослантирувчи моддаларга нисбатан селективлик хусусиятлари аниқланган;
модификацияланган вермикулитнинг “Навоиязот” АЖ селлюлоза ишлаб чиқариш цехи ва “Электрокимёзавод” ҚК АЖ оқова сувларида синовдан ўтказилган ва сорбсион, регенерация хусусиятлари тизимли ўрганилган ва уларнинг юқори самарадорлиги исботланган;
маҳаллий саноат оқова сувлари учун технологик тавсиялар ишлаб чиқилган. Олинган натижалар асосида “Навоиязот” АЖ селлюлоза ишлаб чиқариш цехининг, “Электрокимёзавод” ҚК АЖ саноат оқова сувларини тозалашда вермикулит асосида яратилган адсорбентлардан фойдаланиш бўйича технологик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий Тебинбулоқ кони вермикулитини модификациялаш ва адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тебинбулоқ кони вермикулит минералини водород пероксиди, натрий гипохлориди билан модификациялаш орқали саноат оқава сувларини тозалаш учун адсорбентларни олиш технологияси “Навоиязот” АЖга амалиётга жорий этилган. (Навоиязот АЖ нинг 2025-йил 20-августдаги 10-389-сон маълумотномаси). Натижада, Навоиязот АЖ нинг селлюлоза ишлаб чиқариш цехи саноат оқова сувларини самарали тозалаш имконини берган;
Тебинбулоқ кони вермикулит минералини сулфат кислотаси ва водород пероксиди билан модификациялаш орқали саноат оқава сувларини тозалаш учун адсорбентларни олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖда 2027-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2025-йил 10-октябрдаги 2/11-сон маълумотномаси). Натижада, саноат оқава сувлари таркибидаги Ал3+, Cу2+, Cо2+, Ни2+, Зн2+ ва Фе2+ ионларини самарали тозалаш имконини берган.