Қаҳҳорова Абера Шароповнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич таълимда бадиий матнларни инновацион таҳлил қилиш методларини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped 6876. 
Илмий раҳбар: Хаитов Хамза Ахмадович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Мусаева Нодира Низомовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Адизова Нигора Бахтиёровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот:  Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълимда матнларни инновацион таҳлил қилиш методларини такомиллаштиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.              
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич таълимда матнларни инновацион таҳлил қилишнинг мазмуни ва дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг когнитив фаоллиги, коммуникатив компетенсияси ва рефлексив тафаккурини ўзаро уйғун ривожлантиришга йўналтирилган интегратив ёндашувни сифатли ва узлюксиз таълим тамойиллари билан мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг матн билан ишлаш методикаси мавжуд ҳолат ва педагогик имкониятларни тизимли диагностика қилиш, дифференциал ва индивидуал ёндашувларни фаол ўқитиш методлари билан интеграциялаш, матнни англаш, таҳлил қилиш, талқин этиш ҳамда мустақил хулоса чиқаришга йўналтирилган педагогик шарт-шароитларни босқичма-босқич татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда матнларни инновацион таҳлил қилиш методикаси сунъий интеллект воситаларига асосланган адаптив ва интерактив ёндашувни ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига мувофиқлаштириш, матннинг семантик ва стилистик хусусиятларини таҳлил қилиш, индивидуаллаштирилган топшириқларни шакллантириш ҳамда тезкор қайта алоқани таъминлаш орқали мустақил фикрлаш ва нутқий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда матнларни инновацион таҳлил қилиш методикасининг самарадорлиги ўқувчиларнинг нутқий ривожланганлиги, таҳлилий фикрлаши ва матн билан ишлаш компетенсияси динамикасини тажриба ва назорат гуруҳлари натижалари асосида қиёсий ҳамда математик-статистик таҳлил қилиш орқали аниқланган ҳамда методикани таълим амалиётига жорий этишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг матнни таҳлил қилишнинг инновацион методларини сунъий интеллект воситасида ривожлантиришга қаратилган методикаси илмий натижалари асосида:
бошланғич таълимда матнларни инновацион таҳлил қилишнинг мазмуни ва дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг когнитив фаоллиги, коммуникатив компетенсияси ва рефлексив тафаккурини ўзаро уйғун ривожлантиришга йўналтирилган интегратив ёндашувни сифатли ва узлюксиз таълим тамойиллари билан мувофиқлаштириш асосида аниқлаштирилган илмий натижалар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган ( Олий таълим, фан ва  инновациялар вазирлиги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2025 - йил 2-декабрдаги №  04/1-5783-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини сунъий интеллект воситасида матнни таҳлил қилиш компетенсияси ривожлантиришга қаратилган методикасини амалиётга тадбиқ этишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг матн билан ишлаш методикаси мавжуд ҳолат ва педагогик имкониятларни тизимли диагностика қилиш, дифференциал ва индивидуал ёндашувларни фаол ўқитиш методлари билан интеграциялаш, матнни англаш, таҳлил қилиш, талқин этиш ҳамда мустақил хулоса чиқаришга йўналтирилган педагогик шарт-шароитларни босқичма-босқич татбиқ этиш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар 60110500 – Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Она тили ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 11-ноябрдаги 225507328-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълимда замонавий илғор метод ва усуллардан фойдаланиш бўйича назарий билим ҳамда амалий кўникмалари такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда матнларни инновацион таҳлил қилиш методикаси сунъий интеллект воситаларига асосланган адаптив ва интерактив ёндашувни ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига мувофиқлаштириш, матннинг семантик ва стилистик хусусиятларини таҳлил қилиш, индивидуаллаштирилган топшириқларни шакллантириш ҳамда тезкор қайта алоқани таъминлаш орқали мустақил фикрлаш ва нутқий фаолиятни ривожлантиришга йўналтириш асосида такомиллаштирилган тавсилар “Она тили ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли  ўқув қўлланмаси мазмунини сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 11-ноябрдаги 225507328-сонли маълумотномаси). Натижада, сунъий интеллект воситаларининг адаптив, интерактив ва аналитик имкониятлари бошланғич таълим жараёнига интеграциялаш орқали ўқувчиларда матнни таҳлил қилиш компетенсияси ривожлантирилган;
бошланғич таълимда матнларни инновацион таҳлил қилиш методикасининг самарадорлиги ўқувчиларнинг нутқий ривожланганлиги, таҳлилий фикрлаши ва матн билан ишлаш компетенсияси динамикасини тажриба ва назорат гуруҳлари натижалари асосида қиёсий ҳамда математик-статистик таҳлил қилиш орқали аниқланган ҳамда методикани таълим амалиётига жорий этишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан бошланғич таълимда она тили ва ўқиш саводхонлиги фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштириш, матн билан ишлаш жараёнига инновацион методлар ҳамда сунъий интеллект воситаларини интеграциялашда фойдаланилиб, амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 30-мартдаги 01/11-6-196-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг матнни англаш, таҳлил қилиш ва мустақил хулоса чиқариш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган сунъий интеллект воситалари билан интеграциялашган методикаларни таълим амалиётига татбиқ этиш имконияти кенгайган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish