Умматов Бахтиёр Тошқўзи ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бўлажак ўқитувчиларни дастурий воситалардан фойдаланиб рақамли компетенсияларини ривожлантириш методикаси, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.4.PhD/Ped 8062.
Илмий раҳбар: Хазратов Фазлиддин Хикматович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Дилова Наргиза Ғайбуллаевна, профессор, педагогика фанлари доктори (DSc); Камилова Гулмира Алимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади хорижий тил фанини нофилологик таълим йўналишларда дастурий воситалардан фойдаланиб оʻқитиш орқали бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари мобил иловалар, дастурий воситалар ва интерактив дидактик воситалардан фойдаланиш жараёнини компетенсиявий, тизимли, фаолиятли ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашувлар билан интегратив уйғунлаштириш, рақамли таълим фаолиятининг мотивацион, фаолиятли ва креатив компонентларини ўзаро боғлиқ ҳолда ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
нофилологик таълим йўналишларида таҳсил олаётган бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантириш методикаси хорижий тил фанини ўқитишда мобил илова ва автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимларига асосланган дастурий воситаларни “Каскад”, “Зинама-зина” ва “Коучинг” методлари билан интеграциялаш, ўқув топшириқларини босқичма-босқич мураккаблаштириш ҳамда аудитория ва мустақил таълим фаолиятининг узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминот талабаларнинг тайёргарлик даражаси ва психологик-когнитив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда А1 (қуйи), А2 (ўрта) ва Б1 (юқори) даражаларга дифференциаллаштирилган “топшириқлар карточкаси”, мобил илова, дастурий воситалар ва онлайн тест тизимларини ўзаро уйғунлаштириш ҳамда ўқиш, тинглаб тушуниш, грамматика, ёзиш ва гапириш кўникмаларини комплекс баҳолаш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг дастурий воситалардан фойдаланиб рақамли компетенсияларини ривожлантириш модели ташкилий, технологик ва натижавий компонентларнинг узвий алоқадорлигини таъминлаш, ташхислаш–режалаштириш–сифат кўрсаткичларини аниқлаш босқичларини мобил дастурий восита орқали мустақил таълим топшириқларини бажариш, мониторинг қилиш ва назорат қилиш жараёнлари билан интеграциялаш ҳамда натижаларни мотивацион, фаолиятли ва креатив мезонлар асосида қуйи, ўрта ва юқори даражаларда баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларни дастурий воситалардан фойдаланиб рақамли компетенсияларини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари мобил иловалар, дастурий воситалар ва интерактив дидактик воситалардан фойдаланиш жараёнини компетенсиявий, тизимли, фаолиятли ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашувлар билан интегратив уйғунлаштириш, рақамли таълим фаолиятининг мотивацион, фаолиятли ва креатив компонентларини ўзаро боғлиқ ҳолда ривожлантириш асосида аниқлаштиришга доир амалий тавсиялар “Мастеринг ин Энглиш: Навигатинг тҳе интермедиате левел” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июл санасидаги 258-сон буйруғи, 914560 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришда дастурий воситаларнинг оʻрни ва самарадорлигини аниқлашга эришилган;
нофилологик таълим йўналишларида таҳсил олаётган бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантириш методикаси хорижий тил фанини ўқитишда мобил илова ва автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимларига асосланган дастурий воситаларни “Каскад”, “Зинама-зина” ва “Коучинг” методлари билан интеграциялаш, ўқув топшириқларини босқичма-босқич мураккаблаштириш ҳамда аудитория ва мустақил таълим фаолиятининг узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштишга оид тадқиқот натижаларидан “Интегратед cоурсе оф Фореигн Лангуаге Теачинг” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Гулистон давлат университетининг 2024-йил 27-феврал санасидаги 25-сон буйруғи, 25-20 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, нофилологик таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун дастурий воситаларлар асосида рақамли компетенсияларини шакллантириш механизмлари асосланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминот талабаларнинг тайёргарлик даражаси ва психологик-когнитив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда А1 (қуйи), А2 (ўрта) ва Б1 (юқори) даражаларга дифференциаллаштирилган “топшириқлар карточкаси”, мобил илова, дастурий воситалар ва онлайн тест тизимларини ўзаро уйғунлаштириш ҳамда ўқиш, тинглаб тушуниш, грамматика, ёзиш ва гапириш кўникмаларини комплекс баҳолаш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Cоммуниcативе лангуаге теачинг аcтивитиес” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Гулистон давлат университетининг 2024-йил 24-май санасидаги 78-сон буйруғи, 78-23 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, нофилологик таълим йўналиши талабаларининг рақамли компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган дастурий воситалар билан уйгʻунлашган дидактик таъминотни такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг дастурий воситалардан фойдаланиб рақамли компетенсияларини ривожлантириш модели ташкилий, технологик ва натижавий компонентларнинг узвий алоқадорлигини таъминлаш, ташхислаш–режалаштириш–сифат кўрсаткичларини аниқлаш босқичларини мобил дастурий восита орқали мустақил таълим топшириқларини бажариш, мониторинг қилиш ва назорат қилиш жараёнлари билан интеграциялаш ҳамда натижаларни мотивацион, фаолиятли ва креатив мезонлар асосида қуйи, ўрта ва юқори даражаларда баҳолаш орқали такомиллаштиришга хизмат қиладиган тавсиялар нофилолог таълим йўналишларда ўқитиладиган “Хорижий тил” фанининг ўқув дастур ва силлабусларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 16-февралдаги 02/01-01-112-сон маълумотномаси). Натижада, “Хорижий тил” фанини ўқитишнинг дидактик имкониятларини аниқлаш орқали мобил илованинг ўқув-методик таъминотини лойиҳалаш ҳамда мустақил таълимни ташкил этиш ва назорат қилиш жараёнини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish