Муминов Дилмурод Тохтасиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тикув-трикотаж корхоналарида маркетинг фаолиятини натижадорлигини оширишни такомиллаштириш», 08.00.11 – Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt134.
Илмий раҳбар: Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матюсупов Бунёд Шерипбаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тикув-трикотаж корхоналари маркетинг фаолияти натижадорлигини оширишнинг замонавий технология ва усулларини қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «маркетинг натижадорлиги» тушунчасининг иқтисодий мазмуни маркетинг ресурслари ва дастакларидан фойдаланиш орқали талабни шакллантириш, мижозлар билан барқарор муносабат ўрнатиш ва корхонанинг даромадлилиги ҳамда бозор барқарорлигини оширишга эришиш даражасини акс эттирувчи иқтисодий муносабатлар ва натижалар тизими сифатида такомиллаштирилган;
тикув-трикотаж корхоналари маркетинг фаолияти натижадорлиги интеграл оралиқ натижалари ёндашувига «критик» (0 – 0,30), «қониқарсиз» (0,31– 0,50), «қониқарли» (0,51 – 0,70), «яхши» (0,71 – 0,85) ва «идеал» (0,86 – 1) мезонларига кўра баҳолаш таклиф этилган ва бизнес йўналишлари самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган;
тикув-трикотаж корхоналарида маркетинг фаолияти натижадорлигини мувофиқлаштиришга омилли ёндашув самарасини фаолиятни мувофиқлаштириш самарадорлиги (ЭФБ = 0,26), функсияни мувофиқлаштириш самарадорлиги (ЭВБ = 0,22), талабни мувофиқлаштириш самарадорлиги (ЭТБ = 0,20), натижадорликни мувофиқлаштириш самарадорлиги (ЭМН = 0,32) мақбул нисбатларини таъминлаш орқали максималлаштириш асосланган;
тикув-трикотаж саноати маркетинг натижадорлигини оширишга таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида «BETLIS TEKSTIL» тикув-трикотаж корхонасининг 2030-йилга қадар маҳсулот сотишдан умумий тушуми ҳажми прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тикув-трикотаж корхоналарида маркетинг натижадорлигини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «маркетинг натижадорлиги» тушунчасининг иқтисодий мазмунини маркетинг ресурслари ва дастакларидан фойдаланиш орқали талабни шакллантириш, мижозлар билан барқарор муносабат ўрнатиш ва корхонанинг даромадлилиги ҳамда бозор барқарорлигини оширишга эришиш даражасини акс эттирувчи иқтисодий муносабатлар ва натижалар тизими сифатида такомиллаштириш бўйича назарий ва услубий ишланмалардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган «Маркетинг тадқиқотлари» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 25-декабрдаги 511-сон буйруғи). Мазкур тушунчанинг янги мазмунда киритилиши олий таълим муассасалари талабалари ҳамда бўлғуси мутахассисларнинг саноат корхоналарида маркетинг натижадорлигини бошқариш тизими борасидаги билим ва кўникмаларини кенгайтириш имконини яратган;
тикув-трикотаж корхоналари маркетинг фаолияти натижадорлиги интеграл оралиқ натижалари ёндашувига «критик» (0 – 0,30), «қониқарсиз» (0,31– 0,50), «қониқарли» (0,51 – 0,70), «яхши» (0,71 – 0,85) ва «идеал» (0,86 – 1) мезонларига кўра баҳолаш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар маркетинг фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026-йил 22-январдаги 02/06-107-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «BETLIS TEKSTIL» тикув-трикотаж корхонаси маркетинг бошқарув тизими самарадорлиги коеффициенти 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 0,07 га ошган;
тикув-трикотаж корхоналарида маркетинг фаолияти натижадорлигини мувофиқлаштиришга омилли ёндашув самарасини фаолиятни мувофиқлаштириш самарадорлиги (ЭФБ = 0,26), функсияни мувофиқлаштириш самарадорлиги (ЭВБ = 0,22), талабни мувофиқлаштириш самарадорлиги (ЭТБ = 0,20), натижадорликни мувофиқлаштириш самарадорлиги (ЭМН = 0,32) мақбул нисбатларини таъминлаш орқали максималлаштириш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар маркетинг фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026-йил 22-январдаги 02/06-107-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «PLUS PROMOTION» МЧЖ тикув-трикотаж корхонаси бошқариш харажатлари 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 5,2 % га камайган;
тикув-трикотаж саноати маркетинг натижадорлигини оширишга таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида «BETLIS TEKSTIL» тикув-трикотаж корхонасининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган маҳсулот сотишдан умумий тушуми ҳажми прогноз кўрсаткичлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхоналарида иш фаолиятини назорат қилиш ҳамда стратегик ривожланиш тизими амалиётига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2026-йил 22-январдаги 02/06-107-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «BETLIS TEKSTIL» тикув-трикотаж корхонасининг маҳсулот сотишдан тушум кўрсаткичи 2030-йилда 2025-йилдагига нисбатан 45,31 % га ўсиб, 215774816 млн. сўмга yeтиши ва “URGANCh BAHMAL” МЧЖ 12,19 % га ошиб, 380519110 млн. сўмга етиши прогнозлаштирилган.