Собиров Шоядбек Курбоналиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):“Корхоналарни бюджетлаштириш асосида бошқариш механизмини такомиллаштириш (акциядорлик жамиятлари мисолида)”, 08.00.13- “Менежмент”.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: Б2026.2.PhD/Iqt7127
Илмий раҳбар: Каримов Музаффар Абдумалик ўғли иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.07.02
Расмий оппонентлар: Юлдашева Нилуфар Абдувахидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент, Жўраева Нодира Қурбоновна,иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Корхоналарни бюджетлаштириш асосида бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятлари бюджетлаштириш жараёнида бошқарув қарорларининг аниқлиги, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва стратегик натижаларга эришиш даражасини комплекс баҳоловчи интеграциялашган самарадорлик мезонлари ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятларида стратегик режалаштириш, молиявий назорат ва таҳлилий баҳолаш жараёнларини ягона тизимда бирлаштирувчи бюджетлаштиришга асосланган комплекс бошқарув модели ишлаб чиқилган;
корпоратив бошқарув тизимида инновацион ёндашувларни жорий этишнинг босқичма-босқич механизмларини аниқловчи “инновацион бошқарув механизмларини жорий этиш йўл харитаси” ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятларида товар моддий захиралари ҳажми ўзгаришининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарни бюджетлаштириш асосида бошқариш механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
акциядорлик жамиятлари бюджетлаштириш жараёнида бошқарув қарорларининг аниқлиги, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва стратегик натижаларга эришиш даражасини комплекс баҳоловчи интеграциялашган самарадорлик мезонлари ишлаб чиқилган чиқилганлиги бўйича таклифи Андижон вилояти объект корхоналари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2026-йил 10-июлдаги 02-11-3672-сонли ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-майдаги 06/22-0915 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида акциядорлик жамиятларида бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида бюджет маълумотлари, ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичлари ва стратегик натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик кўп омилли мезонлар орқали баҳоланиш тизими шакллантирилган ва бу бюджетлаштириш самарадорлигини аниқ ўлчаш, бошқарув ресурсларини оптимал тақсимлаш, натижадорликни ошириш ва стратегик қарорларнинг иқтисодий асосланганлигини кучайтириш орқали корхона фаолиятида барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилган;
акциядорлик жамиятларида стратегик режалаштириш, молиявий назорат ва таҳлилий баҳолаш жараёнларини ягона тизимда бирлаштирувчи бюджетлаштиришга асосланган комплекс бошқарув модели ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифи Андижон вилояти объект корхоналари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2026-йил 10-июлдаги 02-11-3672-сонли ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-майдаги 06/22-0915 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида акциядорлик жамиятларида стратегик режалаштириш, молиявий назорат ва таҳлилий таҳлил функсиялари ўзаро узвий боғлиқ ҳолда амалга ошириладиган ягона интеграсион бошқарув тизими шакллантирилган ва бу бюджетлаштириш жараёнининг самарадорлигини ошириб, бошқарув қарорларининг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлаш, ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш ҳамда стратегик мақсадлар билан молиявий натижаларни уйғунлаштириш орқали корпоратив бошқарув самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилган;
корпоратив бошқарув тизимида инновацион ёндашувларни жорий этишнинг босқичма-босқич механизмларини аниқловчи “инновацион бошқарув механизмларини жорий этиш йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифи Андижон вилояти объект корхоналари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2026-йил 10-июлдаги 02-11-3672-сонли ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-майдаги 06/22-0915 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида акциядорлик жамиятларида инновацион бошқарув механизмларини босқичма-босқич жорий этиш жараёнлари тизимлаштирилиб, ҳар бир босқичда стратегик мақсадлар, ресурс тақсимоти ва назорат кўрсаткичлари ўртасида узвий боғлиқлик таъминланган ва бу корпоратив бошқарув тизимининг адаптивлик даражасини ошириб, инновацион ечимларни самарали жорий этиш, рақобатбардошликни кучайтириш ва узоқ муддатли барқарор ривожланишни таъминлашга хизмат қилган;
акциядорлик жамиятларида товар моддий захиралари ҳажми ўзгаришининг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифи Андижон вилояти объект корхоналари томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2026-йил 10-июлдаги 02-11-3672-сонли ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 15-майдаги 06/22-0915 сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида энергетика соҳасидаги акциядорлик жамиятларида товар-моддий захираларни самарали бошқариш учун активлар таркибини оптималлаштириш, молиявий мустақилликни мустаҳкамлаш ва жалб қилинган маблағлардан оқилона ҳамда назорат остида фойдаланишга асосланган комплекс бошқарув механизмларини жорий этиш зарурлигини илмий жиҳатдан асосланган. Ушбу янгиликни энергетика тармоғида захираларни бошқариш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишда ҳам амалий аҳамият касб этади.