Раҳимов Усмонжон Эргашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида прагматика ва пресуппозиция ҳамда матннинг консептологик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Fil622.
Илмий маслаҳатчи: Набиева Дилора Абдуҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.07.03
Расмий оппонентлар: Абдупаттоев Мухаммадтоҳир Тожимаматович, филология фанлари доктори, профессор; Мадраҳимов Илҳомжон Собирович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Абдувалиев Муҳаммаджон Арабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги бадиий ва публицистик матнлар ва оғзаки нутқнинг лингвопрагматик табиатини, улардаги пресуппозиция ва консептларнинг ўзаро синтезини аниқлаш ҳамда мулоқот каналларини аниқлаш, матннинг интеграл прагма-консептуал моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
матннинг “прагма-концептуал майдони” интеграл тизим сифатидаги “инсон+олам+тил”: “инсон (умумий билиш хазинаси + тафаккури + мақсади + вербаллаштириши) + олам (борлиқдаги воқеа-ҳодисалар + жараёнлар + предмет + абстракт тушунчалар) + тил (лингвистик + прагматик + лингвокултрологик + консептологик бирликлар)” модели талқин қилинди ва унинг матн мазмунини шакллантиришдаги етакчи бўлган когнитив-прагматик роли исботланган;
матн тузилишидаги ички (пресуппозиция ва тагмано) ва ташқи (композицион қурилиши, лингвистик ва экстралингвистик бирликлар, маданий кодлар) хусусиятлари аниқланиб, ундаги прагматик узвлар П=ПЕ+ПМ+ПК (ПЕ-прагмалингвистик элемент, ПМ-прагматик маъно, ПК-прагматик косепт) биринчи марта моделлаштирилган ҳамда матн доирасидаги пресуппозиция ҳодисасининг нафақат лисоний, балки миллий-маданий, когнитив табиати асосланиб, унинг ахборот тежамкорлиги ва яширин маъно (импликатура) ҳосил қилишдаги функсионал (матнни мураккаблаштирувчи, актуал тузилишни ўзгартирувчи) имкониятлари очиб берилган;
ўзбек бадиий матнларида концептларнинг прагматик ядро (лексик маъно) ва ассоциатив периферия (коннотатив, эмотив, энантисемик, прагматик, пресуппозиция ва тагмаънолар)дан иборат эканлиги, уларнинг матн динамикаси давомида трансформацияга учраши ва янги прагматик эффектлар (портлашлар) ҳосил қилиши аниқланди ва ўзбек бадиий ва публицистик матнлари ҳамда жонли оғзаки сўзлашув материаллари асосида концепт, умумий ва хусусий концептосфералар ажратилган;
матнни декодлаш (англаш) жараёнида пресуппозиция ва консептлар синтезидан иборат бўлган интерпретацион модел М= ЛВ+ПВ+НА+ПМ (М-матн, ЛВ-лингвистик воситалар, ПВ-прагматик воситалар, НА-нутқий актлар, ПМ-прагматик мақсад) ишлаб чиқилиб, унинг турли дискурс (бадиий, публицистик, шеърий) турларидаги амалий ифодаси (матний кўринишлари) далилланган;
прагмалингвистика билан боғлиқ ҳодисалар – синкретизм, синергетика, герменевтика, силлогизм, асерсия, криминолингвистикопрагматика, прагматик адабиётшунослик, теолингвистикопрагматика каби йўналишлар бирликлари билан умумийлик ва хусусийликлари ўзбек тили мисолида боғлаб турувчи занжирлари асосланган, таснифланган ва прагматик таҳлилда 42 та формула орқали моделлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида прагматика ва пресуппозиция ҳамда матннинг консептологик тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижалар асосида:
матннинг “прагма-концептуал майдони” интеграл тизим сифатидаги “инсон+олам+тил”: “инсон (умумий билиш хазинаси + тафаккури + мақсади + вербаллаштириши) + олам (борлиқдаги воқеа-ҳодисалар + жараёнлар + предмет + абстракт тушунчалар) + тил (лингвистик + прагматик + лингвокултрологик + консептологик бирликлар)” модели талқинидан 2022-2023-йилларга мўлжалланган АЛ-ФДУ2022307-010 рақамли “Лингвистик таҳрир ва таржимашунослик” илмий-тадқиқот марказида “Антиплагиат” дастурини амалиётга жорий этишда, илмий-амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2026-йил 24-июндаги 04/7267-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилида соҳа терминлари изоҳларининг мукаммаллашувига эришилган;
матн тузилишидаги ички (пресуппозиция ва тагмано) ва ташқи (композицион қурилиши, лингвистик ва экстралингвистик бирликлар, маданий кодлар) хусусиятлари аниқланиб, ундаги прагматик узвлар П=ПЕ+ПМ+ПК (ПЕ-прагмалингвистик элемент, ПМ-прагматик маъно, ПК-прагматик консепт) биринчи марта моделлаштирилган ҳамда матн доирасидаги пресуппозиция ҳодисасининг нафақат лисоний, балки миллий-маданий, когнитив табиати асосланиб, унинг ахборот тежамкорлиги ва яширин маъно (импликатура) ҳосил қилишдаги функсионал (матнни мураккаблаштирувчи, актуал тузилишни ўзгартирувчи) имкониятлари ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 3-июндаги 354/1-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савияси ошган;
ўзбек бадиий матнларида концептларнинг прагматик ядро (лексик маъно) ва ассоциатив периферия (коннотатив, эмотив, энантисемик, прагматик, пресуппозиция ва тагмаънолар)дан иборат эканлиги, уларнинг матн динамикаси давомида трансформацияга учраши ва янги прагматик эффектлар (портлашлар) ҳосил қилиши хусусидаги илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилларда амалга оширилган АЛМ-202310132634-рақамли “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интелект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга ошириш жараёнида фойдаланилган (Алишер навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2026-йил 7-майдаги 01-301-сон маълумотномаси). Натижада, илмий хулосалар лойиҳа консепсиясини ишлаб чиқишда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
матнни декодлаш (англаш) жараёнида пресуппозиция ва консептлар синтезидан иборат бўлган интерпретацион модел М= ЛВ+ПВ+НА+ПМ (М-матн, ЛВ-лингвистик воситалар, ПВ-прагматик воситалар, НА-нутқий актлар, ПМ-прагматик мақсад) ишлаб чиқилиб, унинг турли дискурс (бадиий, публицистик, шеърий) турларидаги амалий ифодаси юзасидан чиқарилган илмий хулосалардан “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” лойиҳасини (2023-2025-йиллар) амалга оширишда фойдаланилган (Қоʻқон давлат университетининг 2026-йил 9-июндаги 118-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда чиқарилган хулоса ва таклифлар лойиҳа консепсиясини ишлаб чиқишда муҳим манба сифатида хизмат қилган;
прагмалингвистика билан боғлиқ ҳодисалар – синкретизм, синергетика, герменевтика, силлогизм, асерсия, криминолингвистикопрагматика, прагматик адабиётшунослик, теолингвистикопрагматика каби йўналишлар борасида чиқарилган илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Андижон» телерадиоканали ДМ «Андижон» телеканалининг «Маърифат зиёси» кўрсатуви, «Андижон» радиоканалининг «Маънавий олам», «Кун мавзуси» дастурлари сенарийларини (2025-2026-йиллар) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Андижон» телерадиоканали ДМнинг 2026-йил 26-майдаги 01-13/119-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг илмий аҳамияти ортиб, мукаммаллашган, қизиқарлилиги, ҳаётийлиги ва илмий далилларга бойлиги таъминланган.