Азимов Акбаржон Ниёзидин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида диний нутқий жанрларнинг лисоний тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5452.
Илмий раҳбар: Нурманова Дилфуза Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.07.03.
Расмий оппонентлар Абдупаттоев Муҳаммадтоҳир Тожимаматович, филология фанлари доктори, профессор; Абдураҳмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги диний дискурснинг мулоқот шакллари системасидаги ўрнини белгилаш, диний нутқий жанрларнинг лисоний табиатини очиб бериш ҳамда уларнинг ўзига хос грамматик ва услубий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги диний дискурс мулоқот шакллари тизимида алоҳида мақомга эга бўлган мустақил, институционал ва функсионал-семантик ҳодиса сифатида лингвистик жиҳатдан асослаб берилиб, унинг ижтимоий-коммуникатив табиати ва нутқий воқеланиш шакллари аниқланди; диний нутқий жанрларнинг коммуникатив тузилиши, коммуникатив мақсади ва жанрга хос барқарор нутқ моделлари ишлаб чиқилган;
ўзбек тилидаги диний нутқий жанрларнинг илк бор тизимли лингвистик таснифи ишлаб чиқилди; мазкур жанрлар коммуникатив мақсади, адресант ва адресат муносабати, композицион тузилиши, услубий белгилари ҳамда барқарор нутқий моделларига кўра тавсифланган;
диний маъруза, дуо, зикр, ахборот-тарғибот, фатво, тафсирларнинг грамматик ҳамда услубий қолиплари уларнинг адресант онгига таъсир кўрсатиш, диний-маърифий муносабатни шакллантириш ва коммуникатив натижага эришишга йўналтирилган перлокутив механизмлари билан узвий алоқадорликда илмий асосланган;
фатво жанрининг расмий-меъёрий, далиллашга асосланган норматив-коммуникатив модели ҳамда тафсир жанрининг изоҳлаш, шарҳлаш ва талқин қилишга йўналтирилган интерпретатив лисоний табиати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида диний нутқий жанрларнинг лисоний тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
диний дискурс таркибида шаклланувчи нутқий жанрларнинг структур-семантик, прагматик ва функсионал хусусиятларини тизимли таҳлил қилиш, диний нутқий жанрлар (дуо, ваъз, хутба, фатво, тафсир ва бошқалар)нинг коммуникатив мақсади, адресант – адресат муносабати, матн тузилиши, услубий воситалари ҳамда жанрга хос лексик-грамматик кўрсаткичларига доир маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172-рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” (2020-2023) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 5-мартдаги 01-1211-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилшунослигида диний дискурс жанрларининг ўзига хос лисоний ва прагматик табиатини замонавий корпус лингвистикаси талаблари асосида тизимлаштириш ҳамда уларнинг рақамли базасини шакллантириш имконияти кенгайган;
диний маъруза, дуолар, фатволар, зикрлар, тафсирларнинг ўзига хос бўлган грамматик ҳамда услубий қолиплари уларнинг перлокутив механизми билан узвий боғлиқликда эканлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан Қўқон давлат университетида бажарилган 2023–2024-йилларга мўлжалланган “2023 КА 171 Мобилитй Ҳигҳер Эдуcатион студенц (Эрасмус+)” номли грант доирасида самарали фойдаланилган (Қўқон давлат университетининг 2026-йил 28-апрелдаги 102-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ортган.
ўзбек тилидаги диний нутқий жанрларнинг (дуо, хутба, зикр, мавлид, тавба, муносабат билдириш ва бошқалар) лексик-семантик, прагматик, стилистик хусусиятлари, ясалиш усуллари, нутқий структура ва уларнинг замонавий оммавий ахборот воситаларидаги ўрнига оид маълумотлардан “Фарғона вилояти телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан 2025-йил сентябр ва октябр ойларида “Ассалом, Фарғона!”, “Она тилим” ва “Учинчи ренессанс” кўрсатувларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекситон миллий телерадиокомпанияси “Фарғона вилояти телерадиоканали”нинг 2026-йил 13-майдаги 01-12/94-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларнинг ссенарий мазмуни илмий-назарий жиҳатдан бойитилиб, диний нутқий жанрларнинг лисоний ва тарбиявий моҳиятини кенг омма ҳамда ёшлар аудиториясига таъсирчан ва тушунарли тарзда йетказиш имконияти ошган.