Байрамов Сабир Джабраиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Истмик цервикал етишмовчиликда хомила тушишини прогнозлаш ва унинг олдини олиш усулларини такомиллаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: №В2022.1.PhD/Tib2345.
Илмий раҳбар: Султанов Саидазим Насирович тиббиёт фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05.
Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ИЦЕ (Истмик цервикал етишмовчиликда) ривожланишида бириктирувчи тўқима дифференцияланмаган дисплазиясининг тутган ўрнини ўрганиш ва ИЦЕ бўлган ҳомиладорларни даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Истмик цервикал етишмовчиликда ҳомилани сақлаб қолмаслик даражасининг юқорилиги (19,8%) исботланиб, унинг тузилиши ҳомилани оғир аҳволга олиб келган (OR=14,0; RR=10,8) муддатига етмасдан туғиш (OR=19,6; RR=20,0), қоғаноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши (OR=12,6; RR=8,3), хориамнионитдан (OR=7,9; RR=9,0) иборатлиги исботланган;
семизлик (OR=16,1; RR=17), аёл жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари (OR=12,6; RR=8,0), юрак-қон томир патологияси (OR=11,4; RR=13), шунингдек, акушерлик анамнезига эга ихтиёрий бола ташлаш (OR=4,4; RR=3,1), муддатига етмасдан туғиш (OR=19,6; RR=20,0) билан оғирлашган ИЦЕда ҳомилани сақлаб қолмасликнинг юқори хавфи ва эҳтимоли исботланган;
Истмик цервикал етишмовчиликда БТДДнинг кўп учраши исботланган (55,3%): улардан 74,6%да БТДДнинг енгил шакли, 25,4%да - оғир шакли ташҳисланган, шунингдек, ИЦЕ бўлган аёлларда ҳомилани сақлаб қолмаслик ривожланиши билан БТДД мавжудлиги ва оғирлик даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик: БТДДнинг оғирлик даражаси қанчалик яққол ифодаланган бўлса, ҳомилани сақлаб қолмаслик шунчалик эрта ривожланиши исботланган (p<0,001);
БТДД ҳолатида истмик цервикал етишмовчилик бўлган аёлларни комплекс даволаш, бириктирувчи тўқима метаболизми кўрсаткичларини нормаллаштириш ва такомиллаштирилган пессарийни қўллаш ҳомиладорлик ва туғруқ асоратларининг (χ2=6,37; Р<0,05), муддатига етмасдан туғиш ҳолатларининг (χ2=3,52; Р<0,02) 3 бараварга ва перинатал йўқотишлар сонининг 3 баравардан ортиқроқ (χ2=3,69; Р<0,05) камайтиришга ёрдам берганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Умумий клиник, анамнестик, инструментал, биокимёвий ва ИЦЕни даволаш ва тузатишнинг патогенетик асосланган усулини такомиллаштириш орқали БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларда ҳомиладорлик кечишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
биринчи илмий янгилик: Истмик цервикал етишмовчиликда ҳомилани сақлаб қолмаслик даражасининг юқорилиги (19,8%) исботланиб, унинг тузилиши ҳомилани оғир аҳволга олиб келган (OR=14,0; RR=10,8) муддатига етмасдан туғиш (OR=19,6; RR=20,0), қоғаноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши (OR=12,6; RR=8,3), хориамнионитдан (OR=7,9; RR=9,0) иборатлиги исботланганлиги, “Методы профилактики невынашивания беременности при истмико-цервикальной недостаточности на фоне недифференцированной дисплазии соединительной ткани” номли услубий тавсиялар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 1 майдаги 03/254-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм минтақавий филиали 2024 йил 15 июндаги 54-1-сонли буйруғига, Самарқанд шаҳар 1-сонли туғруқ мажмуаси 2025 йил 13 июлдаги 24-сонли буйруғига (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26/53-сонли хулосаси) мувофиқ амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларни оғир кечадиган гестациянинг ривожланиш хавфи юқори бўлган гуруҳга қўшиш ва уларнинг тегишли профилактикасини ўтказиш ҳомиладорликнинг мақбул кечишига, ҳомиладорлик асоратларининг камайишига ва таклиф этилган даволаш алгоритми самарадорлигининг ошишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлик: БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларни ҳомиладорлик оғир кечишининг ривожланиш хавфи юқори бўлган гуруҳга киритиш, уларнинг профилактикаси ҳомиладорликнинг мақбул кечишига ва асоратларни стационар даволаш ҳамда 37 нафар беморни овқатлантириш харажатларини 29 458 000 сўмга камайтиришга олиб келади. Хулоса: БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларни оғир кечадиган ҳомиладорлик ривожланиши хавфи юқори бўлган гуруҳга киритилиши, уларнинг профилактикаси гестациянинг мақбул кечишига ҳамда 1 нафар беморнинг стационар даволаниши ва овқатланишига сарфланадиган маблағни 796 162 сўмга камайтиришга олиб келади;
иккинчи илмий янгилик: семизлик (OR=16,1; RR=17), аёл жинсий аъзоларининг яллиғланиш касалликлари (OR=12,6; RR=8,0), юрак-қон томир патологияси (OR=11,4; RR=13), шунингдек, акушерлик анамнезига эга ихтиёрий бола ташлаш (OR=4,4; RR=3,1), муддатига етмасдан туғиш (OR=19,6; RR=20,0) билан оғирлашган ИЦЕда ҳомилани сақлаб қолмасликнинг юқори хавфи ва эҳтимоли исботланганлиги, “Методы профилактики невынашивания беременности при истмико-цервикальной недостаточности на фоне недифференцированной дисплазии соединительной ткани” номли услубий тавсиялар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 1 майдаги 03/254-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм минтақавий филиали 2024 йил 15 июндаги 54-1-сонли буйруғига, Самарқанд шаҳар 1-сонли туғруқ мажмуаси 2025 йил 13 июлдаги 24-сонли буйруғига (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26/53-сонли хулосаси) мувофиқ амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Семизлик, аёлларда кичик тос аъзоларининг яллиғланиш касалликлари, ЮҚТК каби ҳомилани сақлаб қолмасликка олиб келувчи кўп учрайдиган патологияларни даволаш билан БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларни предгравидар тайёрлаш ҳомиладорликнинг мақбул кечишига, унинг асоратларини камайтиришга ва БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларни даволаш учун таклиф этилган алгоритм самарадорлигини оширишга олиб келди. Иқтисодий самарадорлик: ҳомилани сақлаб қолмаслик ривожланишининг ўзгарувчан хавф омилларини бартараф этиш билан предгравидар тайёргарлик ўтказиш натижасида ҳомиладорликнинг оғир кечиш даражаси 1,8 бараварга пасайиши кузатилди, бу эса 37 нафар бемор асоратларини стационар даволаш ва овқатланиш харажатларини 29 458 000 сўмга камайтириш имконини берди. Хулоса: ҳомилани сақлаб қолмаслик ривожланишининг ўзгарувчан хавф омилларини бартараф этган ҳолда предгравидар тайёргарлик гестациянинг мақбул кечишига ва асоратларни 1,8 бараварга камайтиришига олиб келди, бу эса 1 нафар беморнинг стационар даволаниши ва овқатланиши учун сарфланадиган харажатларини 796 162 сўмга камайтириш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: Истмик цервикал етишмовчиликда БТДДнинг кўп учраши исботланган (55,3%): улардан 74,6%да БТДДнинг енгил шакли, 25,4%да - оғир шакли ташҳисланган, шунингдек, ИЦЕ бўлган аёлларда ҳомилани сақлаб қолмаслик ривожланиши билан БТДД мавжудлиги ва оғирлик даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик: БТДДнинг оғирлик даражаси қанчалик яққол ифодаланган бўлса, ҳомилани сақлаб қолмаслик шунчалик эрта ривожланиши исботланганлиги, “Методы профилактики невынашивания беременности при истмико-цервикальной недостаточности на фоне недифференцированной дисплазии соединительной ткани” номли услубий тавсиялар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 1 майдаги 03/254-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм минтақавий филиали 2024 йил 15 июндаги 54-1-сонли буйруғига, Самарқанд шаҳар 1-сонли туғруқ мажмуаси 2025 йил 13 июлдаги 24-сонли буйруғига (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26/53-сонли хулосаси) мувофиқ амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ИЦЕ бўлган аёлларда БТДДни ташҳислаш ҳомиладорликни даволаш тактикасини аниқлаш ва ҳомиладорликнинг эҳтимолий асоратларини олдини олиш имконини берди, бу эса БТДД ҳолатида ИЦЕ билан боғлиқ гестация асоратларини 2 баравардан ортиқ камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлик: БТДДни эрта ташҳислаш ва БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларда предгравидар даврда бириктирувчи тўқима метаболизмини тиклаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш стационар даволаниш кунларини қисқартиришга ва 37 нафар бемор озиқ-овқатига сарфланадиган 29 458 000 сўм миқдоридаги бюджет маблағларини қисқартиришга олиб келади. Хулоса: ИЦЕ бўлган аёлларда БТДДни эрта ташҳислаш ва бириктирувчи тўқима метаболизми кўрсаткичларини нормаллаштириш стационар даволаниш кунларини қисқартиришга ва бир нафар бемор озиқ-овқатига бюджет маблағларидан сарфланадиган харажатларни 796 162 сўмга камайтиришга олиб келади
тўртинчи илмий янгилик: БТДД ҳолатида истмик цервикал етишмовчилик бўлган аёлларни комплекс даволаш, бириктирувчи тўқима метаболизми кўрсаткичларини нормаллаштириш ва такомиллаштирилган пессарийни қўллаш ҳомиладорлик ва туғруқ асоратларининг (χ2=6,37; Р<0,05), муддатига етмасдан туғиш ҳолатларининг (χ2=3,52; Р<0,02) 3 бараварга ва перинатал йўқотишлар сонининг 3 баравардан ортиқроқ (χ2=3,69; Р<0,05) камайтиришга ёрдам берганлиги исботланганлиги, Методы профилактики невынашивания беременности при истмико-цервикальной недостаточности на фоне недифференцированной дисплазии соединительной ткани” номли услубий тавсиялар Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 1 майдаги 03/254-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм минтақавий филиали 2024 йил 15 июндаги 54-1-сонли буйруғига, Самарқанд шаҳар 1-сонли туғруқ мажмуаси 2025 йил 13 июлдаги 24-сонли буйруғига (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 7 октябрдаги 26/53-сонли хулосаси) мувофиқ амалиётга жорий этилди.Ижтимоий самарадорлиги: БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларни предгравидар тайёргарликни ўз ичига олган комплекс даволаш, такомиллаштирилган акушерлик пессарийси билан ҳомилани сақлаб қолмасликни олдини олиш муддатига етмасдан туғиш ва репродуктив йўқотишларни камайтиришга олиб келди. Иқтисодий самарадорлик: БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларни предгравидар тайёргарликни ўз ичига олган комплекс даволаш ва БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларни такомиллаштирилган акушерлик пессарийси билан ҳомилани сақлаб қолмасликни олдини олиш натижасида стационар даволанишнинг ўртача кунларини қисқартиришга ва 66 нафар беморнинг озиқ-овқати учун сарфланган бюджет харажатларини 29 458 000 сўмга камайтиришга олиб келди. Хулоса: БТДД ҳолатида ИЦЕ бўлган аёлларни комплекс даволаш муддатига етмасдан туғиш ва перинатал йўқотиш ҳолатларини камайтиришга, стационар даволанишнинг ўртача кунларини қисқартиришга ва бир нафар бемор озиқ-овқати учун сарфланган бюджет маблағларини 446 330 сўмга камайтиришга олиб келди.