Юсупов Отабек Фирнафасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндокрин тизми касалликларини олдини олишнинг ўзига хос гигиеник аспектлари», 14.00.07 – Гигиена, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Tib3762.
Илмий раҳбарлар: Алимухамедов Дилшод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Munir Ahmad, фаласфа доктори (PhD) (Ҳиндистон).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: соғлиқни сақлаш бирламчи тизимида эндокрин касалликларда беморларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини тизимли баҳолашга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи бўғин тиббий ёрдам тизимида эндокрин тизими касалликларининг тарқалганлик даражаси, уларнинг хавф омиллари, аҳолининг овқатланиш тартиби, истеъмол қилинаётган ош тузи миқдори ва сифати билан қон глюкозаси толерантлиги ўртасидаги боғлиқлик асосида оилавий шифокорлар томонидан касалликни эрта ташхислаш тартиби асосланган;
шаҳар ва қишлоқ шароитида бирламчи тизимда учрайдиган эндемик буқоқ, гипотиреоз ва қандли диабетнинг иккинчи турида пациентларнинг тартибсиз ҳаёт тарзи, ортиқча тана вазни ва тана вазн индекси билан боғлиқ сабаб-оқибат муносабатлари, уларнинг хавф омиллари ҳамда қондаги глюкоза миқдори асосида оилавий шифокорлар томонидан эрта ташхислаш тартиби асосланган;
бирламчи тизимда гипотиреоз ва эндемик буқоқ касалликларининг ривожланиш хавф омилларини ўз вақтида аниқлаш, хавф омиллари шанслар нисбатини ижобий томонга кескин пасайтирувчи градацияларнинг касалликнинг олдини олиш ва даволашдаги аҳамияти исботланган;
бирламчи тизимда қандли диабетнинг иккинчи турида, семизлик, гипотиреоз ва эндемик буқоқ касалликларининг олдини олишга қаратилган тизимли алгоритми беморлар ҳаёт сифатини яхшилаши, асоратлар ривожланишининг олдини олиши ва уларни камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндокрин тизими касалликларини олдини олишнинг ўзига хос гигиеник аспектларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: бирламчи бўғин тиббий ёрдам тизимида эндокрин тизими касалликларининг тарқалганлик даражаси, уларнинг хавф омиллари, аҳолининг овқатланиш тартиби, истеъмол қилинаётган ош тузи миқдори ва сифати билан қон глюкозаси толерантлиги ўртасидаги боғлиқлик асосида оилавий шифокорлар томонидан касалликни эрта ташхислаш тартиби асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигини фан ва таълим бошқармасининг илмий фаолиятини Мувофиқлаштирувчи бўлими кенгаш томонидан 24.06.2022 йилда 8-н-м/726-сон билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимининг биринчи бўғинида қандли диабетнинг иккинчи тури ва семизликни эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти Ургенч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 22.06.2023 йилдаги 23-сон ҳамда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 03.10.2023 йилдаги 4344-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи тизимда оилавий шифокорлар томонидан қандли диабетнинг иккинчи тури билан хасталанишнинг хавф омилларини эрта ташхислаш натижасида аҳоли ва мойил контингентлар орасида ўз вақтида назоратга олинмаган пациентлар орасида хасталикнинг асоратларини тарқалиши ва хастликнинг хавф омилларини вақтида аниқлаш ва беморларнр рўйхатга олиш орқали самарали ташхислаш ва даволашни ўз вақтида бошлаш орқали бирламчи тизимда шифокорларнинг иш тартибини ва унинг ўрнини баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: беморлар саломатлигининг тикланиши ва эрта ташхислаш ҳамда асоратларнинг олдини олиш мақсадида қандли диабетнинг иккинчи тури хавф омилларини оилавий шифокорлар томонидан бирламчи бўғинда эрта аниқлаш ва беморларни ўз вақтида рўйхатга олиш ҳисобига касалликнинг декомпенсация ҳолатигача етиб бормаслиги таъминланади. Стационар шароитида йилига камида икки марта, ҳар сафар етти кундан даволаниш ўрнига профилактик назорат олиб борилиши натижасида кунига ўртача 109000 сўмдан ҳисоблаганда, бир нафар беморга бир марталик даволаниш харажати – 763000 сўм, йилига икки марталик даволаниш харажати эса 1526000 сўм иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: шаҳар ва қишлоқ шароитида бирламчи тизимда учрайдиган эндемик буқоқ, гипотиреоз ва қандли диабетнинг иккинчи турида касалликларининг тартибсиз ҳаёт тарзи, ортиқча тана вазни ва тана вазн индекси билан боғлиқ сабаб-оқибат муносабатлари, уларнинг хавф омиллари ҳамда қондаги глюкоза миқдори асосида оилавий шифокорлар томонидан эрта ташхислаш тартиби асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигини фан ва таълим бошқармасининг илмий фаолиятини Мувофиқлаштирувчи бўлими кенгаш томонидан 24.06.2022 йилда 8-н-м/726-сон билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимининг биринчи бўғинида қандли диабетнинг иккинчи тури ва семизликни эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти Ургенч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 22.06.2023 йилдаги 23-сон ҳамда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 03.10.2023 йилдаги 4344-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи тизимда гипотериоз ва эндемик буқоқнинг ривожланиши ва хавф омилларни ўз вақтида ташхислаш, хавф омилларининг шанслар нисбатини ижобий томонга кескин пасайтирадиган градацияларнинг ижтимоий-гигиеник ва клиник кўрсаткичлари яхшилаш орқали беморларнинг саломатлик ҳолати ва турмуш тарзини кўп босқичли ижтимоий-гигиеник таҳлили натижасида, беморларнинг тиббий билим даражаси пастлиги, бирламчи муассасаларнинг шифокорларнинг хастликни ўз вақтида баҳолаш мезонларини инобатга олган ҳолда бирламчи муассасанинг ўрнини асослаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: қандли диабетни бирламчи бўғинда эрта ташхислаш натижасида беморларнинг асоратлашган ҳолатда стационар даволанишга муҳтожлиги камаяди. Йилига камида икки марта, ҳар сафар етти кундан амалга ошириладиган стационар даволаниш харажати (кунига ўртача 109000 сўмдан ҳисоблаганда бир марталик даволаниш учун 763000 сўм, икки марталик даволаниш учун йилига 1526000 сўм) ўрнига, касалликнинг эрта босқичда аниқланиши туфайли беморлар амбулатор шароитда назоратга олиниб, юқорида кўрсатилган маблағ иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: бирламчи тизимда гипотиреоз ва эндемик буқоқ касалликларининг ривожланиш хавф омилларини ўз вақтида аниқлаш, хавф омиллари шанслар нисбатини ижобий томонга кескин пасайтирувчи градацияларнинг касалликнинг олдини олиш ва даволашдаги аҳамияти исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигини фан ва таълим бошқармасининг илмий фаолиятини Мувофиқлаштирувчи бўлими кенгаш томонидан 24.06.2022 йилда 8-н-м/726-сон билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимининг биринчи бўғинида қандли диабетнинг иккинчи тури ва семизликни эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти Ургенч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 22.06.2023 йилдаги 23-сон ҳамда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 03.10.2023 йилдаги 4344-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тиббиётнинг бирламчи тизимида қишлоқ ва шаҳарнинг бирламчи тизимида тартибсиз ҳаёт тизими асосида ортиқча тана вазни, хавф омиллари, қондаги глюкоза, қондаги глюкоза толерант тест текшириш натижасида оилавий шифокорнинг юкламасини камайтириш ҳисобига иш самарадорлигини ошириш тартиби янги тизими пациентларда амалга ошириладиган жаррохлик амалиётини камайтириш ва унинг натижасида юзага келадиган касаллик варақаларига сарфланадиган харажатларни камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: хавф омилларининг шанслар нисбатини ижобий томонга пасайтирадиган градацияларни бирламчи бўғинда аниқлаш ва улар асосида олдини олиш чора-тадбирларини ўз вақтида қўллаш натижасида асоратлашган ҳолатларни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган (йилига камида икки марта, етти кундан, кунига ўртача 109000 сўмдан ҳисоблаганда бир марталик даволаниш учун 763000 сўм, икки марталик даволаниш учун йилига 1526000 сўм) маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: бирламчи тизимда қандли диабетнинг иккинчи турида, семизлик, гипотиреоз ва эндемик буқоқ касалликларининг олдини олишга қаратилган тизимли алгоритми беморлар ҳаёт сифатини яхшилаши, асоратлар ривожланишининг олдини олиши ва уларни камайтириши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигини фан ва таълим бошқармасининг илмий фаолиятини Мувофиқлаштирувчи бўлими кенгаш томонидан 24.06.2022 йилда 8-н-м/726-сон билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимининг биринчи бўғинида қандли диабетнинг иккинчи тури ва семизликни эрта ташхислаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти Ургенч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича 22.06.2023 йилдаги 23-сон ҳамда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўйича 03.10.2023 йилдаги 4344-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/39-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги:бирламчи тизимда эндемик буқоқ, гипотериоз, семизлик, қандли диабетнинг иккинчи турини олдини олиш қаратилган алгортмининг жорий қилиниш ва унинг татбиқ асосида беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш эндокрин тизими касалликлари натижасида юзага келадиган асоратларни олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: тизимли профилактика алгоритмининг бирламчи бўғинда амалиётга жорий этилиши эндокрин тизими хасталиклар бўйича эрта ташхислаш ва асоратларнинг олдини олиш самарасини мужассамлаштиради. Натижада ҳар бир бемор бўйича йилига камида икки марта, етти кундан стационар даволаниш эҳтиёжининг олдини олиниши ҳисобига (кунига ўртача 109000 сўмдан ҳисоблаганда бир марталик даволаниш учун 763000 сўм, икки марталик даволаниш учун йилига 1526000 сўм) маблағлар иқтисод қилинади.