Бердиев Нодир Шарифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Pseudomonas aeruginosa бактериясининг липазаси-ажратиб олиниши, хусусиятлари, биотехнологияда қўлланилиши», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/K200.
Илмий раҳбар: Зиявитдинов Жамолитдин Фазлитдинович, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.
Расмий оппонентлар: Тилябаев Заитжон, биология фанлари доктори, профессор; Ташмухамедов Мугражиддин Салахович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Pseudomonas aeruginosa А12 бактериясидан юқори фаол липаза ферментини ажратиб олиш, унинг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш, қаттиқ матрицаларга иммобиллаш ва биотехнологик жараёнларда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Pseudomonas aeruginosa А12 бактериясини пахта ёғли озуқа муҳитида 30оС да ўсиши шароитлари мақбуллаштирилган ва унда липаза ферментининг ҳосил бўлиш динамикаси аниқланган;
Pseudomonas aeruginosa А12 бактерияси культурал суюқлигидан ион-алмашиниш ва гидрофоб хроматографиялар ёрдамида янги липаза ферментини гомоген ҳолда ажратиб олиш усули ишлаб чиқилган;
янги ферментнинг физик-кимёвий ва каталитик хусусиятлари ҳамда унинг аминокислота таркиби аниқланган;
илк бор янги липазанинг бирламчи тузилиши аниқланган ва унинг фазовий тузилишини математик модели яратилган;
ажратиб олинган юқори фаол липаза ферменти асосида янги аффин сорбентлар синтез қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Pseudomonas aeruginosa маҳаллий штаммидан ажратиб олинган липазани қаттиқ матрицага йўналтирилган ҳолда синтез қилинган аффин сорбент бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган сорбент асосида уч босқичли учта колоннадан ташкил топган ёғ кислоталари эфирлари, яъни биодизелни ферментатив усулда олишнинг оптимал тизими Ўзбекистон Республикаси «Муқобил ёқилғи ва энергия корхоналари» ассоциациясида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Муқобил ёнилғи ва энергия корхоналари ассоциацияси»нинг 2019 йил 6 декабрдаги 665-сон маълумотномаси). Натижада ушбу оптимал тизим асосида пахта ёғидан 98% унум билан ёғ кислоталарининг алкил эфирларини олиш имконини берган;
биодизелни ферментатив усулда олишнинг оптимал тизимидан Хитой Фанлар академияси, Шинжон физика ва кимё-техника институти “International Science and Technology Center Projects” лойиҳасида ферментатив усулда чиқинди ёғлардан ёғ кислоталарининг алкил эфирларини олишда фойдаланилган (Хитой Фанлар академияси, Синьцзян физика ва кимё-техника институти маълумотномаси). Натижада чиқинди ёғлардан ферментатив усулда экологик тоза биоёқилғи олиш имконини берган.