Хужакулов Одилжон Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Монохорионик кўп ҳомиладорликнинг асоратларини ташҳислашда допплер тасвирининг роли ва аҳамияти» 14.00.19 - Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1936.
Илмий раҳбар: Нормурадова Нодира Мурадуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSс.06/2025.27.12.Tib.01.08.
Расмий оппонентлар: Аблязов Отабек Вахабович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шарипова Мадина Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
замонавий ултратовуш технологияларидан фойдаланган ҳолда монохориал эгиз ҳомиладорликнинг асоратларида фето-плацентар қон оқими ва ҳомила юрак фаолиятини допплерографик баҳолашни яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фето-фетал трансфузион синдромда донор ва реципиент ҳомилалар гемодинамикасини баҳолашда киндик артерияси ва Ductus venosus даги допплерографик ўзгаришлар энг информатив мезонлар сифатида қиёсий статистик таҳлил (мос равишда р=0,018; р=0,044; р<0,001) асосида исботланган;
фето-фетал трансфузион синдромда киндик артерияси, Ductus venosus ва ҳомила юрак функциясини акс эттирувчи допплерографик ва эхокардиографик кўрсаткичлар асосида ҳомила гемодинамик бузилишларининг уч босқичли (I-критик бўлмаган, II-бир ҳомилада критик, III-иккала ҳомилада критик бузилиш) таснифи ишлаб чиқилди ва унинг прогностик қиймати ROC-таҳлили (AUC=0,864) орқали асосланган;
фето-фетал трансфузион синдромда донор ва реципиент ҳомилаларда миокарднинг глобал систоло-диастолик функцияси бузилишини баҳолашда Tei индекси муҳим диагностик мезон эканлиги исботланган;
монохориал эгизакли ҳомиладорлик асоратларида акушерлик тактикасини танлаш ва перинатал оқибатни прогноз қилишдаги юқори информативликка эга бўлган (Fisher=17,486; р=0,001) Tei индекси, Ductus venosus ва киндик артерияси допплер кўрсаткичлари, ҳамда эхокардиографик параметрлар асосида ҳомила кардиал дисфункциясини баҳолаш учун балли шкала ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Монохориал эгиз ҳомиладорлик асоратларида допплерография усулидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Биринчи илмий янгилик: фето-фетал трансфузион синдромда донор ва реципиент ҳомилалар гемодинамикасини баҳолашда киндик артерияси ва Ductus venosus даги допплерографик ўзгаришлар энг информатив мезонлар сифатида қиёсий статистик таҳлил (мос равишда р=0,018; р=0,044; р<0,001) асосида исботланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда №7н–р/70–сон билан тасдиқланган «Фето-фетал трансфузион синдромида ҳомиланинг фетоплацентар қон оқимининг допплерографик баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 5 январдаги 7-сонли ва Навоий вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 9 январдаги 12-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: фето-фетал трансфузион синдромида ҳомилалар гемодинамикасини ҳолатини аниқ баҳолаш ҳомиладорликни бошқариш тактикасини аниқлаш ва перинатал натижаларни яхшилаш имконини беришидан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ултратовуш диагностикасининг допплерография усули арзон, қулай ва ионлаштирмайдиган ва олтин стандарт тадқиқот усули бўлиб, қўшимча пул харажатларини тежаш имконини беришидан иборат. Хулоса: допплерография усулидан фойдаланган ҳолда донор ҳомилада киндик артерияси ва Ductus venosus нинг пулсацион индексининг реципиент ҳомилада Ductus venosus ни баҳолашни жорий этиш ҳомиланинг оғир гемодинамик бузилишларини ўз вақтида ташхислаш имконини беради ва шу орқали болалар ўлими ва ногиронлик даражасини камайтиради.
Иккинчи илмий янгилик: фето-фетал трансфузион синдромда киндик артерияси, Ductus venosus ва ҳомила юрак функциясини акс эттирувчи допплерографик ва эхокардиографик кўрсаткичлар асосида ҳомила гемодинамик бузилишларининг уч босқичли (I-критик бўлмаган, II-бир ҳомилада критик, III-иккала ҳомилада критик бузилиш) таснифи ишлаб чиқилди ва унинг прогностик қиймати ROC-таҳлили (AUC=0,864) орқали асосланганлиги ТХКМРМ қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда №7н–р/70–сон билан тасдиқланган «Фето-фетал трансфузион синдромида ҳомиланинг фетоплацентар қон оқимининг допплерографик баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 5 январдаги 7-сонли ва Навоий вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 9 январдаги 12-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ҳомила гемодинамикаси бузилиши даражасининг ишлаб чиқилган таснифидан фойдаланиш ҳомила қон оқимини аниқ баҳолаш учун катта аҳамиятга эга ва оқибатда ҳомиладорлик натижалари ҳолатини ва прогнозини баҳолаш имконини беришидан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ҳомиланинг гемодинамик бузилишларини эрта аниқлаш ва уларни самарали баҳолаш ногиронлик ва чақалоқлар ўлимига олиб келадиган ҳолатларнинг олдини олиш, ҳомила ҳолатини кузатиш ва ҳомила жарроҳлигининг замонавий усулларини қўллашда натижаларни яхшилаш имконини беради. Хулоса: фето-фетал трансфузион синдром билан асоратланган ҳомиладорликда ҳомилалар гемодинамикасига баҳо бериш ва мониторинг қилиш ҳомиладорликни бошқаришнинг оптимал тактикасини танлаш ва жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилаш ва шу билан чақалоқлар ўлимини камайтириш имконини беришидан иборат.
Учинчи илмий янгилик: фето-фетал трансфузион синдромда донор ва реципиент ҳомилаларда миокарднинг глобал систоло-диастолик функцияси бузилишини баҳолашда Tei индекси муҳим диагностик мезон эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда №7н–р/70–сон билан тасдиқланган «Фето-фетал трансфузион синдромида ҳомиланинг фетоплацентар қон оқимининг допплерографик баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 5 январдаги 7-сонли ва Навоий вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 9 январдаги 12-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: фето-фетал трансфузион синдромида ҳомиланинг юрак функциясини баҳолаш ҳомиланинг ҳолатини, кейинги бачадон ичида жарроҳлик аралашувлар тактикасини аниқлаш ва ҳомиланинг пренатал даврда ҳолатини кузатиш имконини беришидан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: фето-фетал трансфузион синдромида допплерография ултратовуш усули ёрдамида ҳомила юрак дисфункциясини баҳолаш ва мониторинг қилиш даволаш натижаларини яхшилайди, бу эса давлат ва ота-оналарнинг ногирон болага ғамхўрлик қилиш харажатларини тежаш имконини беради. Ҳар бир ногирон болага давлат томонидан йилига 13 миллион 464 минг сўм маблағ сарфланиши ҳисобга олинса, тирик қолган болалар ўртасида ўлим ва ногиронлик хавфи юқори бўлган фето-фетал трансфузион синдромини ташхислаш ва ўз вақтида даволаш бундай беморларни даволашда сезиларли тежамкорликни таъминлашидан иборат. Хулоса: фето-фетал трансфузион синдромида ҳомиланинг юрак функциясини баҳолаш учун допплерография ултратовуш текширувидан фойдаланиш оғир ҳолатларга ташхис қўйиш, мониторингни яхшилаш ва туғилгандан кейин янги туғилган чақалоққа эрта ва малакали ёрдам кўрсатиш имконини берган.
Тўртинчи илмий янгилик: монохориал эгизакли ҳомиладорлик асоратларида акушерлик тактикасини танлаш ва перинатал оқибатни прогноз қилишдаги юқори информативликка эга бўлган (Fisher=17,486; р=0,001) Tei индекси, Ductus venosus ва киндик артерияси допплер кўрсаткичлари, ҳамда эхокардиографик параметрлар асосида ҳомила кардиал дисфункциясини баҳолаш учун балли шкала ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 29 декабрда №7н–р/70–сон билан тасдиқланган «Фето-фетал трансфузион синдромида ҳомиланинг фетоплацентар қон оқимининг допплерографик баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 5 январдаги 7-сонли ва Навоий вилояти «Она ва бола скрининги» марказининг 2024 йил 9 январдаги 12-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 июлдаги №21-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: фето-фетал трансфузион синдромида ҳомилаларнинг юрак дисфункциясини баҳолашнинг балли шкаласини ишлаб чиқиш иккала ҳомиланинг юрак дисфункцияси даражасини тўғри баҳолаш ва натижасини башорат қилиш, монохориал эгиз ҳомиладорлик асоратлари бўлган ҳомиладор аёлларни бошқариш тактикасини танлаш имконини беради. фето-фетал трансфузион синдромида ҳомиланинг юрак дисфункцияси даражасини баҳолашнинг ижтимоий аҳамияти ушбу патологияда чақалоқларнинг юқори ўлими ва ногиронлиги билан белгиланишидан иборат. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: болалар ўлими ва ногиронлигини камайтиришдан иқтисодий самарани баҳолаш ногирон болалар харажатларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-февралдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ 74-сон қарорига асосан туғма нуқсонлари туфайли ногиронлиги бўлган болаларга 622 та минг сўм, ногирон болаларни парвариш қилаётган шахсларга - 500 минг сўм ҳар ойда ажратилиши кўзда тутилган. Иқтисодий самарадорлик болаларда ногиронликка олиб келадиган нуқсонларни барвақт аниқлаш ҳар бир ногирон боладан давлатга йилига 13 миллион 464 минг сўм маблағ тежашидан иборат. Хулоса: фето-фетал трансфузион синдромида ҳомилада юрак дисфункциясини баҳолаш ҳомила ҳолатини тўғри аниқлаш, беморларни бошқаришнинг оптимал тактикасини танлаш, чақалоқлар ўлими ва ногиронлик кўрсаткичларини камайтириш имконини берган.