Назирхужаев Некруз Шарофидинзоданинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек этник гуруҳидаги болаларда эхокардиографик кўрсаткичларнинг нормативларини ишлаб чиқиш», 14.00.19 – Клиник радиология ва 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4627.
Илмий раҳбарлар: Юсупалиева Гулнора Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Розиходжаева Гулнора Ахмедовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.08 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нормуродова Нодира Муродиллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Бекметова Феруза Матсапаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек этник гуруҳига мансуб болаларда эхокардиографик кўрсаткичларнинг норматив қийматларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек этник гуруҳига мансуб 0–18 ёшли 420 нафар соғлом болаларда эхокардиографик кўрсаткичлар ва антропометрик параметрлар ўртасидаги юқори даражадаги корреляцион боғлиқлик аниқланиб, бўй узунлиги (r=0,84–0,93) ҳамда тана сирти майдони (r=0,83–0,92) юрак морфометрик параметрларини стандартлаштиришнинг энг мақбул мезонлари эканлиги исботланган;
ўзбек этник гуруҳига мансуб болалар учун юрак камералари, клапан ҳалқалари ва магистрал қон томирларнинг 21 турдаги эхокардиографик параметрлари бўйича миллий референс нормативлар ҳамда Z-score моделлари биринчи марта ишлаб чиқилган;
илк бор регрессион таҳлил асосида эхокардиографик параметрларни стандартлаштиришнинг математик моделлари яратилиб, уларнинг юқори прогностик аҳамияти R²=0,74–0,90 ва 94,6–96,5% ишончлилик кўрсаткичлари билан исботланган;
болаларда юрак камералари дилатациясини тезкор баҳолаш учун қоринчалар ва бўлмачаларнинг ўзаро нисбатларига асосланган, юрак камераларининг морфометрик ҳолатини бирламчи босқичда объектив баҳолаш имконини берувчи норматив индекслар тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек этник гуруҳига мансуб болаларда эхокардиографик нормативларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўзбек этник гуруҳига мансуб 0-18 ёшли соғлом болаларда эхокардиографик кўрсаткичлар ва антропометрик параметрлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик қонуниятлари аниқланиб, бўй узунлиги (r=0,84–0,93) ҳамда тана сирти майдони (r=0,83–0,92) юрак морфометрик параметрларини стандартлаштиришнинг энг мақбул мезонлари эканлиги ҳақидаги маълумотлар «Эхокардиографик текширув орқали болаларда юрак камераларининг кенгайишини экспресс-баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 2025 йил 23 апрель, 03/353-сонли муаллифлик гувоҳномаси). Мазкур тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бошқармасининг 1-сонли консультатив-диагностик поликлиникасида (2025 йил 5 майдаги 94-сонли буйруқ) ва Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмасида (2025 йил 13 майдаги 2290-10-134-ТВ/2025-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 04 ноябрдаги №28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: болаларда юрак морфометрик параметрларини баҳолашнинг ягона антропометрик мезонларини қўллаш диагностик хатоларни камайтириш ва юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: эхокардиографик кўрсаткичларни бўй узунлиги ва тана сирти майдонига мос баҳолаш ортиқча чуқурлаштирилган диагностик текширувларни қисқартириш имконини бериб, бир нафар бола учун ўртача 90 000 сўм маблағни тежашга эришилди.
иккинчи илмий янгилик: ўзбек этник гуруҳига мансуб болалар учун юрак камералари, клапан ҳалқалари ва магистрал қон томирларнинг 21 турдаги эхокардиографик параметрлари бўйича миллий референс нормативлар ҳамда Z-score моделлари биринчи марта ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги маълумотлар «Эхокардиографик текширув орқали болаларда юрак камераларининг кенгайишини экспресс-баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 2025 йил 23 апрель, 03/353-сонли муаллифлик гувоҳномаси). Мазкур тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бошқармасининг 1-сонли консультатив-диагностик поликлиникасида (2025 йил 5 майдаги 94-сонли буйруқ) ва Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмасида (2025 йил 13 майдаги 2290-10-134-ТВ/2025-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 04 ноябрдаги №28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: болаларда эхокардиографик параметрларни баҳолашнинг миллий референс нормативларини қўллаш юракнинг туғма ва орттирилган касалликларини эрта аниқлаш ҳамда патологик ўзгаришларнинг оғирлик даражасини объектив баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: миллий референс нормативлар ва Z-score моделларидан фойдаланиш диагностик хатолар ҳамда такрорий эхокардиографик текширувлар сонини камайтириш, норматив индекслар тизими ва дастурий маҳсулотни амалиётга жорий этиш юрак камералари кенгайишини тезкор ва объектив баҳолаш самарадорлигини ошириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: регрессион таҳлил асосида эхокардиографик параметрларни стандартлаштиришнинг математик моделлари ишлаб чиқилиб, уларнинг ишончлилиги R²=0,74–0,90 ҳамда 94,6–96,5% қамров кўрсаткичлари билан асосланганлиги ҳақидаги маълумотлар «Эхокардиографик текширув орқали болаларда юрак камераларининг кенгайишини экспресс-баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган (Тошкент педиатрия тиббиёт институти, 2025 йил 23 апрель, 03/353-сонли муаллифлик гувоҳномаси). Мазкур тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бошқармасининг 1-сонли консультатив-диагностик поликлиникасида (2025 йил 5 майдаги 94-сонли буйруқ) ва Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмасида (2025 йил 13 майдаги 2290-10-134-ТВ/2025-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 04 ноябрдаги №28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ишлаб чиқилган математик моделлар болаларда юрак тузилмалари ўлчамларининг ёш ва антропометрик хусусиятларга боғлиқ ўзгаришларини аниқ баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: математик моделларни амалиётда қўллаш диагностик қарор қабул қилиш жараёнини тезлаштириб, қўшимча ва такрорий текширувларга эҳтиёжни камайтиради, натижада бир бемор учун ўртача 90 000 сўм, 420 нафар бемор ҳисобида эса 37 800 000 сўм маблағ тежалди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда юрак камераларининг морфометрик ўзгаришларини эрта аниқлаш ва дилатациясини тезкор баҳолаш учун қоринчалар ҳамда бўлмачаларнинг ўзаро нисбатларига асосланган норматив индекслар тизими ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги маълумотлар «Эхокардиографик текширув орқали болаларда юрак камераларининг кенгайишини экспресс-баҳолаш» номли услубий тавсиянома ҳамда «Эхокардиография ёрдамида болаларда юрак камераларининг кенгайишини экспресс-баҳолаш» дастурий маҳсулоти (№DGU 26478, 04.08.2023 й.) мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бошқармасининг 1-сонли консультатив-диагностик поликлиникасида (2025 йил 5 майдаги 94-сонли буйруқ) ва Оҳангарон тумани тиббиёт бирлашмасида (2025 йил 13 майдаги 2290-10-134-ТВ/2025-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 04 ноябрдаги №28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: нисбатларга асосланган экспресс-баҳолаш усулини киритиш текширув вақтини уч баравар қисқартиришга, диагностик аниқликни сақлашга ёрдам беради. Бу болаларда юрак-қон томир тизими патологиясини ўз вақтида аниқлаш, асоратлар ривожланиши хавфини камайтириш ва эрта даволашни бошлаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: амбулатор босқичда беморларни саралаш ва юқори хавф гуруҳларини аниқлаш ҳисобига ихтисослаштирилган текширувлардан оқилона фойдаланиш таъминланади, хамда бирламчи бўғин тиббиёт муассасасида йилига 1500 нафар бола текширилганда йиллик иқтисодий самара 135 000 000 сўм маблағ иқтисод қилинади.