Гафурова Сабохат Шаюнусовнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таъсирланган ичак синдромида невротик бузилишларнинг дифференциал таҳлили ва унда тиббий-психологик ёрдамни такомиллаштириш», 19.00.04 - Тиббий психология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Tib7024.
Илмий раҳбар: Ибодуллаев Зарифбой Ражабович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Абдумўмин Ибрагимович, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таъсирланган ичак синдромида невротик бузилишларни дифференциал таҳлили ва уларда тиббий психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таъсирланган ичак синдромининг гипермотор клиник турида хавотир ва обсессив-фобик бузилишлар, гипомотор турида невротик депрессия ва истерия, ҳар иккала турида эса вегетатив дисфункция билан астеник синдромнинг устунлиги аниқланган;
висцерал сезувчанлик индекси кўрсаткичларининг гипермотор вариантда сезиларли юқори бўлиши, қўрқув ва ваҳима симптомларининг ёш ортиши билан кучайиб бориши ҳамда VSI ва хавотир даражаси ўртасида кучли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
таъсирланган ичак синдроми билан касалланган беморларда невротик бузилишлар мавжуд бўлган ҳолатларда ҳаёт сифати шкаласининг “дисфория”, “фаолият чекланиши”, “соғлиқдан хавотир” ва “овқатга чеклов” доменлари кўрсаткичлари 2 баробар ёмонлашиши ҳамда психоэмоционал бузилишлар касалликнинг ижтимоий дезадаптациясини белгиловчи мустақил омил эканлиги исботланган;
комплекс психотерапевтик ёндашувни стандарт гастроэнтерологик даволаш билан биргаликда қўллаш орқали невротик ва соматик симптомларининг ишончли камайиши, висцерал гиперсезувчанлик даражасининг пасайиши ва беморларнинг кундалик фаоллиги ҳамда ижтимоий мослашуви яхшиланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Таъсирланган ичак синдромида невротик бузилишлар ва унда тиббий психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: таъсирланган ичак синдромининг гипермотор клиник турида хавотир ва обсессив-фобик бузилишлар, гипомотор турида невротик депрессия ва истерия, ҳар иккала турида эса вегетатив дисфункция билан астеник синдромнинг устунлиги аниқланганлиги буйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 12-23/222 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Таъсирланган ичак синдромида хавотир бузилишларни диагностикаси ва психотерапияси алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Миллий тиббиёт маркази 10.02.2024 йилдаги 01-3/17 сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази 1.04.2024 йилдаги 2 сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган, амалиётига тадбиқ қилинган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирли ҳузуридаги, илмий-техник кенгашнинг  2026 йил 12 январдаги 01/12 хулосаси маьлумотномаси билан тасдикланган. Ижтимоий самарадорлиги: ТИС билан оғриган беморларда невротик бузилишларни эрта боскичда аниқлаш орқали касалликнинг сурункали формаларига  ўтиб кетиши ва такрорий стационар ва амбулатор даволаниш ва сурункали психоэмационал синдромларнинг ривожланишининг олди олинган шу билан бирга ижтимоий муҳитга мослашиш, беморларнинг оиладаги ва иш жойидаги фаоллиги тиклашга эришилди. Иқтисодий самарадорлик: ТИСда невротик бузилишлар ва психоэмоционал синдромлар эьтиборга олинмаса, стрессни камайтириш, хавотирни бошкариш ва турмуш тарзини яхшилаш каби психологик ёндошувлар самарасиз бўлиб, даволаш жараёнини узоқлаштириб, беморнинг ҳаёт сифатини пасайтиради. ТИСда невротик бузилишларни эрта аниқлаш ва даволаш ҳар бир бемор учун бюджет ҳисобидан 1258000 сўмни тежаш имконини берди. Хулоса: ТИС билан оғриган беморларда невротик бузилишларни эрта аниқлаш ва уларни индивидуал психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда комплекс даволаш касалликнинг сурункали шаклларга ўтиб кетишини олдини олиб, беморнинг ижтимоий мослашувини, оилавий ва меҳнат фаоллигини тиклашга хизмат қилди ҳамда даволаш харажатларини оптималлаштириш орқали ҳар бир бемор учун бюджет маблағларини сезиларли даражада тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: висцерал сезувчанлик индекси кўрсаткичларининг гипермотор вариантда сезиларли юқори бўлиши, қўрқув ва ваҳима симптомларининг ёш ортиши билан кучайиб бориши ҳамда VSI ва хавотир даражаси ўртасида кучли мусбат корреляцион боғлиқлик мавжудлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 12-23/222 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Таъсирланган ичак синдромида хавотир бузилишларни диагностикаси ва психотерапияси алгоритми”  номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар  Миллий тиббиёт маркази 10.02.2024 йилдаги 01-3/17 сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази 1.04.2024 йилдаги 2 сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган, амалиётига тадбиқ қилинган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирли ҳузуридаги, илмий-техник кенгашнинг  2026 йил 12 январдаги 01/12 хулосаси маьлумотномаси билан тасдикланган. Ижтимоий самарадорлиги: ТИСда витцерал сезувчанлик индексини бартараф этиш ёки пасайтириш беморларда ижтимоий изоляциянинг камайиши, овқатлашишга бўлган чекловлар, оилавий ва жамоавий муносабатлар тикланиши ва ҳаёт сифати яхшиланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: висцерал сезувчанлик индексини камайтириш орқали қайта қайта шифокорга мурожаат қилиш, ортиқча текширувлардан ўтиш, дориларни кўп истеъмол қилиш ва қайта стационар даволаниш холатлари камайиб, даволаш жараёни оптималлаштирилди ва тиббий хизматларга сарфланадиган бюджет харажатларини 1258000 сўмга тежаш имконини берди. Хулоса: такомиллаштирилган тиббий психологик ёрдамни ташкил этиш бўйича ёндошув ТИСда висцерал сезувчанлик индексини камайтирада ва ижтимоий иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради.  
учинчи илмий янгилик: таъсирланган ичак синдроми билан касалланган беморларда невротик бузилишлар мавжуд бўлган ҳолатларда ҳаёт сифати шкаласининг “дисфория”, “фаолият чекланиши”, “соғлиқдан хавотир” ва “овқатга чеклов” доменлари кўрсаткичлари 2 баробар ёмонлашиши ҳамда психоэмоционал бузилишлар касалликнинг ижтимоий дезадаптациясини белгиловчи мустақил омил эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 12-23/222 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Таъсирланган ичак синдромида хавотир бузилишларни диагностикаси ва психотерапияси алгоритми” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар Миллий тиббиёт маркази 10.02.2024 йилдаги 01-3/17 сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази 1.04.2024 йилдаги 2 сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган, амалиётига тадбиқ қилинган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳузуридаги, илмий-техник кенгашнинг  2026 йил 12 январдаги 01/12 хулосаси маьлумотномаси билан тасдикланган. Ижтимоий самарадорлиги: ТИСда ҳаёт сифатини беморларни психологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда когнитив бихевиорал психотерапияни базис гастроэнтерологик даволаш билан биргаликда қўллаш беморларнинг психоэмоционал барқарорлигини ошириб, ижтимоий мослашувини яхшилаш, оилавий ва меҳнат фаолиятини тиклашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: психокоррекцион тадбирларни базис даво билан интеграция қилиш орқали даволаш жараёни қисқариб, такрорий мурожаатлар ва қайта стационар даволаниш холатлари камаяди, бу эса тиббий хизматларга сарфланадиган бюджет харажатларини оптималлаштириш имконини берди. Хулоса: мослаштирилган когнитив-бихевиорал психотерапияни ТИСни комплекс даволаш тизимига жорий этиш беморлардаги психоэмоционал бузилишларни самарали коррекция қилишни таъминлаб, уларнинг ҳаёт сифатини  ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий фойдага эришиш имконини беради. 
тўртинчи илмий янгилик: комплекс психотерапевтик ёндашувни стандарт гастроэнтерологик даволаш билан биргаликда қўллаш орқали невротик ва соматик симптомларининг ишончли камайиши, висцерал гиперсезувчанлик даражасининг пасайиши ва беморларнинг кундалик фаоллиги ҳамда ижтимоий мослашуви яхшиланиши асосланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 22 декабрдаги 12-23/222 т-сон маълумотнома билан тасдиқланган “Таъсирланган ичак синдромида хавотир бузилишларни диагностикаси ва психотерапияси алгоритми”  номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур илмий ишланмалар  кузатиладиган  Миллий тиббиёт маркази 10.02.2024 йилдаги 01-3/17 сонли буйруғи ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий амалий тиббиёт маркази 1.04.2024 йилдаги 2 сонли буйруқлари асосида амалиётга жорий этилган, амалиётига тадбиқ қилинган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирли ҳузуридаги, илмий-техник кенгашнинг  2026 йил 12 январдаги 01/12 хулосаси маьлумотномаси билан тасдикланган. Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган тиббий-психологик мезон ТИС беморларда невротик бузилишлар, висцерал сезувчанлик индекси ва ҳаёт сифати даражасини эрта аниқлаш касалликни сурункали шаклларга ўтиб кетишини камайтириб, ижтимоий мослашув, оилавий ва меҳнат фаоллигини тиклашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: невротик бузилишларни эрта аниқлаш ва мақсадли психокоррекция даволаш жараёнини оптималлаштириб, ҳар бир бемор учун ўртача  1258000 сўм бюджет маблағини тежаш имконини берди. Хулоса: мазкур мезон ТИСда невротик ва психоэмоционал бузилишларни, висцерал сезувчанлик индексини ва ҳаёт сифати кўрсаткичларини самарали коррекция қилиш, касаллик оғирлигини камайтириш ва даволаш харажатларини қисқартиришда юқори клиник ижтимоий аҳамиятга эга. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish