Азизий Азизхон Абдулло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий тарқалган ошқозон саратони кечишини прогнозлашда мультидисциплинар ёндашув», 14.00.14 - Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4292.
Илмий раҳбар: Гафур-Ахунов Мирза Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ФДБУ «Н.Н.Блохин номидаги Онкология миллий тиббий тадқиқот маркази» ихтисослаштирилган онкологик стационарида ва РИОваРИАТМнинг Тошкент вилояти филиалида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Тошкент давлат тиббиёт университети, DSс.06/2025.27.12.Tib.01.08.
Расмий оппонентлар: Худояров Санжарбек Сарварович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Гуламов Олим Мирзохитович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади IIa–IIIb босқичдаги меъда саратони билан оғриган беморларда клиник-морфологик ва молекуляр-биологик предикторларни аниқлаш орқали узоқ муддатли яшовчанликни белгилаб берувчи сабаб-оқибат механизмларини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан изоҳланади:
маҳаллий тарқалган ошқозон саратонининг IIIa-IIIb босқичларида 5 йил ва ундан ортиқ яшовчанлик 63,2% беморларда кузатилиши ҳамда у аёл жинси, 60 ёшгача бўлган беморлар, Лаурен бўйича ичак типи ва юқори/ўртача дифференцияланган ўсмалар билан ишончли боғлиқ эканлиги исботланган;
Лаурен бўйича диффуз тип, Борман III–IV турдаги инфильтратив ўсиш шакллари ва паст дифференцияланган (G3) ўсмалар юқори инвазивлик, эрта лимфоген диссеминация ҳамда яшовчанлик медианасининг 24,5 ойгача пасайиши билан тавсифланиши исботланган;
Ki-67, VEGFR, p53 ва Bcl-2 иммуногистокимёвий маркерларининг юқори экспрессияси умумий ва рецидивсиз яшовчанликнинг пасайиши билан ишончли боғлиқ экани ҳамда агрессив пролифератив-ангиоген фенотип шаклланишида муҳим аҳамиятга эгалиги асосланган;
маҳаллий тарқалган ошқозон саратонида ўсманинг клиник-морфологик ва иммунгистокимёвий хусусиятларини комплекс баҳолаш беморларни прогностик жиҳатдан стратификация қилиш ва жарроҳлик даволашнинг узоқ муддатли натижаларини аниқроқ прогноз қилиш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий тарқалган ошқозон саратони кечишини прогнозлашда мультидисциплинар ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: маҳаллий тарқалган ошқозон саратонининг IIIa-IIIb босқичларида 5 йил ва ундан ортиқ яшовчанлик 63,2% беморларда кузатилиши ҳамда у аёл жинси, 60 ёшгача бўлган беморлар, Лаурен бўйича ичак типи ва юқори/ўртача дифференцияланган ўсмалар билан ишончли боғлиқ эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Илмий кенгашининг 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳаллий тарқалган меъда саратонининг прогнозтик омиллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалининг 10.11.2025 йилдаги 19-сон ва Хоразм вилояти филиалининг 11.11.2025 йилдаги 138-1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги №01/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: маҳаллий тарқалган ошқозон саратонида беморларнинг клиник ва морфологик хусусиятларини комплекс баҳолаш юқори хавф гуруҳларини эрта аниқлаш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ҳамда беморларнинг узоқ муддатли яшовчанлигини яхшилаш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлик: клиник ва морфологик омилларни комплекс баҳолаш асосида даволаш тактикасини мақбул танлаш натижасида ортиқча диагностик ва даволаш тадбирлари қисқартирилиб, стационар даволаш муддатининг камайиши ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 1 135 000 сўм маблағни тежашга эришилади.
иккинчи илмий янгилик: Лаурен бўйича диффуз тип, Борман III–IV турдаги инфильтратив ўсиш шакллари ва паст дифференцияланган (G3) ўсмалар юқори инвазивлик, эрта лимфоген диссеминация ҳамда яшовчанлик медианасининг 24,5 ойгача пасайиши билан тавсифланиши исботланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Илмий кенгашининг 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳаллий тарқалган меъда саратонининг прогнозтик омиллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалининг 10.11.2025 йилдаги 19-сон ва Хоразм вилояти филиалининг 11.11.2025 йилдаги 138-1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги №01/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: маҳаллий тарқалган ошқозон саратонининг морфологик хусусиятларини баҳолаш касалликнинг агрессив кечиш эҳтимолини ўз вақтида аниқлаш, беморларни хавф гуруҳлари бўйича стратификация қилиш ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлик: морфологик прогноз омилларини амалиётга жорий қилиш натижасида даволаш ҳажмини мақбуллаштириш ва стационарда бўлиш муддатини қисқартириш ҳисобига ҳар бир бемор учун ўртача 1 110 000 сўм маблағ иқтисод қилинади.
учинчи илмий янгилик: Ki-67, VEGFR, p53 ва Bcl-2 иммуногистокимёвий маркерларининг юқори экспрессияси умумий ва рецидивсиз яшовчанликнинг пасайиши билан ишончли боғлиқ экани ҳамда агрессив пролифератив-ангиоген фенотип шаклланишида муҳим аҳамиятга эгалиги асосланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Илмий кенгашининг 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳаллий тарқалган меъда саратонининг прогнозтик омиллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалининг 10.11.2025 йилдаги 19-сон ва Хоразм вилояти филиалининг 11.11.2025 йилдаги 138-1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги №01/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: Ki-67, VEGFR, p53 ва Bcl-2 иммуногистокимёвий маркерларини баҳолаш ўсманинг биологик агрессивлигини эрта аниқлаш, беморларни индивидуал даволаш тактикасини белгилаш ва касаллик натижаларини прогноз қилиш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлик: иммуногистокимёвий тадқиқот натижаларини даволаш тактикасини танлашда қўллаш орқали стационар даволаш муддати қисқартирилиб, ҳар бир бемор учун ўртача 980 000 сўм маблағни тежашга эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: маҳаллий тарқалган ошқозон саратонида ўсманинг клиник-морфологик ва иммунгистокимёвий хусусиятларини комплекс баҳолаш беморларни прогностик жиҳатдан стратификация қилиш ва жарроҳлик даволашнинг узоқ муддатли натижаларини аниқроқ прогноз қилиш имконини бериши исботланганлиги бўйича таклифлар ТХКМРМ қошидаги Илмий кенгашининг 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳаллий тарқалган меъда саратонининг прогнозтик омиллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиалининг 10.11.2025 йилдаги 19-сон ва Хоразм вилояти филиалининг 11.11.2025 йилдаги 138-1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги №01/28-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: маҳаллий тарқалган ошқозон саратонида клиник, морфологик ва иммуногистокимёвий кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида беморларни прогностик стратификация қилиш даволаш тактикасини илмий асосда танлаш, касалликнинг узоқ муддатли натижаларини башорат қилиш ҳамда беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беришидан иборат. Иқтисодий самарадорлик: ишлаб чиқилган мультидисциплинар ёндашувни амалиётга жорий қилиш орқали диагностик ва даволаш тадбирларини мақбуллаштириш, стационар даволаш муддатини қисқартириш ҳамда ҳар бир бемор учун ўртача 1 240 000 сўм маблағни тежашга эришилади.