Мадраимова Мархамат Рахимбергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг минтақавий хусусиятлари” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:. B2025.2.PhD/Iqt5521.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Нурулла Бахромович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04
Расмий оппонентлар: Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдикаримов Исломбек Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида  кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан самарали тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини баҳолашнинг ҳудудий-интеграл методикаси илмий асосланган;
минтақада кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг дифференциаллашган ташкилий-иқтисодий механизми таклиф қилинган;
минтақада кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати самарадорлигини “юқори”-71≤КБТДСИ≤100, “ўрта”-51≤КБТДСИ≤70, “қуйи” — 35≤КБТДСИ≤50 ва “критик” – 0≤КБТДСИ≤34 даражаларда баҳолашнинг интеграл усули таклиф этилган;
Хоразм вилоятида тадбиркорлик субектлари фаолиятини риволаниш кўрсаткичларининг 2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Минтақада кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг ҳудудий хусусиятларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини баҳолашнинг ҳудудий-интеграл методикаси бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда тегишли ҳудудий бошқарув органлари фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг  2026-йил 4-июндаги 4-09/5663-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хоразм вилояти туман ва шаҳарларида кичик бизнес ва тадбиркорлик субектлари ривожланиш ҳолатини комплекс баҳолаш, ҳудудлар кесимида тадбиркорлик фаоллиги, молиявий қўллаб-қувватлаш, инфратузилмавий имкониятлар, янги ташкил этилган корхоналар ва фаол субектлар улушини қиёсий таҳлил қилиш имкониятлари кенгайган;
минтақада кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг дифференциаллашган ташкилий-иқтисодий механизми Хоразм вилояти ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантиришга оид дастурлар, манзилли чора-тадбирлар ва “йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июндаги 4-09/5663-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чоралари туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ихтисослашуви, инфратузилмавий салоҳияти, меҳнат ресурслари ва тадбиркорлик фаоллиги даражасидан келиб чиққан ҳолда табақалаштириш имконияти яратилган;
минтақада кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати самарадорлигини “юқори”-71≤КБТДСИ≤100, “ўрта”-51≤КБТДСИ≤70, “қуйи” — 35≤КБТДСИ≤50 ва “критик” – 0≤КБТДСИ≤34 даражаларда баҳолашнинг интеграл усули ҳудудий тадбиркорлик муҳитини мониторинг қилиш ва баҳолаш амалиётида фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 4-июндаги 4-09/5663-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туман ва шаҳарлар кесимида кичик бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ягона мезон асосида баҳолаш, ҳудудларни ривожланиш даражаси бўйича гуруҳлаш ҳамда “критик” ва “қуйи” даражадаги ҳудудлар учун алоҳида манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
Хоразм вилоятида тадбиркорлик субектлари фаолиятини риволаниш кўрсаткичларининг 2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ҳудудда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболларини белгилаш, ўрта муддатли дастурлар ва стратегик режалаштириш ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг  2026-йил 4-июндаги 4-09/5663-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030-йилгача бўлган даврда тадбиркорлик субектлари сони, фаол корхоналар улуши, янги ташкил этиладиган иш ўринлари, хизматлар ҳажми, экспорт салоҳияти ва маҳаллий бюджет тушумлари бўйича истиқболли йўналишларни аниқлаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish