Куралбаев Жўрабек Айбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда иқтисодий ўсишга эришишда энергия тизимидан самарали фойдаланишнинг статистик тадқиқоти”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6360.
Илмий раҳбар: Қўзибоев Беҳзод Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Муллабаев Бахтиёр Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ражабов Алибек Хушнудбекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишида энергетика истеъмоли таъсирининг статистик тадқиқотини амалга ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсиш ва энергия тизими орасидаги боғлиқликни вақтлараро ўзгарувчан компонентларга ажратилиб, динамик тебранишнинг содир бўлиш даври ва частотасини аниқлаш мақсадида тўлқинли таҳлил (Wавелет аналйсис) (R_xy^2 (τ,s)=|S(s^(-1) W_xy (τ,s)|^2/(S(s^(-1) |W_x (τ,s)|^2 S(s^(-1) |W_y (τ,s)|^2 )) амалга оширилган;
Ўзбекистон Республикасида энергия истеъмолининг иқтисодий ўсишга қисқа муддатли (Д(ГАС)=0.25) ва узоқ муддатли (ГАС=0.85) таъсир коеффисиентлари, кам сонли кузатувлар учун мустаҳкам натижаларни берувчи Ауторегрессиве Дистрибутед Лаг (АРДЛ) модели асосида ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикасида энергия истеъмолининг иқтисодий ўсишга таъсиридаги ноаниқликларини бартараф этишда барқарорликни таъминлаш, ресурслар сарфини оптималлаштириш, нарх, захира, хавфсизлик ва режалаштиришни аниқлашнинг турли даражаларида (тўпламнинг 20 фоиздан 80 фоизигача) баҳолаш имконини берувчи квантил регрессия модели Қ_(〖GDPG〗_t ) (τ∣Х=х)=аъ(τ)+X_t^ъ β(τ) таклиф этилган;
Ўзбекистон Республикасида энергия истеъмоли (табиий газ мисолида) кўрсаткичлари АРИМА модели асосида 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда иқтисодий ўсишга эришишда энергия тизими таъсирининг статистик тадқиқотини амалга ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсиш ва энергия тизими орасидаги боғлиқликни вақтлараро ўзгарувчан компонентларга ажратилиб, динамик тебранишнинг содир бўлиш даври ва частотасини аниқлаш мақсадида тўлқинли таҳлил бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-майдаги 7-1641-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1991–2024-йилларда иқтисодий ўсиш ва энергия истеъмоли орасидаги динамик боғланишларнинг даражаларини таҳлил қилиш имконияти яратилган, энергия истеъмоли ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни тўлқинли таҳлил ёрдамида динамик корреляциясини таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ошган ҳамда иқтисодий ўсишда энергиядан самарали фойдаланиш ва табиий газ энергияси истеъмолини оширишга оид таклифларни ишлаб чиқиш имконини берган;
Ўзбекистон Республикасида энергия истеъмолининг иқтисодий ўсишга қисқа муддатли (Д(ГАС)=0.25) ва узоқ муддатли (ГАС=0.85) таъсир коеффисиентлари, кам сонли кузатувлар учун мустаҳкам натижаларни берувчи Ауторегрессиве Дистрибутед Лаг (АРДЛ) модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-майдаги 7-1641-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ истеъмолининг иқтисодий ўсишга қисқа ва узоқ муддатли таъсирини ифодаловчи коеффициентларни ҳисоблаш имконияти яратилиб, қисқа муддатда табиий газ истеъмолининг 1 фоизга ошиши орқали иқтисодий ўсишни 0.25 фоизга ва узоқ муддатда эса 0.85 фоизга ошириши мумкинлиги аниқланган ҳамда ушбу модели ёрдамида вилоятда узоқ ва қисқа муддатда табиий газ истеъмолини ошириш орқали иқтисодий ўсишга эришишни таъминлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида энергия истеъмолининг иқтисодий ўсишга таъсиридаги ноаниқликларини бартараф этишда барқарорликни таъминлаш, ресурслар сарфини оптималлаштириш, нарх, захира, хавфсизлик ва режалаштиришни аниқлашнинг турли даражаларида (тўпламнинг 20 фоиздан 80 фоизигача) баҳолаш имконини берувчи квантил регрессия модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-майдаги 7-1641-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ истеъмоли иқтисодий ўсишнинг барча квантилларида иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатиши аниқланиб, минтақаларда энергия соҳасини ривожлантириш ва иқтисодий ўсишга эришишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида энергия истеъмоли (табиий газ мисолида) кўрсаткичлари АРИМА модели асосида 2030-йилгача бўлган прогноз қийматлари Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-майдаги 7-1641-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иқтисодий ўсишга эришишда табиий газ истеъмолининг оширилишига қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконияти яратилган.