Умаров Алишер Зокирович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Амударё гидрологик режимининг дарё узунлиги ва вақт бўйича ўзгаришларини баҳолаш”, 11.00.03 - Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2025.3.PhD/Gr411. 
Илмий раҳбар: Аденбаев Бахтиёр Ембергенович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.18/2025.27.12.Gr.02.01.
Расмий оппонентлар: Чембарисов Элмир Исмаилович, география фанлари доктори, профессор; Курбанбаев Сагит Ережепович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Амударё гидрологик режимининг инсон омили таъсирида унинг узунлиги ва вақт бўйича ўзгаришларини ҳамда Қуйи Амударёнинг сув ресурслари билан таъминланиш даражасининг ҳозирги ва яқин келажакдаги ҳолатларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударёнинг табиий ва антропоген гидрографик тармоқлари ҳолати ретроспектив таҳлил қилинган ҳамда уларнинг морфометрик (L, км; h, м; B, м; ω, м2) ва гидрологик (Q, м3/с; W, м3) кўрсаткичларига аниқлик киритилган;
Амударёда XIX асрнинг иккинчи ярмида илк бор амалга оширилган инструментал сув ўлчаш ишлари бўйича тўпланган маълумотларнинг таҳлиллари асосида дарё оқимининг тарихий йиллик характерли миқдорлари (Qмах, Qўрт, Qмин, Wмах, Wўрт, Wмин ) аниқланган;
Амударёда ХХ асрнинг I ярмида бажарилган стационар гидрологик кузатишлар ва сув ўлчаш ишларидаги узилишлар регрессион таҳлил асосида тикланган ва дарё оқими маълумотлари 125 йиллик бир маъноли қаторларга келтирилган;
Амударё сув режими элементлари ва оқими миқдорларининг, турли йилларда амалга оширилган сув хўжалиги тадбирлари таъсирида, дарё узунлиги ва вақт бўйича ўзгаришлари баҳоланган;
Қуйи Амударёга ҳозирда етиб келаётган ва яқин келажакда кутилаётган эҳтимолий оқим миқдорлари, Қўштепа канали таъсирини ҳисобга олган ҳолда, баҳоланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Амударё гидрологик режими ва оқими миқдорларининг антропоген омиллар таъсирида унинг узунлиги ва вақт бўйича ўзгаришларини баҳолаш натижалари асосида:
Амударёнинг ҳозирги кунда шаклланган табиий ва антропоген гидрографик тармоқлари ҳолати баҳолаш натижалари ва уларнинг морфометрик ҳамда гидрологик кўрсаткичларининг аниқлик киритилган миқдорий қийматларидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Оролбўйи дельта бошқармасида ҳудуднинг гидрографик тавсифини охирги йилларга хос бўлган гидрологик кўрсаткичлар билан асослашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 19 январдаги № 03/09-3-20 - сонли маълумотномаси). Натижада Оролбўйи ҳудудидаги, вазирлик тизимига қарашли, сув объектларининг гидрографик тавсифи янги морфометрик ҳамда гидрологик маълумотлар билан бойитилган;
Амударёда ХIХ асрнинг иккинчи ярмида илк бор амалга оширилган инструментал сув ўлчаш ишлари маълумотлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Оролбўйи дельта бошқармасида Қуйи Амударё оқимининг тарихий характерли миқдорларини белгилашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 19 январдаги № 03/09-3-20 - сонли маълумотномаси). Натижада Қуйи Амударё ҳудудининг қайд этилган тарихий босқичларда сув билан таъминланганлик даражасини баҳолаш ҳамда уларни ҳозирги ҳолат билан солиштиришнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
Амударёда ХХ асрнинг I ярмида амалга оширилган гидрологик кузатишлар ва ўлчаш ишларидаги узилишларни тиклаш ва дарё оқимини 125 йиллик бир маъноли узун гидрологик қаторга келтириш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши Миллий Қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология агентлигида мазкур ҳисоб даври учун Амударё оқими ва унинг миқдорий ўзгаришларини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши Миллий Қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2026 йил 9 февралдаги № 01-15/171 - сонли маълумотномаси). Натижада, Амударё узунлиги бўйича жойлашган гидрологик постларда унинг оқими миқдорлари кўрсаткичларини аниқлаш ишончлилигини оширишнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
Амударё сув режими элементлари ва оқими миқдорларининг дарёда турли йилларда амалга оширилган сув хўжалиги тадбирлари таъсирида унинг узунлиги ва вақт бўйича ўзгаришларини баҳолаш натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Оролбўйи дельта бошқармасида табиий ва антропоген келиб чиқишли сув объектлари барқарорлигини таъминлаш режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 19 январдаги №03/09-3-20-сонли маълумотномаси). Натижада Қуйи Амударёдаги барча турдаги сув объектлари фаолиятини интеграциялашган ҳолатда бошқаришни ташкил этишнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
Амударёдан унинг қуйи оқимига турли ҳисоб даврларида кириб келган оқим миқдорларини ва уларнинг келгусида кутилаётган эҳтимолий миқдорий ўзгаришларини баҳолаш натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Оролбўйи дельта бошқармасида, ҳудудда юзага келган сув тақчиллиги шароитида, мавжуд сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 19 январдаги № 03/09-3-20-сонли маълумотномаси). Натижада сув тақчиллиги юқори бўлган Оролбўйи ҳудудида мавжуд сув ресурсларидан иқтисодий тежамкорлик билан фойдаланишни ташкил этишнинг қўшимча имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish