Хожиев Амриддин Кучаковичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Жанубий Ҳисор зонасидаги (Жанубий Тян-Шан) габбро-плагиогранитоидлили сериясининг петрологик-геокимёвий хусусиятлари ва маъдандорлиги”, 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Илмий раҳбар: Мамаджанов Юнус, геология-минералогия фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тожикистон Миллий Фанлар Академияси Геология, зилзилабардош қурилиш ва сейсмология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.31/2025.27.12.GM.06.01.
Расмий оппонентлар: Мамарозиков Усмонжон Довронович, геология-минералогия фанлари доктори; Диваев Фарид Карибович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тожикистон Республикаси ҳудудидаги Жанубий Ҳисор зонасининг Жанубий Тиён-Шон қисмидаги габбро-плагиогранитоидли сериясининг петрологик-геокимёвий хусусиятлари, геодинамик шаклланиш шароитлари, петрогенезиси ва маъдандорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Ҳисор зонасининг габбро-плагиогранитоидли серияси тоғ жинслари цирконлари бўйича У-Пб изотоп усулида ёш аниқланиб, 322-316 млн йилга тенглиги аниқланган;
Жанубий Ҳисор зонасининг габбро-плагиогранитоидли серияси тогʻ жинсларининг петрографик-минералогик хусусиятлари асосланган;
Жанубий Ҳисор зонасининг габбро-плагиогранитоидли сериясининг интрузив жинсларининг геокимёвий хусусиятлари аниқланган;
габбро-плагиогранитоидли сериясининг геодинамик шароитлари таҳлил қилиниб, мантияга хос генезиси илмий асосланган ҳамда габбро-плагиогранитоидли сериясининг маъдандорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Ҳисор зонасининг габбро-плагиогранитоидли сериясини батафсил геологик-петрографик ҳамда геокимёвий тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
цирконлар бўйича У-Пб ёш аниқлаш усули маълумотларига асосланиб, габбро-плагиогранитоид сериясига мансуб жинсларнинг изотоп ёши 323-316 млн йил эканлиги “Тожик Қидирув-Геологик Экспедицияси” давлат унитар корхонаси ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Геология бошқармаси 04.04.2025 й., №12-346 маълумотнома). Натижада, Жанубий Ҳисорнинг геологик харитасини тузишда, ҳудуд геологик ривожланиш босқичлари схемасини ишлаб чиқишда ва Жанубий Ҳисор зонаси стратиграфик устунини тузишда қўлланилган;
габбро-плагиогранитоид серияси жинсларининг петрографик-минералогик, петрокимёвий ва геокимёвий хусусиятлари “Тожик Қидирув-Геологик Экспедицияси” давлат унитар корхонаси ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Геология бошқармаси 04.04.2025 й., №12-346 маълумотнома). Натижада, мазкур жинсларнинг ҳосил бўлиш геодинамик шароитлари, петрогенез хусусиятлари ҳамда уларнинг маъдандорлиги қонуниятларини белгилаш имконини берган;
габбро-плагиогранитоидли серия жинсларининг геокимёвий ихтисослашуви “Тожик Қидирув-Геологик Экспедицияси” давлат унитар корхонаси амалиётига жорий этилган (Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Геология бош 04.04.2025 й., №12-346 маълумотнома). Натижада, Жанубий Ҳисор ҳудудида эндоген маъданлашув шаклланишидаги уларнинг ролини баҳолаш ва янги маъдан намоён бўлишларини башорат қилишда илмий асосланган башорат мезонини ишлаб чиқишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish