Ходжаева Жейрона Равшонбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари томонидан кичик бизнесни молиялаштириш кўрсаткичлари», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4148.
Илмий раҳбар: Тожиев Раҳматилла Раҳмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Агробанк” АТБ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларининг кичик бизнес субектларини молиялаштиришни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субектларини молиялаштириш тартиби бир марталик йирик кредит ажратиш амалиёти ўрнига кредит маблағларини лойиҳанинг бажариш босқичлари ва пул оқими шаклланишига мос равишда қисмларга бўлиб ажратиш ҳамда ҳар бир навбатдаги қисмни олдинги маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги билан боғлаш механизмини жорий етиш асосида такомиллаштирилган;
тижорат банкларида кичик бизнес субектларининг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш услубиёти гаров таъминотига устувор таяниш ўрнига қарз олувчининг ойлик пул оқими, тушум барқарорлиги, айланма маблағ ҳаракати ва операцион фаоллигига асосланган баҳолаш моделини қўллаш ҳамда кредитни қоплаш мақбул коеффициентини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
кичик бизнес субектларини кредитлашда рискни баҳолаш тизими дебитор қарздорлик айланиш муддати, тушум динамикаси, мижозлар базаси барқарорлиги ва ноанъанавий молиявий кўрсаткичларни 100 балллик интеграл скоринг таркибига киритиш, бунда камида 70 балл тўплаган субъектларни кредитлашнинг мақбул сегменти сифатида ажратиш механизмини жорий етиш асосида такомиллаштирилган;
Хоразм вилоятида кичик бизнес субектларининг иқтисодиётдаги ролини босқичма-босқич ошириш тенденцияларини ифодаловчи економетрик модел асосида 2030-йилга қадар кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегиясининг асосий мақсадли кўрсаткичлари прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
кичик бизнес субъектларини молиялаштириш тартиби бир марталик йирик кредит ажратиш амалиёти ўрнига кредит маблағларини лойиҳанинг бажариш босқичлари ва пул оқими шаклланишига мос равишда қисмларга бўлиб ажратиш ҳамда ҳар бир навбатдаги қисмни олдинги маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги билан боғлаш механизмини жорий этиш асосида такомиллаштириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 07-июльдаги №05-14/16798-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кредитлаш ҳажмини ошириш, банклар томонидан рискларни баҳолаш сифатини яхшилаш ва кичик бизнеснинг иқтисодиётдаги фаоллиги ҳамда самарадорлиги ошириш имкони яратилган;
тижорат банкларида кичик бизнес субъектларининг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш услубиёти гаров таъминотига устувор таяниш ўрнига қарз олувчининг ойлик пул оқими, тушум барқарорлиги, айланма маблағ ҳаракати ва операцион фаоллигига асосланган баҳолаш моделини қўллаш ҳамда кредитни қоплаш мақбул коэффициентини белгилаш асосида такомиллаштириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 07-июльдаги №05-14/16798-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф асосида кредит баҳолаш механизмини жорий этиш натижасида тижорат банкларида кредитлашнинг гаровга боғлиқлик даражаси камаяди ва кредит ажратишда реал тўлов қобилиятини баҳолаш устувор аҳамият касб этиб, кредитлаш қамровини кенгайтириш, айниқса гаров таъминотига эга бўлмаган, лекин барқарор пул оқимига эга кичик бизнес субъектлари учун молиявий ресурсларга кириш имконияти оширилган;
кичик бизнес субъектларини кредитлашда рискни баҳолаш тизими дебитор қарздорлик айланиш муддати, тушум динамикаси, мижозлар базаси барқарорлиги ва ноанъанавий молиявий кўрсаткичларни 100 балллик интеграл скоринг таркибига киритиш, бунда камида 70 балл тўплаган субъектларни кредитлашнинг мақбул сегменти сифатида ажратиш механизмини жорий этиш асосида такомиллаштириш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 07-июльдаги №05-14/16798-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф тижорат банкларида қарз олувчиларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш тизими янада аниқлашган ва самарали шаклга эга бўлади, натижада кредит рискларини аниқлаш ва бошқариш даражаси яхшиланган;
Хоразм вилоятида кичик бизнес субъектларининг иқтисодиётдаги ролини босқичма-босқич ошириш тенденцияларини ифодаловчи эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегиясининг асосий мақсадли кўрсаткичлари прогнози “Микрокредитбанк” АТБ амалиётига жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 07-июльдаги №05-14/16798-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклиф Хоразм вилоятида кичик бизнес субъектларининг иқтисодиётдаги ролини босқичма-босқич ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш стратегиясининг асосий мақсадли кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини берган.