Азларова Азиза Ахроровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банклари инновацион хизматларини ривожлнтиришнинг методологик асослари”, 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc. 03/2025.27.12.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобуржон Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раззоқов Жасур Хамрабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари инновациён хизматларини ривожлантиришнинг методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “янги авлод банк хизматлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тижорат банкларида янги авлод банк хизматларини таснифлаш услуби, банк хизматларини рақамлаштириш даражаси, мижоз билан ўзаро ҳамкорлик шакли ва технологик интеграция даражаси мезонлари асосида уч поғонали таснифлаш орқали такомиллаштирилган;
замонавий банк хизматларининг самарадорлиги ва сифатини комплекс баҳолаш услуби рақамлаштириш даражаси, операцион самарадорлик, мижоз учун яратилган қиймат ва стратегик барқарорлик мезонларига мос равишда 30:25:25:20 нисбатдаги вазн коеффициентлари қўлланилган ҳолда “Дигитал–Деливерй–Деманд–Дурабилитй” баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
мижозга йўналтирилган банк экотизимларини шакллантириш услуби доирасида рақамли етуклик, мижоз жалб этилиши, хизматлардан фойдаланиш частотаси, мижоз содиқлиги ва истеъмолчи хулқ-атворининг мослашувчанлиги индикаторлари асосида банк экотизими самарадорлигини баҳолаш таклиф этилган;
рақамли трансформация шароитида банк хизматларини кўрсатиш жараёни мижоз билан ўзаро алоқанинг идентификация, хизматни мослаштириш ва қайта алоқа каби 3 та оралиқ интерфейсини ягона омниканал моделда интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
тижорат банкларида инновацион банк хизматлари методологиясини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш асосида “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тижорат банклари инновацион хизматларини ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “янги авлод банк хизматлари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини тижорат банкларида янги авлод банк хизматларини таснифлаш услуби, банк хизматларини рақамлаштириш даражаси, мижоз билан ўзаро ҳамкорлик шакли ва технологик интеграция даражаси мезонлари асосида уч поғонали таснифлаш орқали такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий таълим муассасаларининг “Банк иши” таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Пул ва банклар” номли дарсликни (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7- октябрдаги 387-сонли буйруғи) ҳамда магистратура босқичида “Банк менежменти” номли дарсликни (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 25-декабрдаги 511-сонли буйруғи) тайёрлашда фойдаланилган. Мазкур илмий муаллифлик таърифининг амалиётга жорий қилиниши натижасида талабаларда “янги авлод банк хизматлари” тушунсаси ҳамда иқтисодиётни трансформациялаш шароитида инновацион банк хизматларини методологиясининг назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштиришнинг иқтисодий мазмуни юзасидан янги назарий билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш имкони яратилган;
замонавий банк хизматларининг самарадорлиги ва сифатини комплекс баҳолаш услуби рақамлаштириш даражаси, операцион самарадорлик, мижоз учун яратилган қиймат ва стратегик барқарорлик мезонларига мос равишда 30:25:25:20 нисбатдаги вазн коеффициентлари қўлланилган ҳолда “Дигитал–Деливерй–Деманд–Дурабилитй” баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки амалиётида қўлланилган (Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 5-майдаги 03-04/10833-сон маълумотноаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг 2026-йил 1-январ ҳолатига янги авлод банк хизматлари сони 28 фоизга ошиб, рақамли банк хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сони 162 минг нафарга, масофавий (онлайн) хизматлар улуши жами операцияларда 42 фоиздан 67 фоизни ташкил этишига эришилган;
мижозга йўналтирилган банк экотизимларини шакллантириш услуби доирасида рақамли етуклик, мижоз жалб этилиши, хизматлардан фойдаланиш частотаси, мижоз содиқлиги ва истеъмолчи хулқ-атворининг мослашувчанлиги индикаторлари асосида банк экотизими самарадорлигини баҳолаш таклифи «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки амалиётида қўлланилган (Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 5-майдаги 03-04/10833-сон маълумотноаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг 2026-йил 1-январ ҳолатига рақамлаштириш даражаси (Дигитал) кўрсаткичлари асосида онлайн хизматлар улуши 45 фоиздан 70 фоизга етиб, операцион самарадорлик (Деливерй) ошиши натижасида хизмат кўрсатиш вақти ўртача 18 фоизга қисқариб, мижозлар учун яратилган қиймат (Деманд) кўрсаткичлари яхшиланиб, мижозлар қониқиш даражаси 22 фоизга ошиш имконини берган;
рақамли трансформация шароитида банк хизматларини кўрсатиш жараёни мижоз билан ўзаро алоқанинг идентификация, хизматни мослаштириш ва қайта алоқа каби 3 та оралиқ интерфейсини ягона омниканал моделда интеграциялаш асосида такомиллаштириш юзасидан киритилган таклифи «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки амалиётида қўлланилган (Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 5-майдаги 03-04/10833-сон маълумотноаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида банкнинг 2026-йил 1-январ ҳолатига мижозга йўналтирилган рақамли банк экотизимини шакллантириш, мижозлар жалб этилиш даражасини сезиларли ошириш ҳамда уларнинг хулқ-атворига мос индивидуал хизматлар пакетларини ишлаб чиқиш имконини бериб, банкнинг фаол рақамли мижозлари улуши 45 фоиздан 70 фоизга етказилган, мижозларнинг хизматлардан фойдаланиш частотаси 1,6 бараварга ошган, кросс-сотувлар ҳажми 35 фоизга кенгайди ҳамда мижозларни сақлаб қолиш даражаси 25 фоизга яхшиланган;
тижорат банкларида инновацион банк хизматлари методологиясини жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш асосида “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки ривожланиш стратегиясига киритилган (Микрокредитбанк акциядорлик тижорат банкининг 2026-йил 5-майдаги 03-04/10833-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида банкнинг 2030-йилгача бўлган ривожланиш стратегиясида инновацион хизматлар, рақамли мижозлар базаси, комиссион даромадлар ва онлайн операциялар улушини олдиндан баҳолаш имкони яратилиб, банкда қарор қабул қилиш сифатини ошириб, рақобатбардошлик, рентабеллик ва мижозга йўналтирилганлик даражасини кучайтирган.