Отабоев Нодирбек Ойбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида электрон хизматларни такомиллаштириш”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5923
Илмий раҳбар: Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети:
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Турсунов Шерзод Абдукодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Садинов Азиз Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида электрон хизматларни такомиллаштиришнинг назарий-услубий ва ташкилий-иқтисодий асосларини ривожлантириш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, электрон хизматлар кўрсатиш тизимида фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатларини реал вақт режимида таҳлил қилиш, хизмат ссенарийларини мижознинг рақамли профилига мос равишда динамик шакллантириш ҳамда БПМН модели асосида бизнес-жараёнларни бошқаришни такомиллаштиришга оид илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқилган; 
электрон хизматлар платформаларида исте'молчиларнинг рақамли фаоллиги (ДФ = 8-16 марта/ой), хизматлардан фойдаланиш интенсивлиги (ФИ = 10-18 марта/ой), ўртача транзакция ҳажми (ТҲ = 2,5-4,5 млн сўм) ҳамда мурожаат мақсадлари бўйича Коҳоненнинг Селф-Организинг Мап (СОМ) нейрон тармоғи асосида кўп мезонли сегментация модели ишлаб чиқилиб, фойдаланувчиларни бешта мақсадли кластерга ажратиш ҳамда персонализациялашган электрон хизматларни бошқаришнинг илмий-услубий ёндашуви такомиллаштирилган;
блокчейн технологияси ва Смарт Cонтраcт воситаларини электрон хизматлар платформаларига интеграциялаш асосида электрон хизматларни кўрсатишнинг шаффофлиги, хавфсизлиги ва ишончлилигини та'минловчи комплекс автоматлаштирилган бошқарув механизми ишлаб чиқилиб, транзакцияларни реал вақт режимида верификациялаш, шартномалар ижросини автоматик бошқариш ҳамда электрон хизматларни рақамлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий модели такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда электрон хизматлари ҳажмининг барқарор ўсиш динамикаси асосида экспоненсиал, полином ва лог-чизиқли тренд моделларини қўллаш орқали электрон хизматлар ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиёт шароитида электрон хизматларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
услубий ёндашувга кўра, электрон хизматлар кўрсатиш тизимида фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатларини реал вақт режимида таҳлил қилиш, хизмат ссенарийларини мижознинг рақамли профилига мос равишда динамик шакллантириш ҳамда БПМН модели асосида бизнес-жараёнларни бошқаришни такомиллаштиришга оид илмий-услубий тавсиялардан олий та'лим муассасалари талабалари учун тавсия этилган «Блокчейн технологияси» дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 23-сентябрдаги 369-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида электрон хизматларни моделлаштириш ва бошқаришда БПМН технологиясидан фойдаланиш, фойдаланувчиларнинг рақамли хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш асосида хизматларни персонализациялаш ҳамда бизнес-жараёнларни автоматлаштириш бўйича талабаларнинг назарий билимлари кенгайтирилиб, амалий кўникмаларини ривожлантириш имконияти яратилган; 
электрон хизматлар платформаларида исте'молчиларнинг рақамли фаоллиги (ДФ = 8-16 марта/ой), хизматлардан фойдаланиш интенсивлиги (ФИ = 10-18 марта/ой), ўртача транзакция ҳажми (ТҲ = 2,5-4,5 млн сўм) ҳамда мурожаат мақсадлари бўйича Коҳоненнинг Селф-Организинг Мап (СОМ) нейрон тармоғи асосида кўп мезонли сегментация модели ишлаб чиқилиб, фойдаланувчиларни бешта мақсадли кластерга ажратиш ҳамда персонализациялашган электрон хизматларни бошқаришнинг илмий-услубий ёндашуви такомиллаштирилган  илмий асос таклифи “АЗКАМ МИР ТРАДЕ” МЧЖ фаолиятида амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенатининг Бюджет ва Иқтисодий масалалар қўмитасининг 2026-йил 1-июлдаги 05/2617-сонли маълумотномаси)  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида юқори даромадли мижозлар сегментида кросс-сотув механизмлари ҳисобига ҳар бир фойдаланувчига тўғри келадиган ўртача даромад  12-18 фоизга ошиб , офлайн хизмат кўрсатиш билан боғлиқ операцион харажатлар 8-12 фоизга қисқарди;
блокчейн технологияси ва Смарт Cонтраcт воситаларини электрон хизматлар платформаларига интеграциялаш асосида электрон хизматларни кўрсатишнинг шаффофлиги, хавфсизлиги ва ишончлилигини та'минловчи комплекс автоматлаштирилган бошқарув механизми ишлаб чиқилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенатининг Бюджет ва Иқтисодий масалалар қўмитасининг 2026-йил 1-июлдаги 05/2617-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида транзакцияларни реал вақт режимида верификациялаш, шартномалар ижросини автоматик бошқариш ҳамда электрон хизматларни рақамлаштириш асосида транзаксион харажатларни 15-18 фоизга, шартномаларни расмийлаштириш муддатини 21-22 фоизга қисқартирилиб ва электрон хизматлар самарадорлиги индексини 2,8 баробарга оширилди. 
Ўзбекистонда электрон хизматлари ҳажмининг барқарор ўсиш динамикаси асосида экспоненсиал, полином ва лог-чизиқли тренд моделларини қўллаш орқали электрон хизматлар ривожланишининг 2030 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда мазкур прогнозлар бизнес субектларда  электрон хизматларни ривожлантириш бўйича стратегик ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенатининг Бюджет ва Иқтисодий масалалар қўмитасининг 2026-йил 1-июлдаги 05/2617-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши бизнес субектларида электрон хизмат мониторинги, бошқарув самарадорлиги ва автоматлаштириш имкониятларидан фойдаланиш даражасининг изчил ошишига хизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish