Неъматов Шохрухбек Маъмуржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат тармоғини иқтисодий ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5654
Илмий раҳбар: Касимов Азамат Абдуракимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.03
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мадрахимова Гуласал Рузимбой қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат тармоғини иқтисодий ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат тармоғини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва замонавий илмий-назарий ёндашувлар асосида ресурс самарадорлиги, технологик янгиланиш даражаси, институционал муҳит сифати ҳамда инфратузилмавий таъминот даражаси ўртасидаги ўзаро интеграцияга асосланган кўп омилли мослашувчан иқтисодий ривожланиш модели таклиф этилган; 
саноат тармоғи ривожланишига ривожланишига таъсир этувчи тармоқ диверсификация даражаси (Д), юқори қўшилган қиймат улуши (В) ва инфратузилма ривожланганлик даражаси (Ф) омилларини умумлаштирувчи интеграл индекс (Иср) ҳамда уни баҳолашнинг “паст” (0 < Иср ≤ 0,2), “қониқарли” (0,2 < Иср ≤ 0,4), “ўртача” (0,4 < Иср ≤ 0,6), “яхши” (0,6 < Иср ≤ 0,8) ва “юқори” ривожланиш (0,8 < Иср ≤ 1) даражаси чегаравий мезонлари ишлаб чиқилган; 
саноат тармоғини иқтисодий ривожлантиришнинг институционал, инвестицион ва инновацион компонентларини уйғунлаштирувчи ҳамда “институционал барқарорлик – инвестиция фаоллиги – технологик модернизация – иқтисодий самарадорлик” занжири асосида интеграллашган ривожланиш механизми такомиллаштирилган;
саноат тармоғининг иқтисодий ривожланишини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар бўйича вақт қатор хусусиятларини ҳисобга олувчи АРИМА модели асосида 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат тармоғини иқтисодий ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат тармоғини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва замонавий илмий-назарий ёндашувлар асосида ресурс самарадорлиги, технологик янгиланиш даражаси, институционал муҳит сифати ҳамда инфратузилмавий таъминот даражаси ўртасидаги ўзаро интеграцияга асосланган кўп омилли мослашувчан иқтисодий ривожланиш модели Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида қўлланилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 10-июндаги 01-06-30-5848-сонли маълумотномаси). Натижада саноат тармоғини ривожлантириш устуворликларини комплекс асосда белгилаш, ресурслардан самарали фойдаланиш даражасини ошириш ҳамда стратегик қарорлар қабул қилиш самарадорлигини таъминлаш имконияти кенгайишига эришилган;
саноат тармоғи ривожланишига ривожланишига таъсир этувчи тармоқ диверсификация даражаси (Д), юқори қўшилган қиймат улуши (В) ва инфратузилма ривожланганлик даражаси (Ф) омилларини умумлаштирувчи интеграл индекс (Иср) ҳамда уни баҳолашнинг “паст” (0 < Иср ≤ 0,2), “қониқарли” (0,2 < Иср ≤ 0,4), “ўртача” (0,4 < Иср ≤ 0,6), “яхши” (0,6 < Иср ≤ 0,8) ва “юқори” ривожланиш (0,8 < Иср ≤ 1) даражаси чегаравий мезонлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида қўлланилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 10-июндаги 01-06-30-5848-сонли маълумотномаси). Натижада тармоқдаги таркибий ўзгаришларнинг иқтисодий ўсишга таъсирини аниқ баҳолаш, инфратузилмавий инвестицияларни мақсадли йўналтириш ва тармоқлараро мутаносибликни таъминлаш имконияти яратилган;
саноат тармоғини иқтисодий ривожлантиришнинг институционал, инвестицион ва инновацион компонентларини уйғунлаштирувчи ҳамда “институционал барқарорлик – инвестиция фаоллиги – технологик модернизация – иқтисодий самарадорлик” занжири асосида интеграллашган ривожланиш механизми Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида қўлланилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 10-июндаги 01-06-30-5848-сонли маълумотномаси). Натижада саноат корхоналарида инвестицион жозибадорликни ошириш, инновацион фаолликни рағбатлантириш ва узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш имконияти ошган;
саноат тармоғининг иқтисодий ривожланишини ифодаловчи асосий кўрсаткичлар бўйича вақт қатор хусусиятларини ҳисобга олувчи АРИМА модели асосида 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятида қўлланилган (Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 10-июндаги 01-06-30-5848-сонли маълумотномаси). Натижада саноат тармоғини янада иқтисодий ривожлантиришни таъминловчи ўрта муддатли истиқболли йўналишларни белгилаш ҳамда мақсадли кўрсаткичларни мақбуллаштиришда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish