Мамасидиков Мухсинжон Мусажоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғиноми): “Темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш йўналишлари”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ҳттпс://B2026.3.PhD/Iqt5963
Илмий раҳбар: Ходжаева Нодираҳон Абдурашидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.I.01.09
Расмий оппонентлар: Назарова Рано Рустамовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гаибназарова Зумрад Талатовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспортини инновацион ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти тизимини мониторинг қилишга ва соҳанинг иноовацион ривожланишидаги муаммоларнинг таъсир даражасини аниқлашга қаратилган, технологик ривожланиш имкониятини ҳамда моддий техник база ва инфратузилма ҳамда иқтисодий-экологик самарадорлигига баҳо берувчи индикаторларнинг меʼёрий ва чегаравий қийматлари асосланган;
темир йўл транспортини инновацион ривожланиш даражасини “паст даражада” (0.0-0.39), “фрагментлашган ривожланиш” (0.40-0.59), “барқарор инновацион ўсиш” (0.60-0.79) ва “стратегик трансформация ҳолати” (0.80-1.00) шкалалар асосида баҳолаш услуби таклиф этилган;
темир йўл транспортида инновацион инерсиядан чиқиш механизми “Инновацион фонд ва ЭСГ-мос молиялаштиришни ташкил этиш” ва “Энергия тежамкор ҳаракат таркибини лизинг орқали харид қилиш” ёндашувлари асосида такомиллаштирилган;
темир йўл транспортида инновацион фаолиятни баҳолаш мақсадида қўшилган қиймат, ИТТКИ ҳажми ва киритилган инвестициялар қиймати ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида инновацион ривожланишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл транспорти тизимини инновацион ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспорти тизимини мониторинг қилишга ва соҳанинг иноовацион ривожланишидаги муаммоларнинг таъсир даражасини аниқлашга қаратилган, технологик ривожланиш имкониятини ҳамда моддий техник база ва инфратузилма ҳамда иқтисодий-экологик самарадорлигига баҳо берувчи индикаторларнинг меʼёрий ва чегаравий қийматларини асослаш бўйича берилган таклифлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 11-июлдаги 07/2671-25-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни жорий этиш натижасида соҳада қайси жиҳатлар орвада қолаётгани ва тармоқ субектлари учун аниқ қарор қабул қилиш имкониятини беради;
темир йўл транспортини инновацион ривожланиш даражасини “паст даражада” (0.0-0.39), “фрагментлашган ривожланиш” (0.40-0.59), “барқарор инновацион ўсиш” (0.60-0.79) ва “стратегик трансформация ҳолати” (0.80-1.00) шкалалар асосида баҳолаш бўйича берилган таклифлар “Ўзбекистон темир йўллари” Аж фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 11-июлдаги 07/2671-25-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида темир йўл транспорт тизимининг инновацион ривожланишидаги салбий тенденсияларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини яратган;
темир йўл транспортида инновацион инерсиядан чиқиш механизми “Инновацион фонд ва ЭСГ-мос молиялаштиришни ташкил этиш” ва “Энергия тежамкор ҳаракат таркибини лизинг орқали харид қилиш” ёндашувлари асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 11-июлдаги 07/2671-25-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида харажатларнинг 15–20%ини лизинг асосида трансформация қилиш йўли билан ҳаракат таркибини янгилашнинг институционал тизимини шакллантириш имконияти яратилади;
темир йўл транспортида инновацион фаолиятни баҳолаш мақсадида қўшилган қиймат, ИТТКИ ҳажми ва киритилган инвестициялар қиймати ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида инновацион ривожланишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари юзасидан берилган таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2025-йил 11-июлдаги 07/2671-25-сон маълумотномаси). Натижада 2030-йилга қадар тармоқнинг қўшилган қийматида 1,8 баробар ўсишга эришиш учун зарур инвестиция ҳажми ва фаолият йўналишлари аниқ тартибга солинишига замин яратилди.