Ачилова Фируза Курбановнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда хизматлар соҳасини ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида). 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Iqt1149.
Илмий маслаҳатчи: Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибадуллаев Эргаш Бактурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда хизматлар соҳасини ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа барқарорлигини таъминлашда хизматлар соҳасини самарали стратегик режалаштиришга қаратилган ҳудудий “инновацион бизнес модели” (ИБМРСС)дан фойдаланиш таклифи асосланган;
минтақада хизмат кўрсатиш ҳажми, хизматлар сифати, бандлик даражаси, инфратузилма тармоқлари ривожи ва инновацион фаолликни таъминлашга қаратилган минтақавий ривожланишни “юқори” самарадор (0,8-1), “ўрта” самарадор (0,5-0,7) ва “қуйи” самарадор (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш усули таклиф этилган;
минтақалар кесимида ихтисослашувни белгилайдиган Қашқадарё вилоятида хизматлар соҳасини диверсификациялаш даражасининг “локализация” коеффициентини (ЛҚ) аниқлаш методологияси таклиф этилган;
Қашқадарё вилоятида хизматлар секторининг ҳудудий хусусиятлари (40 %), устувор хизмат турлари (35 %) ва истеъмолчилар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёжлар моделидан фойдаланиш тизими (25 %) тузилмасини қўллаш схемаси асосланган;
минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда хизматлар соҳасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда хизматлар соҳасини ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
минтақа барқарорлигини таъминлашда хизматлар соҳасини самарали стратегик режалаштиришга қаратилган ҳудудий “инновацион бизнес модели” (ИБМРСС)дан фойдаланиш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 27-апрелдаги 07-07/4901-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада давлат, хусусий сектор ва рақамли платформалар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали инвестициявий жозибадорликни ошириш, инновацион хизмат турларини жорий этиш ҳамда ҳудудий хизмат кўрсатиш соҳаси инфратузилмасини барқарор ривожлантириш имкони яратилган;
минтақада хизмат кўрсатиш ҳажми, хизматлар сифати, бандлик даражаси, инфратузилма тармоқлари ривожи ва инновацион фаолликни таъминлашга қаратилган минтақавий ривожланишни “юқори” самарадор (0,8-1), “ўрта” самарадор (0,5-0,7) ва “қуйи” самарадор (0,1-0,4) даражаларда баҳолаш усули Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 27-апрелдаги 07-07/4901-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудлар таркиби “юқори”, “ўрта” ва “қуйи” самарадорлик даражаларига ажратилиб, ресурсларни манзилли тақсимлаш, қўллаб-қувватлаш чораларини дифференциаллаштириш ва кам тараққий қилган ҳудудларда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш бўйича оптимал қарорлар қабул қилиш имкони яратилган;
минтақалар кесимида ихтисослашувни белгилайдиган Қашқадарё вилоятида хизматлар соҳасини диверсификациялаш даражасининг “локализация” коеффициентини (ЛҚ) аниқлаш методологияси бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 27-апрелдаги 07-07/4901-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш минтақа хизматлар соҳасида ҳудудий устунликка эга бўлган тармоқлар таъсирини аниқлаш, экспортбоп хизмат турларини ўртача 1,3 баробарга ошириш ва ҳудудларда кластерлашув жараёнларини самарали ташкил этиш имконини берган;
Қашқадарё вилоятида хизматлар секторининг ҳудудий хусусиятлари (40 %), устувор хизмат турлари (35 %) ва истеъмолчилар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёжлар моделидан фойдаланиш тизими (25 %) тузилмасини қўллаш схемаси бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 27-апрелдаги 07-07/4901-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада хизматларга бўлган талабнинг ижобий таъсирини аниқлаш, хизмат сифати мониторингини амалга ошириш, мижозлар хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш ҳамда бизнес субектлар учун персоналлаштирилган тавсиялар ишлаб чиқиш имкони яратилган;
минтақа иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда хизматлар соҳасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларининг 2026-2030-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари Қашқадарё вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 27-апрелдаги 07-07/4901-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар улушини ўртача 1,27 баробарга ошириш орқали келажакда соҳада бандлик улушини кўпайтириш, хизматлар кўрсатиш ҳажмини янада кенгайтириш, замонавий инфратузилма тармоқларини ривожлантириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилган.