Рахматуллаев Умарбек Улуғбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес экспорт салоҳиятини оширишнинг минтақавий хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6155.
Илмий раҳбар: Юсубов Инʼомжон Икрам ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худайберганов Мансурбек Фахреддин ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятида кичик бизнес экспорт салоҳиятини ошириш орқали минтақа барқарор ривожланишига эришиш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақавий ресурс салоҳияти, инфратузилма ривожланиши, инновацион технологиялар ва институтсионал қўллаб-қувватлаш йўналишларига асосланган кичик бизнес экспорт салоҳиятини оширишнинг РЕЕП (Регионал Эхпорт Эмпоwермент Программе) консептуал модели таклиф қилинган;
минтақада кичик бизнес экспорт салоҳияти самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида РЕПМ - (Регионал Эхпорт Приоритй Матрих) “Минтақавий экспорт устуворлик матритсаси” таклиф қилинган;
кичик бизнес субектларининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган “КҲОРЕЗМ” - эхпорт (Кноwледге, Ҳуман ресоурcес, Организатионал суппорт, Ресоурcес, Эcономиc инcентивес, Зонал инфраструcтуре, Маркетинг - эхпорт) консептуал модели таклиф қилинган;
Хоразм вилояти иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда кичик бизнес экспорт салоҳиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес экспорт салоҳиятини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақавий ресурс салоҳияти, инфратузилма ривожланиши, инновацион технологиялар ва институтсионал қўллаб-қувватлаш йўналишларига асосланган кичик бизнес экспорт салоҳиятини оширишнинг РЕЕП (Регионал Эхпорт Эмпоwермент Программе) консептуал модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 23-23-09/3950-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақа кичик бизнес экспорт салоҳиятини оширишнинг барқарор ривожлантиришга қаратилган ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш имкони берган;
минтақада кичик бизнес экспорт салоҳияти самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида РЕПМ - (Регионал Эхпорт Приоритй Матрих) “Минтақавий экспорт устуворлик матритсаси” Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 23-23-09/3950-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят туман ва шаҳарларида экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш даражаларини гуруҳлаш ва ихтисослаштириш имкони яратилган;
кичик бизнес субектларининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган “КҲОРЕЗМ” - эхпорт (Кноwледге, Ҳуман ресоурcес, Организатионал суппорт, Ресоурcес, Эcономиc инcентивес, Зонал инфраструcтуре, Маркетинг - эхпорт) консептуал модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 23-23-09/3950-сон маълумотномаси). Натижада, минтақа ҳудудларида кичик бизнес экспорт салоҳиятини оширишнинг устувор йўналишлари бўйича дастурлар ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
Хоразм вилояти иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда кичик бизнес экспорт салоҳиятини ифодаловчи асосий кўрсаткичларнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз параметрлари Хоразм вилояти ҳокими маҳкамаси фаолиятига жорий этилган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 20-апрелдаги 23-23-09/3950-сон маълумотномаси). Мазкур мақсадли параметрлар натижасида ҳудуднинг ташқи савдо салоҳиятидан унумли фойдаланиш таъминланиб, бандлик даражасининг ошиши, аҳоли турмуш фаровонлигининг яхшиланиши ва иқтисодиётни барқарор ўсишига эришилган.