Фозилова Азиза Иноятиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси маконида ёшларнинг қадриятлар парадигмасидаги ижтимоий-маданий ўлчови”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/FA1573
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Алиева Кулуйпа Мукашевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Замонавий Ўзбекистонда меҳнат миграциясининг ривожланиши шароитида ёшлар қадриятлари парадигмасининг ижтимоий-маданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технологик ишсизлик халқаро меҳнат миграциясининг технологик детерминанти (ишлаб чиқаришнинг рақамлаштирилиши, сунъий интеллект ва замонавий технологияларнинг жорий этилиши) сифатида ишчи кучининг ҳудудлараро ва давлатлараро ҳаракатини жадаллаштириши ҳамда миграция вектори иш ўринлари ва бандлик имкониятлари чекланган мамлакатлардан ишчи кучига талаб юқори, меҳнат ресурслари тақчиллиги мавжуд бўлган иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар томон йўналувчи ижтимоий-иқтисодий градиент сифатида ижтимоий конвергенсия эканлиги аниқланган;
халқаро меҳнат миграциясининг обектив характерли параметрлари - ижтимоий муносабатлар шакли, глобал иқтисодий ва ижтимоий динамиканинг таркибий элементи, демографик ривожланиш ва аҳоли мобиллигига таъсир этувчи омил эканлиги ҳамда шахс ва жамият ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий мақом, мобиллик, адаптация, идентиклик ва қадриятлар трансформациясини ифодаловчи хусусиятлари асослаб берилган;
халқаро меҳнат мигрантининг технологик шахс сифатида шаклланиш, рақамли компетенсияларни эгаллаш, касбий мобиллик, янги меҳнат муҳитига тез мослашиш ҳамда технологик янгиликларни ўзлаштириш каби компетенсиялари унинг меҳнат бозоридаги ижтимоий мавқеини белгилаши, бошқа ижтимоий субектлар билан муносабатларини шакллантириши исботланган;
ёшларнинг ўзликни англаш жараёни ва қадриятлар тизимини белгилашда анъанавий ижтимоий-маданий асослар (миллий урф-одатлар, оилавий муносабатлар, маънавий мерос ва ижтимоий меъёрлар) муҳим детерминант сифатида намоён бўлиши, қадриятлар парадигмаси инсоннинг ижтимоий борлиқдаги ўрни, хулқ-атвори ва ҳаётий йўналишларини белгилаши ҳамда Ўзбекистон жамиятининг турли ижтимоий қатламларида ёшлар ўзлигини англаш ва қадрият йўналишларини шакллантиришга таъсир этиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Замонавий техноген сивилизация даврида халқаро меҳнат миграциясининг омилларини тадқиқ этиш асосида олинган натижалардан:
технологик ишсизлик халқаро меҳнат миграциясининг технологик детерминанти (ишлаб чиқаришнинг рақамлаштирилиши, сунъий интеллект ва замонавий технологияларнинг жорий этилиши) сифатида ишчи кучининг ҳудудлараро ва давлатлараро ҳаракатини жадаллаштириши ҳамда миграция вектори меҳнат ресурслари нисбатан ортиқча бўлган, иш ўринлари ва бандлик имкониятлари чекланган мамлакатлардан ишчи кучига талаб юқори, меҳнат ресурслари тақчиллиги мавжуд бўлган иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатлар томон йўналувчи ижтимоий-иқтисодий градиент сифатида намоён бўлишига доир умумлашма ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича чора тадбирлар” дастурини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 13-июндаги 01/00-03/10-5498-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда маҳаллада миграциядан қайтган ишсизларни доимий иш ўринларига жойлаштирилишида, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилишида, ўзини-ўзи банд қилишига хизмат қилган;
халқаро меҳнат миграциясининг обектив характерли параметрлари - ижтимоий муносабатлар шакли, глобал иқтисодий ва ижтимоий динамиканинг таркибий элементи, демографик ривожланиш ва аҳоли мобиллигига таъсир этувчи омил эканлиги ҳамда шахс ва жамият ўртасидаги муносабатлар, ижтимоий мақом, мобиллик, адаптация, идентиклик ва қадриятлар трансформациясини ифодаловчи хусусиятларига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академиясининг 2026-йил 30-апрелдаги 01-03/18-сон маълумотномаси). Натижада, янги ташаббус ва ғоялар билан аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, креатив тафаккурини юксалтириш, маънавий-маърифий жиҳатдан ривожлантиришга, билим даражасини ошишига хизмат қилган;
халқаро меҳнат мигрантининг технологик шахс сифатида шаклланиш, рақамли компетенсияларни эгаллаш, касбий мобиллик, янги меҳнат муҳитига тез мослашиш ҳамда технологик янгиликларни ўзлаштириш каби компетенсиялари унинг меҳнат бозоридаги ижтимоий мавқеини белгилаши, бошқа ижтимоий субектлар билан муносабатларини шакллантиришига оид илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ИЛ-4821091548-сон “Замонавий таҳдид ва даъватлар шароитида Ўзбекистон ва Беларус ёшлари онг шаклланишининг ижтимоий-маданий ва аксиологик асослари” (2022-2024 йй) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил 23-февралдаги 04/4-6265-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллалардаги хорижга кетган муҳожирлар ҳам давлат ҳимоясида эканлиги тўғрисида оила аъзолари онгида тўғри тушунча шаклланишига хизмат қилган;
ёшларнинг ўзликни англаш жараёни ва қадриятлар тизимини белгилашда анъанавий ижтимоий-маданий асослар (миллий урф-одатлар, оилавий муносабатлар, маънавий мерос ва ижтимоий меъёрлар) муҳим детерминант сифатида намоён бўлиши, қадриятлар парадигмаси инсоннинг ижтимоий борлиқдаги ўрни, хулқ-атвори ва ҳаётий йўналишларини белгилаши ҳамда Ўзбекистон жамиятининг турли ижтимоий қатламларида ёшлар ўзлигини англаш ва қадрият йўналишларини шакллантиришга таъсир этишига доир таклиф ва тавсияларидан Самарқанд вилояти телерадиоканалида 2024-йил июн ойида эфирга узатилган “Диёр янгиликлари” кўрсатувининг “Германия билан меҳнат муносабатлари янги босқичида!” мавзусидаги ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканали 2025-йил 11-февралдаги 01-07/76-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув дастури сненарияссини мазмунан бойитишга ҳамда аҳолининг меҳнат миграциясига оид саводхонлик даражасини бойишига хизмат қилган.