Мухиддинова Шахноза Анваровнанинг
фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда жамиятни ахборотлаштириш жараёнлари феноменининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fal1377.
Илмий маслаҳатчи: Замилова Римма Рамилевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.F.22.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлар доктори, профессор Исмоилов Маҳамадихон Исроилович. юридик фанлар доктори, доцент Абдусаттарова Ситора Фахриддин қизи номзодлари тавсия этилсин.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жамиятни ахборотлаштириш жараёни ҳодисаларининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини ва уларнинг ахборотлашган жамият ривожига таъсири қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда сиёсий модернизация ва жамиятни ахборотлаштириш жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда бир-бирини детерминация қилиши аниқланган бўлиб, бу жараёнлар ижтимоий тараққиёт омили сифатида ахборот, билим ва ахборот технологияларининг роли ортишида намоён бўлиши исботланган;
Ўзбекистонда жамиятни ахборотлаштириш жараёни феноменларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилган бўлиб, улар ижтимоий қадриятлар тизими, ижтимоий этика, хулқ-атвор стратегиялари ҳамда индивидлар ва ижтимоий гуруҳларнинг дунёқараш йўналишларидаги трансформацияларда ифодаланиши асосланган;
илмий муассасалар ва таълим ташкилотларининг жамиятни ахборотлаштириш жараёнининг асосий субъектлари сифатидаги ўрни аниқланган бўлиб, уларнинг ахборот ва билимларни яратиш, жамлаш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ҳамда тарқатиш функсияларини таъминлаши далилган;
Ўзбекистон замонавий жамиятида рақамли тенгсизликни келтириб чиқарувчи омиллар мажмуаси аниқланган бўлиб, улар «рақамли тафовут»нинг географик, молиявий-иқтисодий, таълимий, тил, ёш ва психологик детерминантларини қамраб олиши очиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда жамиятни ахборотлаштириш жараёни ҳодисаларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш асосида:
Ўзбекистонда, жамиятни юксалтиришнинг омили сифатида, ахборот, билим ва инфорамцион технологияларнинг ошиб боришида намоён бўлувчи, сиёсий модернизация ва жамиятни ахборотлаштириш жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро шартланганли тўғрисидаги илмий хулосалар бутун жамият ва жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳаётида ахборот, билим ва информацион технологияларнинг ролини алоҳида мақсадли ошириш сифатида намоён бўлиб, «Ўзбекистон» телерадиоканалида (2025-2026-йилларда) «Миллат ва маънавият», «Таълим ва тараққиёт», «Ўзбекистон ёшлари» дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» Ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2026-йил 8-апрелдаги 05-09-646-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дастурларнинг мазмуни бойитилди, бу эса мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилди.
Ўзбекистонда жамиятни ахборотлаштириш жараёнининг ижтимоий қадриятлар тизими, ижтимоий ахлоқ, шахслар ва ижтимоий гуруҳларнинг хулқ-атвор стратегиялари ва дунёқараш муносабатларини ўзгартиришни ифодалайдиган ҳодисаларнинг хусусиятларини ижтимоий-фалсафий тадқиқ этишга оид илмий тавсиялардан, шунингдек, илмий ва таълим муассасаларининг жамиятни ахборотлаштириш жараёнининг асосий субектлари сифатида, ахборот ва билимларни ишлаб чиқариш, йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш ва тарқатишни таъминлашдаги роли тўғрисидаги илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг ташвиқот фаолиятида, жумладан, Марказ томонидан 2024-йил 4-январда тасдиқланган Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг Х йўналиши 68-бандида белгиланган ташвиқот фаолиятида янги, замонавий самарали технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ОАВдан самарали фойдаланиш, ёшлар билан ишлаш, ижтимоий тармоқларда фаол тарғибот қилиш, шунингдек, ахборот маданияти оширишга қаратилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилди. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 1-апрелдаги 10/231-сонли маълумотномаси). Натижада, дастур вазифаларига мувофиқ, илмий ва таълим инновацияларини замонавий ташвиқот технологияларига интеграция қилиш орқали жамиятга ахборот-маърифий таъсир кучайтирилди.
«Рақамли тафовут»нинг географик, молиявий-иқтисодий, таълим, тил, ёш ва психологик шартларини ўз ичига олган замонавий ўзбек жамиятидаги рақамли тенгсизлик омиллари мажмуи билан боғлиқ илмий-амалий инновациялар, таклифлар ва тавсиялар 2025-йилда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан амалга оширилган тарғибот тадбирларида қўлланилган. (Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг 2026-йил 6-апрелдаги 02-02/105-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялар ва хулосалар ислоҳотларни бошқариш самарадорлигини оширишга, таълим сифатини яхшилашга ва фуқароларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилди.